Документы



Туристик рекламани тарқатиш воситалари матбуотда реклама Бевосита почта рекламаси icon

Туристик рекламани тарқатиш воситалари матбуотда реклама Бевосита почта рекламаси

НазваниеТуристик рекламани тарқатиш воситалари матбуотда реклама Бевосита почта рекламаси
Дата21.05.2013
Размер88.47 Kb.
ТипДокументы
скачать

ТУРИСТИК РЕКЛАМАНИ ТАРҚАТИШ ВОСИТАЛАРИ

9.1. Матбуотда реклама

9.2. Бевосита почта рекламаси

9.3. Компьютерлаштирилган реклама


9.1. Матбуотда реклама

Замонавий туризмни рекламасиз тасаввур қилиш қийин. Бу шунчалик кенг ва кўп қиррали фаолият турики, кўпинча алоҳида йўналиш сифатида ажратилади. Бироқ жоҳон амалиёти шуни кўрсатадики, рекламанинг юқори самарадорлигига фақат маркетинг ёрдамида эришиш мумкин. Реклама маркетинг комуникацияларининг ажралмас қисми ҳисобланади.

Лотин тилидан кириб келган “реклама” сўзи “қичқирмоқ” маъносини англатади. Рекламанинг мақсади:

- истеъмолчиларни жалб қилиш ва бирор нарсани кенг танитиш мақсадидаги ташкилий ишлар,

  • машҳурлик мақсадида бирон нарса ёки шахс хақида маълумотлар тарқатиш.

Реклама туризм соҳасида мижозларга маълумот етказишдаги энг қулай восита. Мижозларнинг хатти-ҳаракатларини асослаб, тур хизматларга уларнинг эътиборини жалб қилиш, тур фирманинг умидчини кўтариш, жамиятдаги ўрнини мустахкамлаш реклама ёрдамида амалга оширилади. Шунинг учун самарали реклама фаолияти тур корхонанинг маркетинг стратегияси мақсадларга эришишда мухим воситадир.

Жоҳон амалиёти кўрсатишича, туризм соҳаси йирик реклама берувчидир.Тур фирма даромадининг ўртача 5-6% ини фаолиятига сарфлашади. Туризм соҳасида маркетинг комуникацияларининг асосий воситаси сифатида рекламанинг спецификацияси соҳа маҳсулоти турмаҳсулотнинг фарқли томонларидир. Реклама истеъмолчига таъсир қилувчи кучли воситадир. Бироқ тадқиқотлар шуни кўрсатадики, маркетинг ҳаракатлари фақат реклама кўринишдагина бўлса, бу омад кафолатини бермайди.

  • Катта миқдордаги бозор маълумотларини таҳлил қилиб,таниқли америка мутахассиси А.Политц рекламанинг қуйдаги икки ассий қонунини ишлаб чиқди:

  • 1-қонун. Реклама яхши маҳсулотларнинг сотилишини ва ёмон маҳсулотнинг четланишини тезлаштиради.

  • 2-қонун. Маҳсулотнинг кўзга кўринмас ва кам фарқли томонларини кўрсатувчи реклама маҳсулотда бу фарқ йўқлигини билдириб қўяди ва маҳсулотнинг четланишини тезлаштиради. Рекламанинг асосий талаби ҳаққонийликдир. Афсуски, бу “олтин” қоида кўп тур фирмалар томонидан бузилиб, улар уддасидан чиқа олмайдиган нарсаларни ваъда қилишади. Бу кўпинча ўз-ўзидан юз бериб, мижозни жалб қилиш мақсадида амалга оширилади. Кейинчалик фирма ўз ваъдаларини амалга ошира олмаслиги маълум бўлади ва оқибатда фирма обрўсига путур етади.

Тарқатиш воситаларига кўра рекламанинг қуйидаги турлари мавжуд: мабуотда реклама; босма реклама; аудиовмзуал реклама; компьютерлашган реклама; радио ва телереклама: реклама сувенирлари; ташқи реклама;

Реклама маълумотларини тарқатиш йўлларидан энг кўп тарқалгани – матбуотдаги рекламадир. Янги ташкил топган фирмалар ҳам рекламанинг иш туридан фойдаланишади.

Туристик фирма реклама бюджетининг 85 %и матбуот орқали рекламага сарфланади.Ўзи тезкорлиги, қайтарувчаннглиги, бозорни кенг қамраб олиши хисобига рекламанинг бу тури энг самарали деб хисобланади. Матбуотдаги реклама ўз ичига турли маълумотларни олади.Уларни 2 асосий гурухга бўлиш мумкин: Реклама эълонлари ва кўргазма-реклама характеридаги мақолалар. 2 турига кўпинча мақолалар, Репортажлар ва хокозолар киради. Амалиёт кўрсатишича бундай мақолалар потециал мижозга таъсир қилиш самарали имкониятларга эга. Бундай маълумотлар чиройли безатилган бўлиши лозим,иллюстрациясизкатта текст самарали қабул қилинмайди.

Матбуотдаги реклама кутилаётган натижаларни бериши учун қилинаётган журнал, газета, бюллетень, маълумотнома ёки йўл кўрсатмаларини тўғри танлаш лозим, туризм профессионаллари учун мўлжалланган реклама маҳсус туристик нашрларда чоп этилиши лозим.


^ 9.2. Бевосита почта рекламаси


Бевосита почта рекламаси бу – бизнес ҳамкор, потенциал истеъмочилар, доимий мижозлар манзилига реклама маълумотларини почта орқали юборишдир. Бевосита почта рекламаси юборишнинг кенг тарқалган кўринишлари хатлар, откриткалар, буклетлар, проспектлар, каталоглар, брашюралар, таклифномалар, дастурларидир.Бевосита почта рекламасининг асосий фарқли томонлари қуйдагилар:

потенциал мижозларни йиғиш;

вақтда жойда, форматда чегараланишлар йўқлиги;

бир вақтнинг ўзида катта миқдордаги маълумотлардан

фойдаланиш имконияти;

-туристик таклифнинг ўзгаришлари хақида потенциал туристларга тезкор маълумот етказиш;

-реклама мурожатларига шахсий характер бериш (Д.Карнегининг “инсон учун энг ёқимли унинг исмидир” деганини эсланг);

-қайта алоқанинг таъминланиши (жўнатмаларнинг самарадорлигини уларга келган жавоблар сони орқали аниқланади);

Бироқ бу реклама турининг самарадорлиги турфирманинг тўғри тўзилган потенцал мизожларнинг рўйхатига бевосита боғлиқдир.Бунда 4 турдаги рўйхат қўлланилади;

- доимий мижозлар;

  • аввал рекламага жавоб қайтарганлар;

  • таркибий (тур. фирма буюртмасига биноан);

  • ижара қилинган (махсуслаштирилган компаниялар томонидан ижарага берилади).



^ 9.3. Компьютерлаштирилган реклама


Мутахассисларнинг фикрича, компьютерлашган реклама яқин келажакда рекламанинг бошқа турлари ва воситаларини сиқиб чиқаради. Замонавий хаёт тарзи глобал тармоқ ва интернет тармоқларидан кенг фойдаланишни кўзда тутмоқда. Интернет-бутун дунё бўйлаб ягона тармоқ билан уланган компьютерлар тизимидир.

Интернет бизнес фаолият, алоқа ўрнатиш, саёҳат ва энг тез ва ишочли алоқа-Е. mail почтаси учун кенг имкониятларни яратади. Бироқ интернет бу фақатгина почта юбориш ёки қабул қилиш эмас, балки катта миқдордаги маълумотларга чиқиш ҳамдир. Маълумот ташувчи ролини тизимда веб-серверлар бажаради. Одатда веб-серверни хусусий шахс ёки фирма маълумот жойлаштириш ёки тарқатиш мақсадида ташкил қилади.

Лозимли наширни танлаш жараёнида қуйдагилар таҳлил қилинади.

  • маълумотларнинг мазмуни ва уларнинг потенционал мижоз учун қимматлилиги (буни таҳлил қилиш учун нашрнинг бир дан неча сонларни кўриб чиқиш кифоя);

  • нашрни ўқувчи аудитория (потенционал истеъмолчиларнинг мақсадли гурухларни қамраб олиш учун);

  • тираж (мақсадли аудиторияни қамраб олиш имкониятини беради);

  • нашрнинг неча марта чоп этилиши(квартал ёки ойда бир чоп этиладиган нашрларни кўпинча анча вақт сақлашади, оқибатда эса рекламани кўпчилик ўқиши мумкин)

Ҳар хафтада чоп этиладиган газета ва журналлар одатда хафта мобайнида сақланади ва иккиламчи газетхонлар доирасига тегишли. Кундалик газеталар қисқа хаёт кечиришларига қарамай рекламанинг, долзарб бўлиши ва реклама берувчига қулай кунда эълон бериш имкониятини беради.

-харажатлар (одатда 1000 газетхон учун сарфланган харажат кўрсаткичи қўлланилади);

-рангли эълон бериш имконияти (реклама мақсадини амалга оширишда ранг бериш зарур бўлсагина қўлланилади);

Реклама учун конкрет нашр танлангандан сўнг, рекламани жойлаштириш жойини аниқлаш ҳам эътибардан четда қолмаслиги лозим. Одатда газетхон ўз назарини ўнг тарафда жойлашган эълонларга қаратади. Буни С.Р. Гаас жадвалидан кўришимиз мумкин.


6-жадвал

Реклама эълонининг газета варағидаги позициясининг самарадорлиги

Чап қисми

Ўнг қисми

Варақ қисми


3

5

12

11

2

1

Тепа чорак қисми

7

14

20

19

10

4

Тепа қисмининг ўртаси

8

16

24

23

15

6

Паст қисмининг ўртаси

13

18

22

21

17

9

Пастки чорак қисми



Тизимда маълумот тақдим қилишнинг энг оддий шакли веб-сахифадир. Бу фирма ҳақида қисқача маълумот бўлиб у одатда янгиланмайди. Веб-сервердан кейин реклама серверлари жойлашади. Бу серверларнинг асосий фарқи жойлаштирилган маълумот миқдори ва уларнинг вақти - вақти билан янгиланиб туришидир.

Реклама серверига кўп харажат қилинмайди, янги маълумот осон жойлаштирилади. Кейинги сервер бу маълумот серверларидир. Унинг ёрдамида фирма таклиф қиладиган барча хизматлар рўйхатини жойлаштирибгина қолмай, балки ҳамкорларга хабар етказиш муаммосини ҳал қилади: Нархларнинг ўзгариши, янги менежер тайинланиши каби.

Интернет тармоғи турфирмаларга янги техналогияларни қўллашни, мижозлар билан ишлашнинг янги шакллари,бизнес ҳамкорлар билан доимий алоқада бўлишни ва турли маълумотлар олишга тўғридан-тўғри чиқишни таъминлайди. Реклама катта харажатлар талаб қилади, шунинг учун реклама фаолиятини самарадорлигини баҳолаш зарур.

Бу қуйдаги имкониятларни яратади:

  • рекламанинг мақсадга мувофиқлиги хақида маълумот олиш;

  • алоҳида реклама тарқатиш усулларининг самарадорлигини аниқлаш;

  • потенциал истеъмолчиларга таъсир қилувчи рекламанинг оптимал шароитларини аниқлаш;

  • Кўп ҳолларда рекламанинг тўлиқ самарадорлигини аниқлашнинг имкони йўқ.

  • Рекламанинг иқтисодий самарадорлиги кўпинча унинг сотув миқдорига таъсири билан ўлчанади.

  • Рекламанинг комуникатив самарадорлиги янги мижозларнинг эътиборини жалб қилиш, реклама эълонларининг эсда қоларлик даражаси билан характерланади. Доимий таҳлил реклама фаолияти давомида камчиликларни аниқлаш ва вақтида олдини олиш имкониятини яратади.

  • самарадорликни аниқлашнинг 2 тури; рекламанинг коммуникатив ва иқтисодий самарадорлиги ўлчанади.



Хулоса

Туризмда реклама қилишнинг кўпдан кўп усуллари мавжуд бўлиб, улардан фойдаланишда мутахассислар ўз олдиларга қўйган мақсадлардан келиб чиқадилар.


^ Таянч иборалар

Почта рекламаси, радио рекламаси, телереклама, рекламанинг коммуникатив самарадорлиги

Назорат саволлари

1. Самарадорликни аниқлаш усуллари.

2. Рекламанинг иқтисодий самарадорлиги қандай аниқланади?

3. Рекламнинг долзарб бўлиши учун қандай ишларни амалга ошириш зарур деб хисоблайсиз?

4. Рекламанинг коммуникатив самарадорлигини ошириш жараёни қандай амалга оширилади.

5. Почта рекламасининг асосий вазифалари.

6. Теле реклама харажатлари қандай қопланади?

7. Рақобатда ютиб чиқишда рекламанинг ўрни.

8. Интернетнинг рекламадаги ўрни?

9. Туристик фирмаларда янги техналогияларда реклама қилиш йўллари.

10. Потенциал мижозларни жалб қилиш усуллари.

Тавсия этиладиган адабиётлар

              1. Комилова Ф.К Халқаро туризм бозори. Ўқув қўлланма. - ТДИУ 2006.

              2. Komilova F.K Turizm marketingi. O`quv qo`llanma. T. Uzinkomsentr; 2003.

3. Биржаков М.Б. Введение в туризм. М- Санкт – Петербург 2005.

4. Маринин М.М. Туристские формальности и безопасность в туризме М-Финансы и статистика, 2004г.

5. Практикум по курсу “Менеджмент” и “Менеджмент в СКС и туризме” 2.1.2.М. 2005г.

6. www.travel.ru

7. www.Palomnik.Ru

8. www.Uzland.Uz








Похожие:

Туристик рекламани тарқатиш воситалари матбуотда реклама Бевосита почта рекламаси iconЎзбекистон республикасининг қонуни 25. 12. 1998 й. N 723-i «реклама тўҒрисида»
Ушбу Қонуннинг мақсади рекламани тайёрлаш ва тарқатиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишдан иборат
Туристик рекламани тарқатиш воситалари матбуотда реклама Бевосита почта рекламаси iconМаркетингда коммуникацион сиёсат. Режа
Мавзуга оид таянч иборалар: Коммуникация; Реклама; Сотишни рагбатлантириш; Ташвикот; Шахсий (хусусий) сотиш; Кодлаш; Тескари алока;...
Туристик рекламани тарқатиш воситалари матбуотда реклама Бевосита почта рекламаси iconНавоий вилоят ҳокимининг қарори
...
Туристик рекламани тарқатиш воситалари матбуотда реклама Бевосита почта рекламаси icon¤збекистон республикаси соўЛИЈни сајлаш вазирлиги буйруј 2010 й. “ ” № Тошкент ш. «Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий хизматлар рекламасига рухсат бериш тартиби тґІрисида»
Рекламани жойлаштириш тґІрисидаги Низом”га мувофиі µамда дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий хизматлар рекламасини нотґІри...
Туристик рекламани тарқатиш воситалари матбуотда реклама Бевосита почта рекламаси iconПочта алоқаси почтовая связь о качестве почтовой службы Узбекистана
Республикасининг Умумжаҳон почта иттифоқи олдида хизматлар сифатини ва почта тармоғининг самарадорлигини ошириш бўйича мажбуриятлар...
Туристик рекламани тарқатиш воситалари матбуотда реклама Бевосита почта рекламаси iconТуризм ва меҳмондорчилик бозори тузилмаси туристик талаб омиллари
Режалаштирувчи ва саноатчи туристик ғояларга эга бўлса, талабнинг асосий мотивларини тўғри англаши зарур. Саёҳатни мотивлаштирувчи...
Туристик рекламани тарқатиш воситалари матбуотда реклама Бевосита почта рекламаси iconТуристик бозорни сегментлаш туристик бозорни сегментлаш асослари
Айнан шу бозорни сегментлашнинг асосини ташкил этади. Сегментлаш ёрдамида потенциал истеъмолчиларнинг умумий миқдоридан туристик...
Туристик рекламани тарқатиш воситалари матбуотда реклама Бевосита почта рекламаси iconТуристик бизнесда маркетинг коммуникациялари комплекси туризмда маркетинг коммуникацияларининг аҳамияти
Туристик (ташкилот) фирма фаолият олиб борадиган муҳит мураккаб коммуникациялар тизимида амал қилади. Фирма ўз мижозлари, банклар,...
Туристик рекламани тарқатиш воситалари матбуотда реклама Бевосита почта рекламаси iconРеклама сиёсатини бошқариш. Режа: Маркетингда реклама тушунчаси ва уни бошқаришнинг аҳамияти
...
Туристик рекламани тарқатиш воситалари матбуотда реклама Бевосита почта рекламаси iconЭлектрон почта хизмати ва унинг имкониятлари Мавзулар Анъанавий почта хизмати
Бунда жўнатилиши режалаштирилаётган хат махсус конвертга солиниб юборувчи ва қабул қилувчининг индекси, манзили ва кимга мўллжалланганлиги...
Загрузка...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации