Документы



Туристик маркетингнинг замонавий концепцияси icon

Туристик маркетингнинг замонавий концепцияси

НазваниеТуристик маркетингнинг замонавий концепцияси
Дата21.05.2013
Размер33.12 Kb.
ТипДокументы
скачать

Туристик маркетингнинг замонавий концепцияси

Концепция деганда қўйилган мақсадга эришишни таъминлайдиган йўл ёки назарияни тушуниш мумкин. Туризмда маркетинг концепциясининг таркибини унинг вазифаларини кўриб чиқиш орқали тушунтириш мумкин:

1-вазифа. Қарорлар қабул қилишда эҳтиёжлар, талабнинг ҳолати ва динамикаси, туристик бозор конъюнктурасидаги вазият ҳамда динамиканинг чуқур ўрганилиши.

2-вазифа. Туристик маҳсулот ишлаб чиқаришнинг бозор талабларига, талаб структурасига шу ондаги лаҳзалик манфаатдан эмас, балки, узоқ муддатли истиқболдан келиб чиққан ҳолда максимал даражада мослашишига шароит яратиш. Яъни, туризм соҳасида фаолият юритувчи корхонанинг бутун фаолияти (илмий-техник, ишлаб чиқариш, сотув, ва бошқалар) истеъмолчиларнинг талаби ва унинг истиқболдаги ўзгариши тўғрисидаги билимга асосланиши лозим.

3-вазифа. Турмаҳсулот харидорларининг қондирилмаган талабларини аниқлаш ва ишлаб чиқаришни ушбу талабларни қондиришга йўналтириш. Маркетинг истеъмолчиларнинг талаби бўлган турларни лойиҳалаштириш, ишлаб чиқариш ва сотишни англатади. Маркетинг тизими туристик маҳсулот ишлаб чиқаришни талабга боғлаб қўяди ва товарларни истеъмолчига керак бўлган ассортимент ва ҳажмда яратишни талаб этади. Маркетинг концепциясини амалга оширишда хўжалик қарорларини қабул қилиш бозордаги вазиятга нисбатан сезгир бўлган бўлинмалардан келиб чиқиб қабул қилинади. Маркетинг хизмати бозор, ишлаб чиқариш, илмий-техник ва молиявий сиёсатни амалга оширишда маълумот ва тавсиялар манбаи бўлиб хизмат қилади. Бунда талабнинг ҳолати ва динамикаси ҳамда бозор конъюнктурасининг чуқур таҳлил этилишидан сўнггина у ёки бу турни ишлаб чиқишнинг зарурати, фойдалилиги тўғрисида қарор қабул қилинади.

4-вазифа. Истиқболдаги истеъмолчиларни ташкилот маҳсулотлари тўғрисида хабардор қилиш ҳамда истеъмолчиларга барча услуб ва воситалардан фойдаланган ҳолда айнан белгиланган турни харид этишга ундаш учун таъсир этиш. Янги самарали туристик турни таклиф этиш бу - турмаҳсулотнинг ўзи ўз бозорини эгаллайди дегани эмас, бунинг учун уни бозорда илгари суришни ҳам муваффақиятли амалга ошириш лозим бўлади. Зеро, турист бирор ерга боришидан олдин, ҳеч бўлмаса, шу ернинг (манзилнинг), тур(маршрут)нинг мавжудлиги тўғрисида маълумотга эга бўлиши лозим.

Маркетинг фалсафасига биноан туристик корхона узоқ муддатли вақт давомида самарали фаолият юритиши учун қуйидаги беш принципдан келиб чиқиб иш тутиши лозим (принцип – қандайдир ишонч, қараш; у бутун билимлар ва ҳатти-ҳаракатлар тизимининг асосида ётувчи талаблар йиғиндисидир):

  • инновацион маркетингни қўллаш, яъни корхона муттасил равишда ўз тур хизматларини ва маркетинг услубларини янгилаб бориши лозим;

  • қадриятий маркетингдан фойдаланиш, яъни, корхона турмаҳсулотнинг истеъмолчи учун қадрли бўлган томонларини ривожлантириб, ошириб бориши лозим;

  • корхонанинг ўз ижтимоий вазифасини ҳам англаши, яъни, у ўз фаолиятида тор ишлаб чиқариш – хўжалик вазифаларидан эмас, балки ўз ижтимоий ўрнидан келиб чиқиб иш тутиши унинг ходимларида ўзларининг ишларидан бўлган мамнунлик ҳиссини ошириб боради. Натижада ходимлар янада яхшироқ ишлай бошлайдилар;

  • Ижтимоий-этик маркетинг конценциясига амал қилиш;

  • Истеъмолчи - туристларга мўлжалланиб иш юритиш.

^ Ижтимоий-этик маркетинг концепциясига биноан, туристик корхона нафақат туристларнинг аниқланган талабларини рақобатчиларга нисбатан самаралироқ ва тўлиқроқ қондириши, балки, шунинг билан биргаликда алоҳида олинган ҳар бир туристнинг фаровонлигини қўллаб-қувватлаши ва яхшилаб бориши зарур. Бунда туристик эҳтиёжни қондирувчи корхона доим ҳам туристлар ва жамиятнинг узоқ муддатли манфаатларини инобатга олган ҳолда фаолият юритаётганлигига эътибор берилади. Бу концепция қуйидаги уч омилнинг ўзаро мутаносиб боғланишини кўзда тутади: 1) корхонанинг фойда олиши, 2) туристлар талабларининг қондирилиши, 3) жамият манфааатларининг инобатга олиниши. Ижтимоий-этик маркетинг концепциясидан табиий ва маданий туристик ресурсларни йўқолишдан ва зарар кўришдан сақлаб қолишда ҳам фойдаланса бўлади.

Ушбу ҳолатдан келиб чиқиб, туристик маркетинг ўз олдига қуйидаги мақсадларни қўяди:

  1. Турмаҳсулотни ишлаб чиқаришнинг максималлашуви (албатта манзилнинг бардош бера олиш чегараларини ҳисобга олган ҳолда).

  2. Туристларнинг қониқиш даражасининг максималлашуви, яъни, туристик маҳсулотни ишлаб чиқариш миқдорларини орттиргандан ташқари, туристларнинг туристик маҳсулотдан қониқтирилиш даражасининг устирилиши ниҳоятда муҳимдир.

  3. Туристлар танловини максималлаштириш, яъни, шундай турлар хилма хиллигини таъминлаш зарурки, туристлар ўз таъбларига мос келувчи турни топа олишсин.

Ҳаёт стандартини максималлаштириш, яъни, туристик маркетинг сифатли турмаҳсулотларнинг мос келувчи нархлардаги хилма-хиллигини таъминлашдан ташқари, инсонлар маданий ва табиий дам оладиган муҳитларининг сифатли бўлишини ҳам таъминлаб бериши керак.



Похожие:

Туристик маркетингнинг замонавий концепцияси iconТуристик маркетингнинг ўзига хос жиҳатлари
Туризм ўзининг муҳим хусусиятлари бўйича хўжалик фаолиятининг бошқа шаклларидан ҳеч қандай фарқи йўқ. Шунинг учун замонавий маркетингнинг...
Туристик маркетингнинг замонавий концепцияси iconХалқаро бозор ва маркетинг мухити туризмда маркетингнинг мохияти ва ахамияти Туризм бозорининг тузилиши
Туризм мухим хусусиятлари бўйича хўжалик фаолиятининг бошқа шаклларидан хеч қандай фарқ қилмайди. Шунинг учун замонавий маркетингнинг...
Туристик маркетингнинг замонавий концепцияси iconТуризм ва меҳмондорчилик бозори тузилмаси туристик талаб омиллари
Режалаштирувчи ва саноатчи туристик ғояларга эга бўлса, талабнинг асосий мотивларини тўғри англаши зарур. Саёҳатни мотивлаштирувчи...
Туристик маркетингнинг замонавий концепцияси iconТуристик бозорни сегментлаш туристик бозорни сегментлаш асослари
Айнан шу бозорни сегментлашнинг асосини ташкил этади. Сегментлаш ёрдамида потенциал истеъмолчиларнинг умумий миқдоридан туристик...
Туристик маркетингнинг замонавий концепцияси iconТуристик бизнесда маркетинг коммуникациялари комплекси туризмда маркетинг коммуникацияларининг аҳамияти
Туристик (ташкилот) фирма фаолият олиб борадиган муҳит мураккаб коммуникациялар тизимида амал қилади. Фирма ўз мижозлари, банклар,...
Туристик маркетингнинг замонавий концепцияси iconТуризмда стратегик маркетинг туризмда стратегик маркетингнинг моҳияти
Туризм соҳасида стратегик маркетингнинг ўзига хос хусусияти қуйидагича аниқланади
Туристик маркетингнинг замонавий концепцияси iconТуристик бизнесда маркетинг муҳити таҳлили туристик корхонанинг муҳитини ўрганиш
Ташқи муҳитнинг ўзи микро ва макро муҳитлардан иборат бўлади. Баъзи бир корхоналарнинг ўзлари маркетинг муҳитига таъсир этишга, унинг...
Туристик маркетингнинг замонавий концепцияси iconТуристик корхоналар маркетингини ташкил этиш ва назорат қилиш маркетинг хизматларининг кучли тузилмасини ташкил этиш
Туристик корхонада маркетинг концепциясини амалга ошириш учун тегишли маркетинг хизмати амалга оширилади. Тур корхонанинг ташкилий...
Туристик маркетингнинг замонавий концепцияси iconДокументы
1. /Туристик фаолиятни такомиллаштириш йуллари.pdf
Туристик маркетингнинг замонавий концепцияси iconДокументы
1. /1. Халкаро туристик андозалар охирги.doc

Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации