Документы



Туризм ва меҳмондорчилик бозори тузилмаси туристик талаб омиллари icon

Туризм ва меҳмондорчилик бозори тузилмаси туристик талаб омиллари

НазваниеТуризм ва меҳмондорчилик бозори тузилмаси туристик талаб омиллари
Дата21.05.2013
Размер151.88 Kb.
ТипДокументы
скачать

ТУРИЗМ ВА МЕҲМОНДОРЧИЛИК БОЗОРИ ТУЗИЛМАСИ


3.1. Туристик талаб омиллари

Туристик талабни мотивлаштирувчилар.

Режалаштирувчи ва саноатчи туристик ғояларга эга бўлса, талабнинг асосий мотивларини тўғри англаши зарур. Саёҳатни мотивлаштирувчи (турткиловчи) 4 туристик омил аниқланган:

  1. Табиий (ёки физиологик) мотивлар. Дам олиш ҳамда табиий хизматга бўлган эҳтиёж таътил олиш учун бош сабаб бўлади ва саёҳатни баҳолашда, овқатланиш, ичимликлар ва шинамлик бош мезон бўлади.

  2. Маданий мотивлар. Чет эллар ва уларнинг урф одатларини ўрганиш истаги билан боғлиқ.

  3. ^ Ижтимоий мотивлар.Ўз ичига дўст қариндошларникига ташриф буюриш, бизнес ҳамкорлари билан конференциялар учрашиш ҳамда обрўй ва эътибор билан боғлиқ бўлган эҳтиёжни қондиришни олади: Хитойга бўлган дастлабки турларда маданий ва ижтимоий мотивларни кўриш мумкин эди - бунда зиёли ва эътиборли шахслар нафақат илгари ҳамма учун ёпиқ бўлган жамиятда бўлиш юзасидан мусобақалашишга, балки буюк номаълумликда биринчилардан бири бўлиб бўлиш обрўйи учун курашишган.

  4. ^ Фантастик мотивлар. Бу мотивлар саёҳатга бўлган талабнинг муҳим элементларидан бўлиб, талабнинг индивидуал томонини кўрсатади. Данннинг фикрича «таътиллар моҳиятан фантазияга» асосланади. Саёҳатлар амалга оширилишидан олдин бу ҳақида кўп фантазиялар қилинади.

Данн фантазиянинг 2 турини очиб берган: а)Anomic б)Ego-enhancement.

а) Anomic (аномик) фантазиялар (қочиш) – бунда оддий шаҳар фуқароси кундалик ҳаётининг бир хиллиги, зерикарлигидан чиқиб кетишни хоҳлайди.

б) Ego-enhancement (ўз-ўзини улуғлаш) ҳақиқий еки тасаввурдаги шаштли авантюрали фаолият орқали ўз-ўзини психологик қўллаб-қувватлаш.

^ Афзалликларнинг туристик талабга таъсири.

Бундай мотивларни саёҳатга айлантириш учун қўл остида мавжуд бўлган шарт-шароитлар, имкониятлар тўғрисида билим талаб этилади. Афсуски, кўпчилик дунё аҳолиси истеъмолчи ва географ сифатида нўъноқдир, улар ҳаққоний дунё ҳақида кам ахборотга эга ва нотўғри тасаввурларга эга. Бу тасаввурлар уларнинг тафаккурига боғлиқ бўлади.

Фан шуни кўрсатадики, баъзи жойлар бошқа ёмонроқ жойларга қараганда қулайроқ деб тасаввур қилинади, ва бу тасаввур анчагача сақланиб туради. Одамларнинг бундай тасаввурларини таснифлашда устун бўлган омиллар асосан нархлар, иқлим, манзара, шахсий хавфсизлик, санитария ва санитария ҳамда манзилдаги инфратузилма билан боғлиқ бўлиб, булар одамларнинг туристик объектларни танлашига таъсир этиши мумкин.

Дам олиш жойларини ва усулларини билиш 3 муҳим элемент билан шартланган:

1. Индивид шахсиятига боғлиқ бўлган индивидуал афзалликлар. Бу қониқишни ўзига хос йўлларини излашга йўналтиради; шахсни круиз лаззатини топиб кўришга ёки ўз кучи, санъати, қобилияти ва чидамини бирор тоғни забт этишда синаб кўришга чақиради.

2. Афзалликлар илгариги таътил таассуротлари билан ҳам белгиланиши мумкин. Бунда яхши қониқиш тажрибаси темпи уни яна қайтадан давом эттиришга ундайди ва балки, янада хавфлироқ, кучлироқ интилишларга чақиради. Баъзи олимларнинг фикрича бу афзалликлар туристнинг туристик объектга ўзича берган имижига боғлиқ бўлади.

3. Шов-шув ва миш-мишлар. Унда туристик объект тўғрисидаги ахборот ўртоқлар қариндошлар ҳамда воситачи саёҳат агентликларидан олинади. Ҳендерсон ва Войландларнинг назарияларига кўра ахборот дастлаб оммавий ахборот воситалари ва нашриётлардан ижтимоий фикрнинг етакчи шахсларига ўтади, сўнг улардан бошқа аҳолига қараб оқади. Ижтимоий фикрни шакллантирувчи етакчи шахслар икки хил бўлади: иноваторлар ва таъсир этувчилар.

^ Туристларнинг кутишлари ва туристик имиж.

Мотивлаштивлаштирувчилар ҳамда афзалликлар ҳар бир туристик объектнинг имижини шакллантиради. Бу имиж шахсни туристик объект билан боғлаган ишончни, ғоя ҳамда тасавурлардан келиб чиққан бўлиши мумкин. Туристлар туристик объектнинг танлаётган жараёнларида туристик объектнинг потенциали, нархлар ҳамда шинамликга эътибор беришади. Ўз имижини шакллантиришда ҳамма сайеҳларга бир хилда мос кела олмасликни англаган ҳолда кўпчилик туристик объектлар ўзларини оммавий дам олишга мўлжалланган курортлар; тоза ҳавода дам олиш истовчилар учун мўлжалланган жой; кечки фаол ҳордиқ чиқарувчилар учун мўлжалланган жой сифатида кўрсатишга ҳаракат қилади.


    1. ^ Туризм ва меҳмондорчиликда таклиф омиллари

Туризмда ресурслар таклифи.

Таклиф омиллари узи меҳмоннавозлик санъатига тегишли саноатга киради, маҳаллий гудвилга боғлиқ бўлади, ҳамда имижни шакллантирувчи ресурс ва маҳсулотларни режаллаштиришни талаб этади. Туристик талаб ва манфаатларни турлигичалиги муносабати билан туристик объектлар ўз ресурс ва имкониятлар ҳамда воситалари билан қониқувчи аниқ бир бозор сегментига мослашишга мажбур бўлишади.

Туризм санъатининг таклиф жиҳати икки асосга таянади: жозибадорлик ва меҳмондорчилик. Туризм ресурс санъатидирки, туристик таклиф туристик объектнинг табиий шароити ва унинг жамоаси эгалик қилаётган маданий меросларга боғлиқдир.

Саёҳатчилар ҳаддан ташқари гўзал жойларга жалб қилинади ва бу гўзаллик кўпгина шаклларга эга бўлади:

  • Баъзи жойларда бу иқлим бўлиб, у энг асосий жозибадорликни акс эттиради.

  • Бошқа хилларда Чимкент, Гранд Коньён, Альп каби табиий платформа ёки шу кабилар билан боғлиқ бўлган фаолиятлар.

  • Сув ҳамиша одамларни дам олиш, бўшашиш манбаи сифатида жалб этиб келган. Бундай омиллар қаторига сув атрофидаги пляж, сувнинг сув ҳавзасига қуйилиш жойи, шаршара, кўл ёки тинчгина балиқ овлаш дарёларни киритиш мумкин.

  • Флора ва фауна идиллик йўналишлари таъминлайди ва ташрифларни кўпайтиради. Флора ва фауна ташриф буюришнинг ўзга сабабларини ҳам акс эттириши мумкин: тоғ атрофидаги яйловларни айланиш, миллий парк ва қўриқхоналардаги ҳайвонларни кўриш ва бошқалар. Бундай жойларга етиб келиш қанча осон бўлса, бу жойлар қанчалик кўп табиат аттрибутларга эга бўлишса ва улар қанчалик яхши сақланиб қолинса, булар асосий жалб этувчилар бўлишади. Шу сабабли шу табиий меросни келгуси авлодга сақлаб қолишга бўлган интилиш бундай жойларни кейинчалик миллий паркларга айлантиради.

  • Одамларни табиий ресурслардан бошқа маданий атрибутлар ва жамоатни мероси ҳам жалб этиб келган. Таълим марказлари, маданий марказлар, ишлаб чиқариш марказлари, турли бино ва қўрғонларнинг ҳашаматдорлиги ва тарихи бош диққатни жалб этувчилар бўлиб келган. Бир қатор қалъалар, саройлар, харобалар туристик адабиётларда кенг тавсиф этилган. Бундай меросларнинг муҳимлиги сабабли уларни сақлаб қолишга интилишлар бошланган: бутун бир шаҳар мавзелари уларнинг архитектуравий қиммати, тарихий аҳамияти ва туристик потенциал қиймати сабабли бутунлигича асл ҳолда сақланиб қолинишига уринилмоқда. Мисол, Венеция туристик йўналтирилган шаҳарларга энг яхши мисол бўла олади, оролларда жойлашган бу шаҳар туристларнинг ҳаққоний Маккасига айланган. Унинг энг катта оролининг бўлинган жойи бутун ҳудуднинг саноати, қурилиши ва маҳаллий ҳаётининг асосини белгилаб берган.

  • Меҳмондорчилик ҳам туристларни табиий ва маданий ресурслар сингари жалб этиб келади. Ижтимоий гудвил ҳар бир саёҳатнинг асосий элементидир. Агар маҳаллий аҳоли саёҳатларга қарши бўлса, ҳеч қандай жозибадорлик адоват ва қўполликнинг ўрнини босолмайди. Шу сабабли кўпчилик ҳукуматлар маҳаллий аҳолига туризмнинг маҳаллий иқтисодиётидаги аҳамиятини эслатиб туради ҳамда одамларни сайёҳларга нисбатан меҳмондўст ва дўстона муносабатда бўлишга ундайди.

Туризмнинг ресурс асоси ҳақида айтиб ўтиш лозим бўлган уч жиҳат мавжуд:

1. Бу санъатнинг асоси табиий ва инсоний ресурслар комбинацияси бўлиб, у саноат асосини ташкил этади. Асосий жалб этувчи жозибадорликлар маҳаллий жамоанинг умумий мулки бўлса ёки маҳаллий жамоа томонидаги субсидияланса янада муҳим бўлади. Бу одамларни туризм саноатига рағбатлантиради, натижада ҳеч ким ўз манфаатлари учун алоҳидалашган мақсадлари ила бирор объетни ёпиб қўймайди, бузмайди.

2. Табиий ресурслар кўпинча мавсумийлик жиҳатига эга бўлиб, бу ташриф буюрувчилар сонини йил давомида ўзгартириб туради. Шимолий иқлимларда яшовчи одамлар таътилларини қуёшли ёз ҳавосида ўтказишга интилади. Шундай иқлимий фарқлар турли жойларнинг флораси ва фаунасига, жозибадорликларга мавсумий тўлқин билан таъсир этади ва кўпчилик манзил жамоалари мавсумий фаоллик билан таъминланади. Бу мавсумий фаолликни узайтириш қўшимча фаолиятларни ўйлаб топишни талаб этади.

3. Туризм 4 «S» устида изланиш сифатида кўриб чиқиш мумкин: surf - тўлкин, sand - қум (пляж) , sun - қуёш ва sex - ишқий саргузашт.

Бундай асосий жалб этувчилар дунёнинг кўпчилик жойларида топилиши мумкин. Бу эса, туризм саноатини янада рақобатли ва янада эгилувчан қилади.

^ Капитал таклифи.

Агар моданинг ўзгариши, маҳалий аҳолининг туристларга адоватининг ошиши ёки иқтисодий имкониятларнинг ўзгариш сабабли бирор бир манзил ёмонлашиб қолса, тезда у учун бошқа ўринбосар ресурслар ва жойлар пайдо топилади. Питерснинг таъкидлашича туристик объект учун энг оптимал ҳолат бу - туризм саноатини йўлга қўйиш учун зарур бўлган шундай одатдан ташқари ва такрорланмас мулк таклиф этишдирки, шу жиҳат объектга машҳурлик келтирсин. Бундай ҳолат саноатда кам учраганлиги сабабли кўпчилик жамоалари табиий ресурсларни қўлбола воситалар ва бошқа жалб этувчилар билан тўлдиришади.

Туристик ресурслар ривожланиш, уларга етиб келишни асослаштириш ва фойдаланиш учун қулай қилиш капитал инвестицияларини талаб қилади. Баъзи ҳолларда керак бўлган инвестиция миқдори шуқадар йирик бўладики, индивидуал бизнесмен ёки хусусий соҳа вакиллари бундай имкониятларга эга бўла олмайди. Масалан туристик объектни сув билан таъминлаш, коммунал хизматларни ташкил этиш, сув оқава тизими ва автомагистраллар қуриш жуда қиммат туради ва давлат ёрдамига муҳтож бўлади. Бундай воситаларга шаҳарлашган жойларда етишиш осон, бироқ қишлоқ жойларида ва изоляцияланган жойларда улар махсус яратилиши лозим. Ҳукумат органлари сув қувурлари, йўл автомобил тўхташ жойлари, савдо марказлари, концерт заллари кабиларнинг қурилишига ўз маблағларини ажратаётиб, бунда янги иш жойларни яратилишини ва келгусида олинадиган солиқлар ҳисобидан келувчи даромадларни инобатга олишади.

Туристик бозорда янада рақобатбардош бўлиши учун сайёҳларга янада ёқимли, қулай, шинам хизматлар кўрсатиш, янги талаблар билан чиқиш ҳамда сайёҳларни туристик объектда янада кўпроқ қолишга ундаб, шу йўл билан кўпроқ даромадларга олишга интилишади. Туризмда қўҳна бир афоризм мавжуд: «улар қанчалик кўп туришса, шунчалик кўп сарфлашади». Шундай қилиб, ҳозир ҳам бундай саноатда сайёҳларни кўпрок туришга ундаш ҳоллари учраб туради.

Идиал ҳолатда, таклиф этилаётган ускуналар ва жалб этувчилар объект жойлашган жойнинг табиий ресурсларини тўлдиради: отел ва мотеллар маҳалий архитектура ва атроф муҳит релъефи билан уйғунлаштириб кетади; дўконлар маҳалий урф-одат ва ҳунармандчиликка урғу беришади; саёҳатчиларга нисбатан ортиқча расмиятчилик бўлмайди; саёҳатчилар маҳалий ҳаётнинг кундалик ташвишларига тўла бўлган бозорларига бевосита кира олишади. Шунингдек, жалб этувчи ташкилотчилар маҳалий табиий ресурслар ва урф-одатларни сақлаб қолиш ҳамда маориф ва тадбиркорлик борасида қўшимча ишлар олиб боришади. Масалан, қирғоққа яқин шаҳарларда денгиз ҳаётини акс эттирувчи экспозициялар яратилади; тарихий шаҳарларда музей ва экскурсиялар ташкил этилади; саноат марказларида индустириал меросга эътибор беришади (Ғиждувонда қадимий кулолхоналар қайта ташкил этилган, Самрқандда қадимий усулда қоғоз ишлаб чиқариш йўлга қўйилган, Дейтон шаҳрида миллий авиация музейи қурилган).

Афсуски баъзи, туристик меҳмонхонага унинг туристик муҳитидан фарқ қилувчи монотонлик ва паст сифат берилади. Бироқ, баъзи ҳолларда қўлбола жалб этувчиларнинг сифати табиий ресурсларга етарлича рақобатлаша олади: Диснейлэнд, Евродисней ва Диснейвоурлд каби қўлбола жалб этувчилар кўплаб шаклларга эга бўлишлари мумкин:

Ҳисобдан чиқарилган «Массачусетс» ҳарбий кемаси Фолл-ривер номли ҳеч қандай туристик жозибадорликка эга бўлмаган шаҳарни машҳур қилди. Шу кема сабабли маҳаллий иқтисодиёт туризмдан ҳар йили 2 млрд доллар миқдорида даромад ола бошлади, маҳаллий саноат диверсификацияланиб кетди. Бу жойга ҳар йили 200 минг турист келиб кетади. Бундай мувафаққиятни кўриб, Лонг Бичда «Queen Mary», Лондонда «Belfast» кемалари ҳисобдан чиқарилган; Мэрилэнд ҳарбиий денгиз академияси ва Коннектикут сувости кема базаси ҳисобдан чиқарилган «Nautylus» номли атомли сувости кемасини кўргазмага қўйиш учун рақобатлашишган.

Туристик саноат саёҳатга асосланганидан буён етиб келиш шароитларини яхшилашга мўлжалланган воситалар асосий капитал инвестицияси бўлиб хизмат қилмоқда. Транспортнинг турли шаклларига қилинган инвеститциялар натижасида ўзгараётган ҳар бир транспорт технологияси билан манзилнинг рақобатбардошлиги ва эгилувчанлиги ошиб боради. Йўлга қўйилган ҳар янги транспорт тури етиб келишни асослаштиради. Вақтида Париждан Ниц шаҳрига фойтунда 13 кунда етиб келишган. 1899 йилда поезд орқали 18 соат ичида етиб келиш имконияти туғилди ва бу Ниц шаҳрида туризмнинг чўққига чиқишига ёрдам берди, шунингдек, автомагистраллар тизимининг тараққий топиши манзарали жойларни шаҳар аҳолисига яқин қилиб қўйди ва туристлар сони ошиб кетди. Транспорт алоқалари ҳамма вақт туристик мақсадлар учун ўрнатилмасада, мавжуд транспорт воситаларини ривожлантириш ва янгиларни яратишда туристик бозор потенциалига ҳам катта эътибор берилади. Халқаро туристлар учун бўлган курашда кўпчилик маҳаллий ҳукуматлар аэропортларини такомиллаштиради, миллий компанияларга ёрдам қилади. Масалан, Гавай оролларида қурилган аэропорт шу ороллардаги жамоага реактив ҳаво транспорти ва унга тааллуқли бўлган иқтисодиётда афзалликлар берди. Баъзи ҳолларда туристик алоқалар шу қадар муҳимлашиб кетадики, ҳаттоки ҳукуматлар махсус қонунлар чиқаришиб, уларни ҳимоялашади.

^ Кечинмалар таклифи.

Туристик таассуротлар деганда туристнинг туристик маҳсулотни истеъмол этиши натижасида эришган ижобий кечинмалари ва рухий ҳолати англанади. Одатда турист ўзи харид этаётган йўлланмадан ўрганиш, даволаниш, саргузаштларни бошдан кечириш давомида ижобий кечинмаларни ҳис этишни хоҳлайди. Туристик таассуротлар экскурсияларда, гўзал табиий ландшафтли жойларнинг зиёрат этилишида, аттракционлар ва ресторанларга ташриф буюриш чоғида, меҳмонхоналарда яшаш давомида ва бошқа шу кабиларда юзага келади.

Туризм импорти – мамлакатга туристик таассуротларнинг киритилиши ҳамда турист томонидан шу мамлакатдан пул маблағларининг олиб чиқиб кетилишидир. Туризм экспорти – мамлакатдан туристик таассуротларни олиб чиқиб кетилиши ҳамда турист томонидан шу мамлакатга пул маблағларининг киритилишидир.

Туристик хизматлар экспортида асосийси – таассуротлар олиб чиқиб кетилади. Чет эл туристлари аниқ туристик манзилга таассуротлар сотиб олиш учун келишади. Туристлар манзилдан чиқиб кетаётганларида ўзларининг сарфлари билан солиштирса бўладиган бирор моддий нарсани олиб чиқиб кета олишмайди, бироқ, улар ўзлари билан таассуротларни ўз қизиқишларининг қондирилиши натижаси сифатида олиб кетишади.


^ 3.3. Туристик маҳсулот

Туризм соҳасида хўжалик юритиш жараёни ишлаб чиқарувчи - хизмат кўрсатувчи жараён бўлиб саналади. Туризм моддий қимматликлар яратади ва туристларга номоддий хизматлар кўрсатади. Туристларга хизмат кўрсатиш – туристик товарни сотиш ва истеъмол этилишини ташкил этиш жараёнидир. Саёҳатларга нисбатан талаб бор эканми, шундай хизматларни ишлаб чиқарувчилар ҳам пайдо бўлишади. Бу истеъмол бозорида сотилиши ёки сотиб олиниши мумкин бўлган ўзига хос бўлган товар – туризмнинг пайдо бўлишига олиб келади. Туризмнинг пайдо бўлиши ўзига мос келувчи моддий – техник базанинг яратилишини; туристларга хизмат кўрсатувчи юқори малакали кадрларнинг мавжудлигини ҳамда туристик хўжалик юритувчи субъектларни мақсадли бошқаришни талаб этди.

Туризм товар сифатида хизматлар шаклида реализацияланади. Туризм хизмати бу истеъмол қиймати инсоннинг у ёки бу эҳтиёжини қондиришида берадиган манфаатида акс этган хизматдир. Бунда хизмат жиҳоз билан, яъни товар ёрдамида кўрсатилиши ёки тирик товарнинг бевосита фаолияти давомида кўрсатилиши мумкин.

Туристлар хизматлардан ташқари туристларга мўлжалланган товарларни ҳам харид этишади. Туристик хизмат ва товарлар йиғиндиси «Туристик маҳсулот» дейилади.

Манзил ресурслари ва воситалари орқали туристик маҳсулотни яратар экан, туризм саноати туристлар ҳис қилиб синаб кўришлари учун маҳсулотлар пакетини яратади. Манзиллар турист диққатини жалб этишга уринади ва бунда ўз туристик имижига асосланади. Масалан, туристик маҳсулот яратишда Лас-Вегас ва Монте-Карло катта ютуқларга эришишган: бу икки шаҳар шаштли ўйинлар, баҳри-дилни очиш ва ҳашамати билан машҳурдир. Диснейлэнд эса, сифатли, мароқли оилавий дам олиш тўғрисидаги тушунчалар билан уйғунлашиб кетган. Диснейлэндда ўзига хос замонавий бизнес ва тадбиркорлик руҳи яратилган, сифат устидан кучли назорат ўрнатилган, ҳеч бир восита ўзига яқин жойлашган бирор бир бошқа воситанинг фаолиятига халақит бермайди, ҳамма нарса ёрқин ранглар жилоси ва оригинал архитектура билан безатилган. Самарқанд ва Бухородаги туристик тадбиркорлар ўз шаҳарларининг шонли тарихи ва Буюк Ипак Йўлининг асосий манзиллари бўлганлигидан фойдаланадилар.

Манзил ичида гармоник маҳсулот яратиш масаласи қийин, бунинг устига, туристик маҳсулотни ҳудуд маҳсулотига самарали киритиш янада қийин. Бунинг учун манзил атрофидаги бутун ҳудуд кооперацияланиши зарур. Чунки, халқаро жамият кун сайин мобиллашиб бормоқда, демак, одамларда бутун таътилни фақатгина бир жойда ўтказишнинг ҳеч қандай қизиғи қолмаяпти. Барча маҳаллий бизнесменлар ва манзиллар биргаликда ҳудудий туристик маҳсулот яратишлари керак. Чунки, ҳудудий гармоник маҳсулот – турли хил ўзига хос индивидуал қисмлар йиғиндисидан кўра жозибадорроқдир.

Туристик фирмаларнинг тижоратга йўналтирилганлиги сабабли туристик саноат ва сервис бизнеси юзага келади. Шунингдек, туристларга мўлжалланган товарлар ва сувенирлар ишлаб чиқарувчи махсус саноат тармоғи ҳам юзага келадики, уни «Туризм саноати» деб номласак ҳам бўлади. Туристик саноат бу - баҳри дилни ёзиш, ўрганиш, бизнес, соғлиқни мустаҳкамлаш, спорт ва бошқа мақсадлар учун мўлжалланган жойлаштириш, ташиш, овқатланиш воситалари ҳамда туроператорлик, турагентлик, экскурсия хизматларини кўрсатувчи ва гид-таржимонлар билан таъминловчи ташкилотлардир. (Туризм саноати – меҳмонхона ва бошқа жойлаштириш воситалари; транспорт воситалари; умумий овқатланиш корхоналари; баҳридилни ёзиш воситалари; танишиш-иш-соғломлаштириш-спорт ва бошқа мақсадлар учун мўлжалланган объектлар, туроператорлик ва турагентлик хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар ҳамда экскурсия хизматларини кўрсатиб, таржимон-гидлар билан таъминловчи муассасалар йиғиндисидир).

Туризм саноати йирик моддий-техник базага эга бўлиб, аҳолининг катта қисмини иш билан таъминлайди ҳамда халқ хўжалигининг деярли барча тармоқлари билан биргаликда иш юритади. Туризм саноатига кенгроқ қараганимизда, унга қуйидагича таъриф бериш мумкин: Туризм саноати ўз ичига: пассажир транспорти (ҳаво, сув, автомобил, темир йўл)ни унинг техник хизмат кўрсатиш тармоқлари билан биргаликда; туризм тармоғига ихтисослашган турли хил корхоналарни; туризмга ихтисослашмаган турли хил корхоналар (хусусан, машанасозлик, транспорт машинасозлиги, автомобилсозлик, ёқилғи саноати, қурилиш ва йўлсозлик, сувенирсозлик, озиқ–овқат саноати, қишлоқ хўжалигининг кўплаб тармоқлари)ни ҳамда туристларга хизмат кўрсатиш соҳасини олувчи халқ хўжалиги комплексидир. Бу хизматларга қуйидагилар киради:

  • Туристларни жойлаштириш (меҳмонхоналар, мотеллар, ботеллар, флайтеллар, кемпинглар, пансионатлар, санаторийлар, туристик базалар). Туристлар ижарага олинган хусусий квартираларда, уйларда, шунингдек, палаткаларда, тиркама-уйчаларда, яхталарда ва вагонларда ҳам жойлаштирилиши мумкин;

  • Туристларни овқатлантириш (ресторанлар, ошхоналар, кафе ва барлар, каферий ва қаҳвахоналар ва шу кабилар);

  • Туристларни бошқа жойларга ташиш (поезд, кема, автобус ва авиачартер рейслари ҳамда шу кабилар). Транспорт тизимининг ривожланиши билан туристларга узоқ жойларга етиб боришда шинамлик, вақт ва нарх жиҳатида қулайликлар яратди. Турист транспорт турини танлаётганида ташриф буюраётган мамлакатининг узоқлиги, географик жойлашишига эътибор беради, шунингдек, бунда туристнинг моддий – ижтимоий аҳволи ҳам муҳим аҳамият касб этади;

  • Реклама ижтимоий ахборот сифатида одамлар орасида ўзига хос алоқа воситаси шаклини олади. Бу ахборот ўзида янгилик элтиб, туристларни туристик жой билан таништиради. Бунда замонавий Internet кабилардан ҳам фойдаланиш мақсадга мувофик бўлади;

  • Туристларнинг бирор туризм тури билан шуғулланишлари учун керак бўладиган жиҳозларни ишлаб чиқариш ҳам мукаммал туристик маҳсулот ишлаб чиқаришда ўз аҳамиятини касб этади.

Хулоса

Ҳамма сайеҳларга бир хилда мос кела олмасликни англаган ҳолда кўпчилик туристик объектлар ўзларини оммавий дам олишга мўлжалланган курортлар; тоза ҳавода дам олиш истовчилар учун мўлжалланган жой; кечки фаол ҳордиқ чиқарувчилар учун мўлжалланган жой сифатида кўрсатишга ҳаракат қилади.

Таклиф омиллари узи меҳмоннавозлик санъатига тегишли саноатга киради, маҳаллий гудвилга боғлиқ бўлади, ҳамда имижни шакллантирувчи ресурс ва маҳсулотларни режаллаштиришни талаб этади. Туристик талаб ва манфаатларни турлигичалиги муносабати билан туристик объектлар ўз ресурс ва имкониятлар ҳамда воситалари билан қониқувчи аниқ бир бозор сегментига мослашишга мажбур бўлишади.

Туризм санъатининг таклиф жиҳати икки асосга таянади: жозибадорлик ва меҳмондорчилик. Туризм ресурс санъатидирки, туристик таклиф туристик объектнинг табиий шароити ва унинг жамоаси эгалик қилаётган маданий меросларга боғлиқдир.

^ Таянч иборалар

Туристик талаб омиллари, туристик талабни мотивлаштирувчилар, туристик афзалликлар туристларнинг кутишлари, туристик имиж, туристик таклиф омиллари, туристик ресурслар, туризмда капитал таклифи, туристик кечинмалар таклифи, турмаҳсулот.

Назорат саволлари

1. Туристик талаб омилларига нималар киради?

2. Туристик талабни мотивлаштирувчилар қайсилар?

3. Афзалликларнинг туристик талабга таъсири қандай бўлади?

4. Туристларнинг кутишлари ва туристик имижнинг бир-бирига алоқадорлиги нима?

5. Туристик таклиф омилларига нималар киришади?

6. Туризмда ресурслар таклифи қандай кечади?

7. Туризмда капитал таклифи деганда нимани тушунасиз?

8. Кечинмалар таклифи нималардан иборат?

9. Нега яхши миш-мишларни энг яъло туристик реклама деб ҳисоблашади?

10. Турмаҳсулот таклифида меҳнат омили қандай ўрин эгаллайди?

Адабиётлар рўйхати

  1. Рўзиев С.С. Туризм маркетинги. –Т.: «Avto-nashr босмахонаси», 2006 й. монография.

  2. Рўзиев С.С. "Туристик объектни ривожлантириш муаммолари”, Туризмни ривожлантиришнинг ижтимоий-иқтисодий муаммолари. Республика илмий-амалий анжумани материаллари. Бухоро 2000 й. 14-16 июн.

  3. Рўзиев С.С. “Туризмни бошқаришда маркетинг кооперациясининг аҳамияти” Кичик ва ўрта бизнесда менежмент муаммолари. Республика илмий-амалий анжуманининг материаллари. Самарқанд 2000 й. 6-7 июн.

  4. Рўзиев С.С. “Туризмда вақт омилининг аҳамияти” Бозор ислоҳотлари: якунлари ва муаммолари. Республика илмий-амалий анжуманининг илмий мақолалар тўплами. II қисм. Бухоро 2000 й. 20-23 апрел.

  5. Рўзиев Собиржон Саматовичнинг 08.00.13 – “Менежмент ва маркетинг” йўналишида номзодлик диссертацияси ҳимояси учун тайёрлаган диссертацияси.



Похожие:

Туризм ва меҳмондорчилик бозори тузилмаси туристик талаб омиллари iconТуризм бозори ва уни сегментлашни ўрганиш туризм бозори ва унинг тузилиши Туристларнинг кўргазма объектларига ташрифи
Туризм иқтисоди ривожланишининг бозор модели қуйидаги фаолиятлар асосида шаклланади
Туризм ва меҳмондорчилик бозори тузилмаси туристик талаб омиллари iconМаркетингда нархлаштириш сиёсати. Режа
Мавзу буйича таянч иборалар: Нархлаштириш; Соф ракобат бозори; Монополистик ракобат бозори; Олигополистик ракобат бозори; Эластик...
Туризм ва меҳмондорчилик бозори тузилмаси туристик талаб омиллари iconТуризм бўйича халқаро ҳамкорлик Республиканинг халқаро туризм бозорига интеграцияланиши Туризм бўйича халқаро ҳамкорлик
Тошкент, Самарканд, Бухоро ва Хива шаҳарларида эркин туристик иқтисодий худудларни яратиш
Туризм ва меҳмондорчилик бозори тузилмаси туристик талаб омиллари iconТуристик бозорни сегментлаш туристик бозорни сегментлаш асослари
Айнан шу бозорни сегментлашнинг асосини ташкил этади. Сегментлаш ёрдамида потенциал истеъмолчиларнинг умумий миқдоридан туристик...
Туризм ва меҳмондорчилик бозори тузилмаси туристик талаб омиллари iconДокументы
1. /Молия бозори ва ?имматли ?о?озлар бозори.doc
Туризм ва меҳмондорчилик бозори тузилмаси туристик талаб омиллари iconТуристик маркетингнинг ўзига хос жиҳатлари
Туризм ўзининг муҳим хусусиятлари бўйича хўжалик фаолиятининг бошқа шаклларидан ҳеч қандай фарқи йўқ. Шунинг учун замонавий маркетингнинг...
Туризм ва меҳмондорчилик бозори тузилмаси туристик талаб омиллари iconТуристик бизнесда маркетинг коммуникациялари комплекси туризмда маркетинг коммуникацияларининг аҳамияти
Туристик (ташкилот) фирма фаолият олиб борадиган муҳит мураккаб коммуникациялар тизимида амал қилади. Фирма ўз мижозлари, банклар,...
Туризм ва меҳмондорчилик бозори тузилмаси туристик талаб омиллари iconПул бозори: пулга бўлган талаб, пул таклифи, пул бозоридаги мувозонат Пул агрегатлари
Шу сабабли пул массаси ликвидлилик даражасининг пасайиб бориши тамойилига асосланган агрегатларга бўлинади. Ривожланган мамлакатларда...
Туризм ва меҳмондорчилик бозори тузилмаси туристик талаб омиллари iconТуристик бизнесда маркетинг муҳити таҳлили туристик корхонанинг муҳитини ўрганиш
Ташқи муҳитнинг ўзи микро ва макро муҳитлардан иборат бўлади. Баъзи бир корхоналарнинг ўзлари маркетинг муҳитига таъсир этишга, унинг...
Туризм ва меҳмондорчилик бозори тузилмаси туристик талаб омиллари iconХалқаро бозор ва маркетинг мухити туризмда маркетингнинг мохияти ва ахамияти Туризм бозорининг тузилиши
Туризм мухим хусусиятлари бўйича хўжалик фаолиятининг бошқа шаклларидан хеч қандай фарқ қилмайди. Шунинг учун замонавий маркетингнинг...
Загрузка...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации