Документы



Туристик маркетингнинг ўзига хос жиҳатлари icon

Туристик маркетингнинг ўзига хос жиҳатлари

НазваниеТуристик маркетингнинг ўзига хос жиҳатлари
Дата21.05.2013
Размер79.8 Kb.
ТипДокументы
скачать

Туристик маркетингнинг ўзига хос жиҳатлари

Туризм ўзининг муҳим хусусиятлари бўйича хўжалик фаолиятининг бошқа шаклларидан ҳеч қандай фарқи йўқ. Шунинг учун замонавий маркетингнинг ҳамма мавжуд хусусиятлари туризмда ҳам тўлиқ қўлланилиши мумкин.

Бир пайтнинг ўзида туризмни нафақат маҳсулотлар савдосидан, балки хизмат кўрсатиш савдосининг бошқа шаклларидан фарқ қилувчи хусусияти мавжуд. Бу ерда савдо ҳам, хизмат кўрсатиш ҳам маҳсулот сифатида ўрин тутади (мутахассислар фикрича, туризмда хизмат кўрсатиш 75%ни, маҳсулотлар 25%ни ташкил этади), шунингдек, уларни ишлаб чиқаришда туристик хизмат ва маҳсулот истеъмоли муҳим аҳамият касб этади.

Меҳнатнинг аниқ натижасига эга бўлган анъанавий ишлаб чиқаришда маркетинг тушунчаси аниқ мазмунга эга. Туризмда фаолият натижасини туристик маҳсулот касб этади. Туристик маҳсулот - туристларнинг у ёки бу талабини қондирадиган ва улар томонидан тўланадиган ҳар қандай хизмат кўрсатиш тури ҳисобланади. Туристик хизматга меҳмонхона, транспорт, экскурсия, таржима, маиший-коммунал, воситачилик ва бошқа хизматлар киради. Бир вақтнинг ўзида «туристик маҳсулот»ни кенг ва тор доирада кўриб чиқиш мумкин.

Тор маънодаги туристик маҳсулот - бу, туристик саноатнинг аниқ йўналишда хизмат кўрсатишидир, яъни туристларга битта “пакет”да сотиладиган стандартлашган хизматлар тўплами. Хорижда стандартлашган тўпламлар ёки хизматлар пакети асосида сотиладиган туристик саёҳатлар кўп ҳолларда “пэкиж-тур” деб аталади. Булар кўплаб туристик фирмалар фаолиятининг асосий мазмуни ҳисобланади. Шуни инобатга олиш керакки, пэкиж-турларга бўлган талаб даражаси турли мамлакатларда турлича. Пэкиж-турдан асосан Белгия, Германия, Нидерландия, Буюк Британия ва Данияда фойдаланилади, уларнинг улуши барча саёҳатларнинг 38%ини ташкил қилади. Греция, Испания, Италияда пэкиж-турга бўлган талаб даражаси паст, яъни улар 30%дан ошмайди.

Туристик маҳсулотнинг хизмат кўрсатишни умумий ўзига хос хусусияти билан бир қаторда, унинг фарқ қилувчи хусусиятлари ҳам мавжуд бўлиб, улар қуйидагилар:

  • бу турли компонентлар ўртасидаги ўзаро алоқаларнинг мураккаб тизими билан тавсифланувчи товар ва хизматларнинг комплексидир (моддий ва номоддий компонентлар).

  • туристик хизматга бўлган талаб нарх ва фойдага таққослаганда жуда ҳам эластик, лекин кўпинча ижтимоий-сиёсий шароитларга боғлиқ бўлади.

  • истеъмолчи қоидага мувофиқ, турмаҳсулотни истеъмол қилмасдан олдин кўра олмайди, истеъмолнинг ўзи бевосита туристик хизмат ишлаб чиқарилган жойнинг ўзида амалга оширилади.

  • истеъмолчи уни маҳсулотдан ва истеъмол жойидан ажратиб турадиган масофани бартараф қилади, яъни истеъмолчи маҳсулотга қараб ҳаракатланади.

  • турмаҳсулот вақт ва макон каби ўзгарувчанликка боғлиқ, шунинг учун талаб ўзгарувчанлиги характерлидир.

  • туристик хизмат таклифи эгилувчан бўлмаган ишлаб чиқариш билан фарқ қилади. Фақат бевосита ўша жойнинг ўзида истеъмол қилиниши мумкин. Меҳмонхона, аэропорт, дам олиш базалари мавсум охирида бошқа ҳудудга кўчирилиши мумкин эмас. Улар макон ва вақт мобайнида талаб ўзгаришига мослаша олмайдилар.

  • туристик маҳсулотлар кўплаб корхоналарнинг фаолияти билан вужудга келади, уларнинг ҳар бири ўзининг турли хил тижорат мақсадлари, ўзига хос истеъмоли ва ишлаш усулларига эга.

  • арзимаган камчиликлар мавжудлиги туфайли ҳам юқори сифатли туристик хизматга эришиш мумкин эмас, ваҳоланки, туристларга хизмат кўрсатиш мана шу майда қисмлардан ташкил топади.

  • туристик хизмат сифатини баҳолаш муҳим субъективлиги билан ажралиб туради: истеъмол қилинган хизматлар пакетига тўғридан-тўғри алоқаси бўлмаган шахслар истеъмолчининг берган баҳосига катта таъсир ўтказади (масалан, маҳаллий фуқаролар, туристик гуруҳ аъзолари).

  • туристик хизматлар сифатига форс-мажор хусусиятига эга ташқи омиллар таъсир кўрсатади (масалан, табиий шароитлар, об-ҳаво, туризм соҳасидаги сиёсат, халқаро воқеалар ва бошқ).

Туристик маҳсулотнинг ўзига хос бу хусусиятлари туризм маркетингига катта таъсир ўтказади. Маркетингнинг умуман ягона таърифи мавжуд эмас. Демак, Жаҳон туризм ташкилоти (ЖТТ) томонидан «турист» тушунчасига берилган таърифдан келиб чиқиб, француз мутахассислари Р. Ланкар ва Р. Оллье туристик маркетингни қуйидагича изоҳлайдилар - «Белгиланган вазифаларни ечиш ва таҳлил қилишдаги тадқиқотлар учун ишлаб чиқилган асосий усул ва йўналишлар сериясидир». Муҳими, бу усул ва йўл-йўриқлар бир мақсадга йўналтирилган бўлиши керак, психологик ва ижтимоий омиллар нуқтаи назари билан кишилар талабини тўла қондиришга имкониятлар яратиб бериш, шунингдек, молиявий жиҳатдан туристик ташкилотлар билан фаолият олиб боришда мақсадга мувофиқ усулларини аниқлаш бу ерда туристик хизматдаги намоён бўлган ва яширин талабларни инобатга олиш зарур. Бу турдаги талаблар ёки дам олиш мотивлари билан (таътил, соғлиқ, ўқиш, дин ва спорт) ёки тадбиркорлар гуруҳи, оила, турли хил иттифоқда тез-тез учраб турадиган мотивлар билан аниқланиши мумкин.

Баъзи мутахассислар туризмдаги маркетинг тушунчасига (глобал) кенг қамровли ёндашадилар, масалан, швейцариялик мутахассис Ё. Крипендраф уни қуйидагича таърифлайди: «Туристик маркетинг – тизимий ўзгариш ва туристик корхоналар фаолиятининг мувофиқлиги, шунингдек, ҳудудий, миллий ёки халқаро миқёсда амалга ошириладиган туризм соҳасидаги хусусий ва давлат сиёсатидир. Бундай ўзгаришларнинг мақсади белгиланган истеъмолчилар гуруҳининг талабларини тўлароқ қондиришдан иборат бўлади, бу ерда тегишли фойда олиш имконияти ҳам инобатга олинади».

Халқаро туристик ташкилот туризмда маркетингнинг уч вазифасини ажратади: мижозлар билан алоқа ўрнатиш; ривожланиш; назорат.

Мижозлар билан алоқа ўрнатиш ўз олдига истеъмолчи(лар)ни кўзланган дам олиш жойи ва у ерда мавжуд хизмат кўрсатиш сервиси, диққатга сазовор жойлар ва кутилаётган манфаатлар мижозлар истагининг қондирилишига тўла мос келишига ишонтириш мақсадини қўяди.

Ривожланиш сотиш учун янги имкониятларни таъминлаши мумкин бўлган янгиликлар киритишни кўзлайди. Ўз навбатида бундай янгиликлар киритиш потенциал мижозларнинг хоҳиш ва талабларига мос келиши керак.

Назорат хизматларни бозорга кириб бориши бўйича фаолият натижалари таҳлилини ва бу натижалар туризм соҳасида мавжуд имкониятлар ҳақиқатдан ҳам тўлиқ ва муваффақиятли фойдаланилиши қанчалик акс эттирилаётганини текширишдир. Бу борадаги содда ва кенг таъриф Д.К. Исмаевга тегишли: «Маркетинг – (максимал) яъни энг кўп фойда олиш мақсадида ва истеъмолчилар талабини ўрганиш ҳамда намоён қилиш асосида ҳар бир истеъмолчининг индивидуал талабини қондиришга йўналтирилган савдо-ишлаб чиқариш фаолияти тизимидир».

Немис мутахассислари В.Ригер, П.Рот, А.Шранд маркетингни туристлар талабини қондириш бўйича рақобатчиларга нисбатан, корхона ўз мақсадларига янада самаралироқ йўллар билан эришишга йўналтирилган «бозорга мўлжалланган бошқарув» сифатида таърифлайдилар. Бу ерда шуни таъкидлаш лозимки, маркетинг алоҳида туристик фирма даражасида қандай фойдаланилса, туристик корхона фаолиятида, унинг маҳаллий, минтақавий ва миллий бирлашиш даражасида ҳам шундай фойдаланилиши мумкин.

Туристик маҳсулот биринчи навбатда яхши қабул қилинган бўлиши керак. Шу муносабат билан туристик маркетинг бундай мақсадларга эришишга йўналтирилган туристик корхоналар ҳатти-ҳаракатларининг кетма-кетлигини ўзида намоён қилади. Шунинг учун туристик маркетингнинг қуйидаги таърифлари етарлича мантиқий ва асосланган ҳисобланади.

Туризмда маркетинг - таклиф қилинаётган хизматларнинг бошқа хизматлар билан узлуксиз келишуви тизими демакдир. Бу ерда бозордаги талабдан фойдаланилади ва туристик корхона бошқа рақобатчиларга нисбатан янада самаралироқ ва ўзи учун фойда билан хизматни таклиф қилишга лойиқ бўлади. Бу узун таъриф бир қатор ғояларни мужассамлаштиради ва биз буларни кенгроқ ўрганиб чиқамиз.

^ Биринчи ғоя қуйидагича: Маркетинг – алоҳида ҳаракат эмас, балки фаолият тизими. Бошқача айтганда, белгиланган мақсадларга эришиш учун бирлашиш керак бўлган туристик корхона фаолиятининг кетма-кетлигидир. Шу ўринда маркетинг – фақат реклама ва хизматларни сотиш ёки хизматларни шунчаки ишлаб чиқиш эмас, балки маркетинг концепцияси билан мувофиқ бўлган барча вазифа ва ҳаракатларнинг бирлашиши керак бўлган тизимдир.

Юқоридаги ҳолат маркетингни тижорат ишларидан (фаолиятидан) фарқ қилишини англатади. Агар, тижорат фаолияти сотишни жадаллаштириш учун ҳамма куч ва воситалардан фойдаланишида ифодаланса, маркетингнинг мақсади истеъмолчилар талабига мувофиқ ҳолда хизматларни ишлаб чиқиш ва сотишнинг ўзаро алоқадорлик жараёни ҳисобланади.

^ Иккинчи ғоя муҳим аҳамиятга эга бўлиб, унинг мақсади шундан иборатки, маркетинг битта ҳаракат билан тугалланмайди. У бир томонлама жараён эмас, бу ерда янги нархларни қўллаш ёки янги туристик маҳсулотларни жалб қилишнинг муддати ҳақида фикр юритилади. Гап шундаки, бозор ҳар доим ҳаракат ва динамик ҳолатида бўлади. Масалан, истеъмолчилар талаби турли хил омиллар таъсири остида ўзгариб туради, рақобатчилар ҳам бозорга янги хизматларни жалб қилиш устида иш олиб боради. Бу мисоллар шуни кўрсатадики, маркетинг ҳақиқатан ҳам узлуксиз жараён ҳисобланиб, туристик ташкилот узлуксиз унга жалб қилинган бўлиши керак. Шундай қилиб, маркетинг келажакни кўзлайди ва ҳозирги ҳолати билан чекланиб қолмайди.

^ Учинчи ғоя, келишув ҳисобланади. Туристик корхонанинг ички ҳаракатини ташқи муҳит шартлари билан мослаштириш зарур. Агар буларнинг ҳаммасини алоҳида кўриб чиқилса, кўзланган мақсадларга эришиб бўлмайди. Агар туристик фирма маълум бир муддатда бозорга «Х» хизматини талаб қилса, у ҳам ўша муддатда “У” хизматини бошқалар қатори таклиф қилиши мумкинлиги тушуниб турилса, бундан яхши натижа чиқмайди. Шунингдек, агар фирма бозорни эътиборсиз қолдириб, фирма “Х” хизмати таклифига ўтиб олса-ю, бу даврда бозор “Z” хизматига ўтган бўлса, бундан ҳам яхши натижа кутиб бўлмайди. Шунинг учун фирманинг ички фаолиятини ташқаридан олинадиган маълумотлар билан мувофиқлаштириш керак бўлади. Бу келишувга эришиш учун маркетингнинг барча воситалари ва вазифаларидан фойдаланишни ҳисобга олган ҳолда қарор қабул қилиш зарурлигини англатади.

^ Тўртинчи ғоя, ҳақиқатан ҳам таклиф қилаётган фирма хизматини ўзида намоён этишни тушунишга боғлиқлигини англатади. Бу ҳолатга диққатни тортиш учун: “Биз ҳақиқатда қайси бизнес билан шуғулланаяпмиз?”- деган савол қўйилади. Саволнинг бундай қўйилиши турфирманинг ўз хизматларига истеъмолчилар нуқтаи назаридан қарашга мажбур этади. Бу саволга жавобнинг бошқа варианти фирма ресурсларини кўздан кечириш билан боғлиқ бўлади ва бу ресурслар билан нима қилиш мумкин (моддий ва инсон ресурслари назарда тутилмоқдами?) Кўп фирмалар янги, кенг имкониятлар очилаётганини кўриб ҳайрон бўлишади (улар булардан фойдаланиши ва фойдаланмаслигидан қатъий назар).

^ Бешинчи ғоя, маркетинг сотиб олувчилар талабини қондириш учун нима қилиш кераклиги тўғрисида тушунча беради. Бу ерда мижоз нафақат ҳозирги вазиятда нима истеъмол қилаётганлиги ҳақида, балки у бошқа вазиятларда нима сотиб олиши мумкинлиги ҳақида ҳам фикр юритилаяпти (масалан, даромадлари ошган даврда). Маркетингда, юқорида таъкидланганидек, олдиндан кўра билишлик фаолияти бўлиши зарур. У ўзида, истеъмолчилар учун керак бўлиши мумкин бўлган тўғри қарашларни шакллантириши ёки башорат қилишни мужассамлаштиради. Шунингдек, у фирманинг мижозлари ҳисобланмаган кишиларни улар (фирма) томонидан таклиф қилинган хизматларга мурожаат қилишини мажбурлаш мумкинлиги ёки мумкин эмаслиги ҳақида баҳолаш имкониятини беради.

^ Олтинчи ғоя, маркетинг фойдани кўпайтириш воситаларини қўллаш ва идентификация қилишга имкон беришни алоҳида таъкидлайди. Бу уни фақат иқтисодий даражага айлантиради. Туристик фирма мақсадлари етарлича узоқ вақт мобайнида мижозлар талабини сифатли қондириш эвазига амалга оширилиши лозим.

Туризм, ЖТТ (Жаҳон туризм ташкилоти) таърифига мувофиқ, нафақат иқтисодий, балки бир пайтнинг ўзида ижтимоий, маданий, экологик ва сиёсий ҳодиса ҳисобланади. Бундан келиб чиққан ҳолда, туристик маркетинг ҳамма санаб ўтилган омиллардан энг кўп даражада фойдаланиши керак. Бунда у туристик фирмалар каби истеъмолчи-туристларнинг қизиқишларини ҳам кенг миқёсда акс эттиради. Туризм – мукаммал тизим, сиёсат, экология, маданият ва иқтисоднинг сердаромад соҳаси бўлганидек, ижобий маркетинг самарасига эришиш учун маркетингнинг турли хил ташкилот ва корхоналар билан кучли уйғунлашуви зарур. Маркетинг концепцияси туризмда, бошқа соҳаларга нисбатан чуқурроқ тавсифга эга.



Похожие:

Туристик маркетингнинг ўзига хос жиҳатлари iconТуризмда стратегик маркетинг туризмда стратегик маркетингнинг моҳияти
Туризм соҳасида стратегик маркетингнинг ўзига хос хусусияти қуйидагича аниқланади
Туристик маркетингнинг ўзига хос жиҳатлари iconТуристик маркетингнинг замонавий концепцияси
Концепция деганда қўйилган мақсадга эришишни таъминлайдиган йўл ёки назарияни тушуниш мумкин. Туризмда маркетинг концепциясининг...
Туристик маркетингнинг ўзига хос жиҳатлари iconТуризм ва меҳмондорчилик бозори тузилмаси туристик талаб омиллари
Режалаштирувчи ва саноатчи туристик ғояларга эга бўлса, талабнинг асосий мотивларини тўғри англаши зарур. Саёҳатни мотивлаштирувчи...
Туристик маркетингнинг ўзига хос жиҳатлари iconТуристик бозорни сегментлаш туристик бозорни сегментлаш асослари
Айнан шу бозорни сегментлашнинг асосини ташкил этади. Сегментлаш ёрдамида потенциал истеъмолчиларнинг умумий миқдоридан туристик...
Туристик маркетингнинг ўзига хос жиҳатлари iconТуристик бизнесда маркетинг коммуникациялари комплекси туризмда маркетинг коммуникацияларининг аҳамияти
Туристик (ташкилот) фирма фаолият олиб борадиган муҳит мураккаб коммуникациялар тизимида амал қилади. Фирма ўз мижозлари, банклар,...
Туристик маркетингнинг ўзига хос жиҳатлари iconХалқаро бозор ва маркетинг мухити туризмда маркетингнинг мохияти ва ахамияти Туризм бозорининг тузилиши
Туризм мухим хусусиятлари бўйича хўжалик фаолиятининг бошқа шаклларидан хеч қандай фарқ қилмайди. Шунинг учун замонавий маркетингнинг...
Туристик маркетингнинг ўзига хос жиҳатлари iconФормал мантиқнинг асосий қонунлари (принциплари). Режа
Оламдаги нарса ва ходисалар харакати ўзига хос ички қонунлар асосида юзага келади. Бу харакатнинг инсон онгидаги инъикоси, яъни тафаккур...
Туристик маркетингнинг ўзига хос жиҳатлари iconТуристик бизнесда маркетинг муҳити таҳлили туристик корхонанинг муҳитини ўрганиш
Ташқи муҳитнинг ўзи микро ва макро муҳитлардан иборат бўлади. Баъзи бир корхоналарнинг ўзлари маркетинг муҳитига таъсир этишга, унинг...
Туристик маркетингнинг ўзига хос жиҳатлари iconТуристик корхоналар маркетингини ташкил этиш ва назорат қилиш маркетинг хизматларининг кучли тузилмасини ташкил этиш
Туристик корхонада маркетинг концепциясини амалга ошириш учун тегишли маркетинг хизмати амалга оширилади. Тур корхонанинг ташкилий...
Туристик маркетингнинг ўзига хос жиҳатлари icon7 Халқаро валюта тизимининг мохияти ва структураси. Халқаро валюта тизимининг ривожланиш босқичлари. Халқаро резерв валюта бирликлари
Мвтнинг ўзига хос томони у ёки бу давлат иқтисодиётининг, шунингдек ташқи иқтисодий алоқаларининг ривожланиш даражаси ва ўзига хослиги...

Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации