Документы



Туристик корхоналар маркетингини ташкил этиш ва назорат қилиш маркетинг хизматларининг кучли тузилмасини ташкил этиш icon

Туристик корхоналар маркетингини ташкил этиш ва назорат қилиш маркетинг хизматларининг кучли тузилмасини ташкил этиш

НазваниеТуристик корхоналар маркетингини ташкил этиш ва назорат қилиш маркетинг хизматларининг кучли тузилмасини ташкил этиш
Дата21.05.2013
Размер66.82 Kb.
ТипДокументы
скачать

ТУРИСТИК КОРХОНАЛАР МАРКЕТИНГИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ


9.1. Маркетинг хизматларининг кучли тузилмасини ташкил этиш

Туристик корхонада маркетинг концепциясини амалга ошириш учун тегишли маркетинг хизмати амалга оширилади. Тур корхонанинг ташкилий структурасида маркетинг хизмати ҳар бир бўлим фаолиятини амалга оширувчи звенодир. Маркетинг бўлимининг асосий ташкилий турлари қўйдагилардир:

-функционал ташкил қилиш;

-маҳсулот принципи бўйича ташкил қилиш;

-минтақавий принцип бўйича ташкил қилиш.

Маркетинг бўлимини функционал ташкил қилиш шуни англатадики, ҳар бир масалани ечиш бўйича жавобгарлик алоҳида шахс ёки гуруҳга бириктирилади:




^ 14-чизма. Маркетинг бўлимини функционал ташкил этиш.


Чизма ҳар бир турфирманинг фаолият доирасига қараб ўзгариши мумкин. Бу турфирманинг шакли, ёки маркетинг бўлимига ажратилган эътиборга ҳам боғлиқ. Баъзи фирмалар реклама ва жамоат билан ишлаш бўлимини алоҳида ажратишади.

Маҳсулот принципи бўйича маркетинг бўлимини ташкил қилишда асосий эътибор турмаҳсулотларнинг айрим турларини таклиф қилишга қаратилади. Бу ҳолда ҳар бир турмаҳсулот ёки маҳсулотлар тўпламига ўз бошқарувчиси тайинланади.




^ 15-чизма. Маркетинг бўлимини тармоқлар бўйича ташкил этиш.


Кенг тармоқли сотиш тармоғига эга бўлган йирик турфирмалар кўпинча маркетинг хизматини минтақавий принцип бўйича ташкил қилади. Бунда улар миллий ва минтақавий бозорда ишлаш шароитига қараб функционал мустақиллика эга бўлишади. Шуни эътиборга олиш лозимки, маркетинг хизматини ташкил қилишнинг исталган шароитда қўлланиладиган идеал тузилмаси йўқ. Биз келтирган ташкилий структураларнинг ўз камчилик ва кучли томонлари бор.


^ 9.2. Маркетинг хизмати вазифасини белгилаш

Маркетинг хизмат вазифасини ташкил этиш учун фирма фаолиятининг кўрсаткичларини таҳлил қилиш ва асосий мақсадларини танлаш лозим.

Фирма фаолиятининг кўрсаткичларини таҳлил қилиш кўп қиррали бўлиб, бу таҳлил давомида жуда кўп ўзгарувчан кўрсаткичларни кўриб чиқишга тўғри келади. Шунинг билан бирга шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, фирма фаолиятининг ҳар бир йўналишига баҳо берилаётганда чекланган мезон – кўрсаткичлар иштирок этади. Улар қўйилган мақсадни ифодалаб, шу қўйилган мақсадга эришишда ҳар бир йўналишнинг қўшган ҳиссасини кўрсатиб туради.

Қўйилган мақсаднинг амалга оширилиши даражаси ўз навбатида бошқаришнинг самарадорлигини, ҳар бир ходимнинг мувафаққиятдан манфаатдорлиги ва умуман олганда маркетинг стратегиясини танлаш тўғри ёки нотўғрилигини кўрсатади.

Ҳар қандай фирма(айниқса катта фирма)нинг фаолиятидан кўзлаган мақсадлари жуда хилма-хил бўлиб, уларни албатта ўз моҳиятига қараб даражалаб чиқиш мумкин.

Баъзи йўналишлар баъзи пайтларда фирма фаолиятида иккинчи даражали мас_ext деб қаралиши мумкин. Аммо шунга қарамасдан, барибир маркетинг стратегиясини танлаб олишда ўша қўйилган мақсадлар асосий мезони бўлиб хизмат қилади. Агар фирма мақсадларини уларнинг моҳиятларига қараб кетма-кет жойлаштирмоқчи бўлсак у қуйидаги кўринишга эга бўлади.

12-жадвал

Стратегик мақсадлар

Фойда меёрини ошириш

Сотиш ҳажмини кўпайтириш

Бозор орқали сотишни кенгайтириш

Ишлаб чиқариш – сотиш жраёнидаги оралиқ мақсадлар

Меҳнат унумдорлиги

Товарлар ва кўрсатилаётган хизматнинг сифати

Ишлаб чиқаришни кенгайтириш

Қўллаб қувватлаб турувчи мақсадлар

Молиявий аҳволнинг барқарорлиги

Ресурслардан рационал фойдаланиш

Илмий изланишлар ва конструкторлик ишларини кўпайтириш

Сотиш тармоқларини кенгайтириш

Бошқаришни такомиллаштириш



Фирма фаолиятининг ҳар бир асосий йўналишини таҳлил қилаётганда фаолиятнинг ушбу йўналишига доир ҳар қандай кўзланган мақсад ҳисобга олинади. Таҳлил ниҳояси (натижаси) эса фаолият натижасининг олий натижасига эришиш йўлида тўғри ёки нотўғри олиб борилаётганлиги ҳақидаги ҳулосадан келиб чиқади.

Асосий (стратегик) олий мақсад ва компаниянинг ишлаб чиқариш ва сотиш фаолиятининг бош мезони – бу бажарилаётган операцияларнинг фойдалилигидир.

Тадқиқотларнинг кўрсатишича, фирмаларнинг 90 % иш фаолиятининг муваффақиятлилигини кўрсатувчи асосий мезон сифатида фойда меёрни, яъни сарф қилинаётган капитал маблағнинг ҳар бир сўмига тўғри келадиган фойда миқдори аниқланади.

ROI =P/I,

бунда ROI – иш фаолиятини амалга ошириш учун қўйилган капитал маблағ (инвестиция) фойдасининг меъёри, яъни ҳар бир сўм инвестициядан келган соф фойда.

Р- умумий фойда, миқдори (налог олинмаган ҳолда) яъни умумий даромаддан, ишлаб чиқариш харажатларини ва фоизини (чиқариб) олиб ташлашдан кейин қолган соф даромад. Асосий ва айланмаги капитал маблағга қўшилган сармоя (инвестиция). Бу сармоя миқдоридан сармоядорларга тўпланадиган қарзлар олиб ташланади.

Агарда фирманинг қарзлари жудаям кўп бўлса, у ҳолда асосий мезон сифатида фирманинг жами активларига нисбатан ҳисобланган фойда меёри олинади:

ROA=P/A – бу ерда

ROA - активларга нисбатан олинган фойда меёри

P- умумий файда (налоглар ва қарзлар фоизи тўланмаган ҳолда)

А- асосий ва оборот капитал маблағга қўйилган сармоя – актив.


Маркетинг тадқиқотларини олиб бориш схемаси.

1-босқич.

Муаммоларни ва тадқиқот мақсадини аниқлаш

2- босқич.

Ахборот манбаларини танлаб олиш.

3- босқич.

Лозимли ахборотларни йиғиш

4- босқич.

Тўпланган ахборотни анализ-таҳлил қилиш

5- босқич.

Олинган натижаларни кўрсатиш


^ 9.3. Маркетинг назорати тизими

Исталган ташкилот ўз олдида турган мақсадларга эришиш учун ҳаракат қилади. Бу мақсадлар маркетинг дастурлари режаларини тузишдаги асосий боб бўлиб ҳисобланади. Мақсадга эришиш учун қилинган ишларни баҳолаш учун маркетинг назорати тизимидан фойдаланилади. Маркетингни назорат қилиш – маркетинг жараёни доимий, равишда текширишдир. Бошқача қилиб айтганда бу – норма ва реал ҳолатнинг таққосланишидир. Назорат жараёни одатда 4 босқичдан иборат:

  • режа миқдорлари ва стандартларини аниқлаш (мақсад ва меёрлар);

  • кўрсаткичларнинг реал ҳолатини аниқлаш;

  • таққослаш;

  • натижаларини таҳлил қилиш.

Маркетинг назоратининг асосий мақсади қуйидагилардир:

  • мақсадга эришиш даражасини аниқлаш (четланишни таҳлил қилиш);

  • шароитни яхшилаш имкониятини аниқлаш (тескари алоқа);

  • атроф-муҳитдаги ўзгаришларга фирманинг даражасининг текшириш.

Маркетинг назорати тизимий назоратнинг алоҳида кўринишларини ҳам амалга оширади:

  • натижалар назорати йиллик режанинг бажарилишини назорат қилиш, даромадни назорат қилиш, маркетинг тадбирларининг самарадорлигини назорат қилиш;

  • стратегик назорат-фирма ўз маркетинг имкониятларидан тўлиқ фойдалаётганини текшириш.



Хулоса

Исталган ташкилот ўз олдида турган мақсадларга эришиш учун ҳаракат қилади. Бу мақсадлар маркетинг дастурлари режаларини тузишдаги асосий боб бўлиб ҳисобланади. Мақсадга эришиш учун қилинган ишларни баҳолаш учун маркетинг назорати тизимидан фойдаланилади.

^ Таянч иборалар

Назорат тизими, назорат-фирма, режаларни назорат қилиш, тадқиқотлар олиб бориш схемаси.

Назорат саволлари

1. Маркетинг хизмат вазифасини ташкил этиш қандай амалга оширилади.

2.Қўллаб қувватловчи мақсадлар турлари хақида нималарни биласиз?

3. Стратегик мақсадлар қандай турларга бўлинади?

4. Ишлаб чиқариш – сотиш жараёнида қандай оралиқ мақсадлар бор?

5. Қўллаб қувватлаб турувчи мақсадларга нималар киради?

6. Маркетинг бўлимининг асосий ташкилий тузилмалари қандай?

7. Туристик корхонанинг маркетинг концепцияси қандай бўлиши лозим?

8. Минтақавий принцип бўйича ташкилий тузилма қандай бўлиши лозим?

9. Функционал ташкил қилиш қандай амалга оширилади?

10. Маҳсулот принципи бўйича маркетинг бўлимида ташкилий структура қандай бўлиши лозим?

Адабиётлар рўйхати

1. Комилова Ф.К Халқаро туризм бозори. Ўқув қўлланма. Т.:- ТДИУ 2006.

2. Komilova F.K Turizm marketingi. O`quv qo`llanma. T. Uzinkomsentr. 2003.

3. Биржаков М.Б. “Введение в туризм”. - М- Санкт – Петербург, - 2005.

4. Маринин М.М. Туристские формальности и безопасность в туризме,” М-Финансы и статистика, 2004.

5. Chris cooper, John Fletcher, Alan Fyall, David Gilbert, Stephen Wanhill. “Tourism principles and practice” England 2005 (Third edition).

6. Lesley Pender and Richard Shapley “The management of tourism” London, New Delhi, 2005.

7.www.travel.ru



Похожие:

Туристик корхоналар маркетингини ташкил этиш ва назорат қилиш маркетинг хизматларининг кучли тузилмасини ташкил этиш icon1. Ташкилий структура. Маркетингни ташкил этиш. Маркетингни татбиқ этиш. Маркетинг фаолиятини назорат қилиш. Ташкилий структура. Маркетингни ташкил этиш
Корхонада маркетингнинг ўсиб бориш аҳамияти унинг ташкилий тузилмасида ўз аксини топади. Ривожланиш босқичларини хам қўйидагича ажратиш...
Туристик корхоналар маркетингини ташкил этиш ва назорат қилиш маркетинг хизматларининг кучли тузилмасини ташкил этиш iconКичик бизнес фаолиятини ташкил этиш
Кичик бизнес корхоналарини тузиш, уларни кайта ташкил этиш ва тугатишнинг умумий, хукукий, иктисодий ва ижтимоий асослари
Туристик корхоналар маркетингини ташкил этиш ва назорат қилиш маркетинг хизматларининг кучли тузилмасини ташкил этиш iconДокументы
1. /КОРХОНАЛАР ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ФАНИ Маъруза матни.doc
Туристик корхоналар маркетингини ташкил этиш ва назорат қилиш маркетинг хизматларининг кучли тузилмасини ташкил этиш iconЧилонзор тумани халқ таълими мусасасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими тасарруфидаги 90-мактабда иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича
Мазкур йўриқнома Чилонзор тумани халқ таълими мусасасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими Регламентига мувофиқ...
Туристик корхоналар маркетингини ташкил этиш ва назорат қилиш маркетинг хизматларининг кучли тузилмасини ташкил этиш iconТаълим муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этиш тўғрисида низом
Мазкур Низом умумтаълим мактаблари, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва олий таълим муассасаларида (кейинги ўринларда “таълим...
Туристик корхоналар маркетингини ташкил этиш ва назорат қилиш маркетинг хизматларининг кучли тузилмасини ташкил этиш iconДокументы
...
Туристик корхоналар маркетингини ташкил этиш ва назорат қилиш маркетинг хизматларининг кучли тузилмасини ташкил этиш iconДокументы
1. /ОЗИ?-ОВ?АТ КИМЕСИ ФАНИДАН ТАЛАБАЛАР МУСТА?ИЛ ИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ, НАЗОРАТ ?ИЛИШ ВА БА?ОЛАШ...
Туристик корхоналар маркетингини ташкил этиш ва назорат қилиш маркетинг хизматларининг кучли тузилмасини ташкил этиш icon23. 09. 2002 й. N 328 алоєа ва ахборотлаштириш соіасида бошєарувни ташкил этишни такомиллаштириш тўЈрисида
Президентининг "Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш тўјрисида" 2002 йил 30...
Туристик корхоналар маркетингини ташкил этиш ва назорат қилиш маркетинг хизматларининг кучли тузилмасини ташкил этиш iconБунёдкор” ёшлар меҳнат ҳаракатини ташкил этиш тўғрисида
Республикаси Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлигининг 2013 йил 17-январдаги 18-сонли буйруғига асосан тта да ёшлар меҳнат ҳаракати...
Туристик корхоналар маркетингини ташкил этиш ва назорат қилиш маркетинг хизматларининг кучли тузилмасини ташкил этиш iconПресс-релиз таълим-тарбия мазмунини ислоҳ қилиш, мактаб фаолиятини ташкил этиш ва унга раҳбарлик қилиш
Мамлакатимизда Юртбошимиз раҳнамолигида ва ташшабуси билан эртанги кун барқарорлиги ва фаровонлигини таъминлаш мақадида унинг яратувчилари...
Загрузка...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации