Документы



Ўзбекистон агросаноат мажмуаси ва унинг ривожланиши icon

Ўзбекистон агросаноат мажмуаси ва унинг ривожланиши

НазваниеЎзбекистон агросаноат мажмуаси ва унинг ривожланиши
Дата21.05.2013
Размер184.19 Kb.
ТипДокументы
скачать

Ўзбекистон агросаноат мажмуаси ва унинг ривожланиши (4 соат)

2.1. агросаноат мажмуасининг зарурлиги, мақсади, вазифалари ва таркиби.

2.2. Агросаноат мажмуаси таркибидаги тармоқлар ўртасидаги муносабатлар

2.3. Агросаноат мажмуасининг ҳолати, иқтисодий-ижтимоий

самарадорлик даражаси

2.4. Озиқ-овқат ва халқ истеъмоли моллари мажмуаси. Давлатнинг

озиқ-овқат хавфсизлиги


2.1. агросаноат мажмуасининг зарурлиги, мақсади,

вазифалари ва таркиби

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2004-2006 йилларда фермер хўжаликларини ривожлантириш концепцияси тўғрисида»ги Фармойишини қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқиришга жорий этиш натижасида фермер хўжаликлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида жойларда инфратузилма объектлари, жумладан 2004 йилнинг 1-ярим йилида 196 банк, ёқилғи-мойлаш материаллари билан таъминлаш бўйича 236 пункт, минерал ўғитлар билан таъминлаш бўйича 205 пункт, 267 муқобил машина-трактор парки, 222 та сувдан фойдаланувчилар уюшмаси ташкил этилди. Уларнинг ташкил этилиши билан агросаноат мажмуасининг учинчи бўғини - қишлоқ хўжалиги тармоқларига хизмат кўрсатувчи «4лар» тизимининг таркиби янада ривожлантирилиши таъминланади. Улар қишлоқ хўжалиги тармоғидаги корхоналарга, фуқароларга банк хизматларини кўрсатишда, хўжаликларни минерал ўғитлар, ёқилғи ва мойлаш материаллари билан таъминлашда, маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнида бажариладиган экин майдонларини ҳайдаш, уларга ишлов бериш ҳамда етиштирилган ҳосилни териб олиш билан боғлиқ бўлган ишларни сифатли бажаришда ўз хизматларини кўрсатмоқдалар. Шунинг натижасида айниқса, фермер ва деҳқон хўжаликларининг раҳбарлариин вақтларини тежаш имкониятини яратиб бермоқдалар. Бу тадбирлар келажакда ҳам янада ривожлантирилиши лозим. Чунки ҳозирги даврдаги фаолият кўрсатаётган инфратузилма бўғинларида хўжалик субъектлари талабни тўлиқ қондираётгани йўқ. Муқобил машина-трактор паркларини ташкил этишда мол-мулкни тақсимлаш, муқобил МТП га кириш бадалларини аниқлашда фермер хўжалигини балл–гектарларига муносиб равишда ҳисоблаш таклиф этилган. Бу тартиб бизнинг талабга тўлиқ жавоб бермайди. Чунки бунда экин турларининг майдонлари эътиборга олинмаган. Буни қуйидаги мисол билан исботлаш мумкин. Иккита ҳар бир 30 гектар ерга эга бўлган фермерлар мавжуд. Уларнинг ерларини бонитет балли ҳам бир хил яъни 60 балл. Шунда уларнинг балл гектари бир хилда 1800 балл гектарга тенг бўлади. Лекин биринчи фермерда 10 га майдонга буғдой, 20 га га эса пахта экилади. Иккинчисида эса аксинча. Шунда биринчи фермер муқобил машина – трактор паркига, иккинчи фермер нисбатан кўпроқ мурожаат этади. Чунки унда пахта майдони кўпроқ бўлаганлиги учун техникалар ёрдамиди бажариладиган ишларнинг ҳажми кўп. Шунинг учун юқоридаги масалани ҳал этишда экин турларининг майдонини ҳам эътиборга олиш мақсадга мувофиқдир.

Республикамиз эркин бозор иқтисодиётига босқичма-босқич ўтиши таъминланаётган йилларда мамлакат аҳолисининг ўртача сони бир йилда 310-320 минг нафарга ёки 1,3 фоизга ўсмоқда. Шу билан бирга саноат корхоналари сони ва ишлаб чиқариш қувватлари ҳам йил сайин ошиб бормоқда. Бу ҳолат республикада хомашё, озиқ-овқат маҳсулотлари ва халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш ривожлантирилишини тақозо этмоқда. Бу муаммоларни ечиш учун энг аввало қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариши ва у билан узвий боғлиқ бўлган хизмат кўрсатиш ҳамда қайта ишлаш тармоқларининг мутаносиб равишда ривожланишини таъминлашга эришиш, сўнгра тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи ва уларни истеъмолчиларга етказувчи тармоқларнинг ташкилий, техникавий, технологик, иқтисодий ва ижтимоий боғланишини таъминлаш лозим.

Кўриниб турибдики, қишлоқ хўжалигини барқарор равишда ривожлантириш, самарадорлигини юксалтириш учун уни янги қишлоқ хўжалик машиналари, техникалари, транспорт ва кимёвий воситалар, минерал ўғитлар, ёқилғи ҳамда ёғловчи материаллар, қурилиш материаллари, озуқа моддалари билан тўлиқ ва мутаносиб равишда таъминлаб, мустаҳкам моддий-техника базасини барпо этиш керак. Демак, қишлоқ хўжалигининг келажакдаги ривожи даставвал унинг учун зарур бўлган ишлаб чиқариш воситалари ишлаб чиқарувчи саноат тармоқлари фаолиятига бевосита, шунингдек, аграр соҳанинг равнақи унга хизмат кўрсатувчи, яъни қишлоқ хўжалиги корхоаналарини ишлаб чиқариш воситалари билан таъминловчи, тармоқдаги машина-трактор ва бошқа техникаларни таъмирловчи, хўжалик объектларини қурувчи, ирригация-мелиорация ва кимёвий, транспорт хизматларини бажарувчи тармоқлар фаолиятига ҳам боғлиқдир.

Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши самарадорлиги эса тармоқда етиштирилган хомашёлардан аҳолининг барча талабларини тўлиқ ва сифатли қондира оладиган озиқ-овқат, газлама, кийим-бош, оёқ кийим ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи саноат тармоқларининг серқиррали фаолиятига ҳам боғлиқ.

Бу муаммо улкан сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлиб, унинг талаб даражасида ҳал этилиши аҳоли турмуш даражасини юксалтиради, фаровон яшашини таъминлайди. Шунинг учун ҳам бу масалага Республика ҳукумати томонидан алоҳида эътибор берилмоқда, яъни агросаноат мажмуасига кирувчи барча тармоқларни ривожлантириш билан боғлиқ бўлган чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, ҳаётга босқичма-босқич жорий этилмоқда.

Республика агросаноат мажмуасида мақсадга эришиш қуйидаги асосий вазифалар ечилишини тақозо этади:

  • агросаноат мажмуаси таркибидаги барча тармоқлар мақсадга мувофиқ ҳолда ташкилий, технологик, техникавий, иқтисодий ва ижтимоий жиҳатдан узвий боғланишини таъминлаш;

  • мажмуа таркибидаги корхоналарни барча омилларни эътиборга олган холда мақсадга мувофиқ оқилона жойлаштириш;

  • уларнинг ихтисослаштирилиши ва интеграциялашувини таъминлаш;

  • самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш мақсадида барча корхоналарни замонавий техникалар билан жиҳозлаш, уларда илғор технологияларни жорий этиш;

  • агросаноат мажмуаси таркибидаги корхоналар ихтиёридаги барча ресурслардан (табиий, капитал, меҳнат) тадбиркорлик билан оқилона фойдаланиб, ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш, механизациялаш, электрлаштириш ва кимёлаштириш орқали доимий ва ўзгарувчан харажатларни камайтириб, экологик талабларга жавоб берадиган маҳсулотларни зарур миқдорда ишлаб чиқариш, уларни истеъмолчиларга етказиб бериб, кўпроқ фойда олишни таъминлаш;

  • агросаноат мажмуаси таркибидаги корхоналар ўртасида улар маҳсулотларини ўзаро самарали айирбошлаши таъминланадиган нархларнинг мақсадга мувофиқ миқдорини маълум муддатларга белгилаш;

  • мажмуада фаолият кўрсатаётган раҳбар, ишчи ва хизматчиларнинг малакаларини ошириш, улар меҳнатларининг миқдорига, пировард натижасига кўра рағбатлантирилишини ривожлантириш ва бошқалар.



^ 2.2. Агросаноат мажмуаси таркибидаги тармоқлар ўртасидаги муносабатлар

Қишлоқ хўжилиги корхоналарига хизмат кўрсатувчи инфратузилма субъектларини ташкил этилиши билан улар ўртасидаги муносабатлар ҳам ривожлантирилиши, самарали бўлиши керак эди. Афсуски, ҳозирча унчалик, яъни талаб даражасижа эмас. Чунки улар кўрсатаётган хизматларнинг нархлари асосланмаган ҳолда юқори. Масалан, 2004 йилда 1 гектар майдонидаги пахта ҳосилини «Кейс-2022» русумли комбайн ёрдамида териб олиш учун ўртача 100614 сўм миқдорида хизмат ҳақи белгиланган, бир гектар буғдой ҳосилини «Кейс–2166, 2366» русумли комбайнда йиғиштириб олиш учун эса 43198 сўм нарх белгиланган. Бундай нархлар ҳозирги даврда фаолият кўрсатаётган фермер хўжаликлари учун жуда юқори ҳисобланади. Шунинг учун кўпчилик фермер хўжаликлар муқобил машина – паркларига эмас, бошқаларга шу ишларни бажариб бериш учун мурожаат этмоқдалар. Шунинг натижасида муқобил машина-трактор паркларида техникалардан фойдаланишнинг самарадорлиги юқори эмас. Шунинг учун бу масалани қайта кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ.

Агросаноат мажмуаси таркибида агросаноат корхоналарини ташкил этиш вақти келди. Унинг таркиби қуйидагича бўлши мумкин. Туман ёки туманлараро миқёсда шундай агросаноат корхонаси тузилса, бир қанча масалаларни ижобий ҳат этилиши таъминланади:

- қишлоқ ҳудудларидаги ишсизларни ш билан таъминлаш;

- тайёр бозорбоп маҳсулотларни кўпроқ ишлаб чиқариш;

- чиқимсиз технологияларни жорий этилиши;

- хўжаликларнинг пул тушумларини кўпайиши ва бошқалар.

Агросаноат мажмуасининг мақсадидан келиб чиққан ҳолда унинг ишлаб чиқариш жараёнида ўзаро узвий боғланган қуйидаги босқичлар мавжуд:

- агросаноат мажмуаси таркибидаги тармоқлар учун ишлаб чиқариш воситалари

ишлаб чиқариш;

- қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқариш;

-мажмуа такрор ишлаб чиқариш жараёнида ишлаб чиқариш, техникавий ва

технологик хизматларни амалга ошириш;

- қишлоқ хўжалик маҳсулотларидан озиқ-овқат ҳамда истеъмол товарлари ишлаб

чиқариш;

- озиқ-овқат ҳамда халқ истеъмоли товарларини истеъмолчиларга етказиб бериш.

Бозор иқтисодиёти шароитида барча турдаги эркин муносабатларнинг ҳуқуқий асоси яратилиши зарур. Шунинг учун ҳам республикамизда бу масалага алоҳида эътибор берилмоқда. Бунга мамлакат Олий Мажлиси томонидан қонунлар босқичма-босқич қабул этилаётганлиги яққол далил бўлади. Уларга агросаноат мажмуаси таркибидаги барча хўжаликлар, албатта, риоя этишлари лозим. Шунинг учун улардаги раҳбар ва мутахассислар барча қонунларнинг мазмунини ҳамда уларни амалга ошириш йўлларини яхши билишлари керак. Лекин ҳаётда доимо ҳам шундай эмас. Чунончи, бир корхона иккинчисидан зарур бўлган маҳсулотни шартнома асосида сотиб олиб, унинг ҳақини вақтида тўламайди.

Бундай ҳол қонун талаби тўлиқ бажарилмаётганлигидан далолат беради. Ҳуқуқий давлатда қонун устуворлиги таъминланиши керак.

Қишлоқ хўжалик корхоналари ўз ишлаб чиқаришларининг ривожланишини ва самарадорлиги юксалишини таъминлаш мақсадида сифатли, арзон, экологияга салбий таъсир кўрсатмайдиган зарур қишлоқ хўжалик машиналарини, кимёвий воситаларни, ёқилғи, ёнилғи материалларини бевосита саноат тармоқларидан сотиб олиш учун шартнома тузадилар. Улар шунингдек, техникаларини таъмирлатиш, ерларини ҳайдатиш, ҳосилни йиғиб-териб олиш мақсадида ихтисослашган машина-трактор парклари билан, ҳашаротларга ҳамда зараркурандаларга қарши кураш мақсадида эса кимёвий хизматларни амалга оширадиган ташкилотлар билан, экинларнинг сувга бўлган талабини қондириш учун сув хўжалиги ташкилотлари билан шартномаларни расмийлаштирадилар. Шартномаларнинг шартилари бажарилишини томонлар, албатта, таъминлашлари керак. Шунда буюртмачининг ҳам, бажарувчининг ҳам фаолияти самарали бўлиб, яхши натижаларга эришилади. Лекин амалиётда буюртмани бажарувчилар шартномада кўрсатилган муддатда техникаларни, минерал ўғитларни, кимёвий воситаларни, ёқилғини, озуқа моддаларини истеъмолчиларга етказиб бермаяптилар, уларни сув билан тўлиқ таъминламаяптилар. Бундай камчиликлар аксарият ҳолларда шу тадбирлар тўғри ташкил этилмаганлиги оқибатида юз бермоқда. Мажмуадаги муносабатлар мақсадга мувофиқ ташкил этилмаганлиги етиштирилаётган маҳсулот миқдорига, унинг сифатига салбий таъсир этади. Чунончи, талаб этилган сув экинга вақтида берилмаслиги оқибатида аввало, унинг ўсиши сусайиб, ҳосил тўплаши камаяди, талаб этилган техника вақтида бориб, ҳосилни териб олмаса, ҳосил салмоғи камайиб, сифати пасаяди. Шунинг учун шартномада кўрсатилган шартлар муддатида, сифатли амалга оширилишини таъминлайдиган барча чора-тадбирларни кўриш мақсадга мувофиқдир. Бунинг учун томонлар жуда интизомли, масъулиятли, бир-бирига ҳурматда, маданиятли бўлишлари керак. Бу бозор иқтисоди муносабатларининг энг муҳим талабидир.

Бозор иқтисодиёти шароитида хўжаликлар фаолиятининг ривожланиши ва самарали бўлиши иқтисодий муносабатлар амалга оширилишига ҳам бевосита боғлиқ. Масалан, мажмуа таркибидаги тармоқлар ўртасида товар айирбошлаш жараёнида пул-товар муносабатларини амалга оширишда эквивалентликни, яъни мутаносибликни сақлашга алоҳида эътибор бериш лозим. Гап бу ерда баҳо ҳақида бормоқда. Бунда талаб ва таклиф қонунларининг талаблари ҳам инкор этилмаслиги шарт.

Демак, баҳолар талаб ва таклифдан келиб чиққан ҳолда ўзаро мутаносиб бўлиши мақсадга мувофиқдир. Лекин агросаноат мажмуасида бундай мутаносиблик, афсуски, тўлиқ таъминлангани йўқ. Айниқса, қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг баҳолари билан қишлоқ хўжалигида фойдаланилаётган саноат корхоналари маҳсулотларининг баҳоларини белгилаш масаласи доимо саноат тармоқлари фойдасига ҳал этилмоқда. Жумладан, 1991-2002 йилларда қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг баҳоси уларнинг турлари бўйича 70-90 марта ошган бўлса, саноат маҳсулотларининг баҳолари эса 700-900 мартага ўсган. Улар ўртасидаги ўсиш фарқи 1 га 10 ни ташкил этган. Яъни қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг баҳоси 1 марта ошган бўлса, шу тармоқда фойдаланилаётган, саноат маҳсулоти ҳисобланган ишлаб чиқариш воситаларининг баҳолари 10 мартага ошган. Қишлоқ хўжалиги ҳамда саноат тармоқлари маҳсулотларининг баҳолари ўртасидаги номутаносибликни яна қуйидаги маълумотлардан ҳам кўриш мумкин:

1991 йилда бир дона «ТТЗ-80» маркали тракторни сотиб олиш учун 3,7 тонна пахта хомашёсини сотишдан олинган пул етган бўлса, 2002 йилда шу тракторни сотиб олиш учун эса 89,7 тонна пахта хомашёсини сотиш керак бўлган. Бу борадаги мутаносиблик 1991 йилда 1:3,7 бўлган бўлса, 2002 йилда 1:89,7 бўлган, яъни фарқ 24,2 мартани ташкил этган.

Шунингдек, хизмат кўрсатувчи корхоналар бажараётган хизматлар учун нархлар асосланмаган ҳолда юқори даражада эканлигига ҳам алоҳида эътибор бериш зарур. Жумладан, 2002 йилда туманларда барпо этилган машина-трактор парклари 1 гектар шоли майдонидаги ҳосилни ўриб, янчиб берганлиги учун 38 минг сўмдан (Қорақалпоғистон Республикасида) 78 минг сўмгача (Тошкент вилояти хўжаликларида) ҳақ олганлар. Республика ҳудудида фаолият кўрсатаётган машина-трактор парклари қишлоқ хўжалик корхоналарига ерларни ҳайдаш, ғалла, пахта ҳосилини йиғиб- териб бериш учун ҳам юқори нархлар қўймоқдалар. Бундай ҳоллар техника-таъмирлаш хизматини кўрсатувчи корхоналар фаолиятида ҳам мавжуд.


1-чизма


^ Агросаноат мажмуаси таркибига кирувчи тармоқлар




Бунинг объектив ва субъектив сабаблари бор. Саноат корхоналари давлат тасарруфидан чиқарилиб, акционерлик корхоналарига айлантирилиши натижасида тўлиқ иқтисодий эркинликка эгадирлар. Шунинг учун улар талаб ва таклифни ҳамда Ўзларининг бозордаги Ўрнини эътиборга олган ҳолда маҳсулотларига эркин баҳоларни белгиламоқдалар. Қишлоқ хўжалик корхоналари эса давлат мулки ҳисобланган ерларда маҳсулот етиштирмоқдалар, шунингдек, етиштирилаётган асосий маҳсулотлар (пахта, ғалла, шоли)га давлат буюртмаси мавжудлиги туфайли бу маҳсулотларнинг харид нархлари давлат томонидан белгиланмоқда. Бу масалани келажакда қишлоқ хўжалигига оид давлат дастурлари ишлаб чиқилиши билан алмаштиришга босқичма-босқич ўтиш натижасида ҳал этиш имкониятларини шакллантириш мақсадга мувофиқдир.

Давлат қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришининг мавсумийлигини эътиборга олган ҳолда корхоналар фаолияти бир меъёрда амалга оширилишини таъминлаш мақсадида йилнинг биринчи чорагидаёқ давлат эҳтиёжлари учун зарур бўлган маҳсулотлар қийматининг 50 фоизи миқдоридаги маблағни қишлоқ хўжалик корхоналарига ўтказиб бермоқда. Бунинг учун Республика Молия Вазирлиги қошида давлат буюртмаларига керак бўлган маҳсулотларни сотиб олиш мақсадида махсус фонд ташкил этилган. Бу фонддан ўтказилган маблағ эвазига қишлоқ хўжалик корхоналари ёқилғи, ёнилғи, ёғловчи материаллар, минерал ўғитлар, кимёвий воситалар ҳамда қишлоқ хўжалик техникалари учун бутловчи материаллар сотиб олишлари керак. Чунки бу маблағ айнан шундай харажатлар учун сарфланиши қатъий белгиланган, уни хўжаликлар бошқа мақсадларга сарфлай олмайди. Буни махсус банк назорат қилади. Республикада шу масала билан асосан акциядорлик-тижорат «Пахтабанк»и ва «Ғаллабанк»и шуғулланмоқда.

Бу соҳада ҳам иқтисодиётни эркинлаштириш жараёнини чуқурлаштиришга оид тадбирлар ишлаб чиқиб, уларнинг амалиётга жорий этилишини таъминлашга ҳаракат қилиш зарур. Бундан ташқари қишлоқ хўжалик корхоналари етиштираётган маҳсулотларининг сифатини яхшилаб, уларни ички ва ташқи эркин бозорга чиқариб, сотиш йўлларини қидиришлари керак. Бунинг ҳуқуқий асослари яратилган. Улардан фойдаланиш учун маҳсулот сотувчилар савдо-сотиқ билан боғлиқ бўлган барча ташкилий, иқтисодий муносабатларни яхши ўзлаштириб олишлари керак.

^ 2.3. Агросаноат мажмуасининг ҳолати, иқтисодий-ижтимоий

самарадорлик даражаси

Республика агросаноат мажмуаси таркибидаги тармоқларнинг ташкилий, техникавий, технологик, иқтисодий ҳамда ижтимоий ўзаро боғланиши, яъни интеграциялашуви натижасида меҳнат тақсимоти амалга оширилмоқда. Бу ҳол агросаноат мажмуаси ихтиёридаги барча ресурслардан, шу жумладан, чекланганларидан ҳам самарали фойдаланилишини таъминлашга, техника ва технологияларни ривожлантиришга, ишлаб чиқариш жараёнларини механизациялаштиришга, автоматлаштиришга, электрлаштиришга, компьютерлаштиришга ҳамда тармоқларни бошқаришни такомиллаштиришга қаратилган. Улар талаб даражасида амалга оширилиши натижасида харидоргир, рақобатбардош озиқ-овқат ҳамда халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш ҳажми ортади. Улар истеъмолчиларга сифатли ва қулай усуллар билан етказиб борилиши натижасида аҳолининг шу маҳсулотлар билан таъминланиши даражаси ортиб, мажмуа таркибидаги тармоқларнинг фойдалари кўпаяди. Натижада агросаноат мажмуасининг иқтисодий самарадорлиги юксалади.

Агросаноат мажмуасининг иқтисодий самарадорлик даражасини қатор кўрсаткичлар ёрдамида аниқлаш мумкин.

^ Жумладан, Республика агросаноат мажмуасининг ялпи маҳсулоти. У мажмуа таркибидаги тармоқлар корхоналари бир йил мобайнида ишлаб чиқарган тайёр маҳсулот ва кўрсатган хизматлар миқдоридан ташкил топади. Ялпи маҳсулотнинг миқдори ҳар бир тармоқ бўйича абсолют, яъни натурал кўрсаткичлар ёрдамида ҳисобланади (тонна, дона, банка, литр, шиша идишда, тонна.км, эт.гектар.). Бу кўрсаткич ёрдамида агросаноат мажмуасидаги тармоқлар ялпи маҳсулотининг миқдори алоҳида- алоҳида аниқланиб, аввалги йиллардаги рақамлар билан таққосланиб, тармоқларнинг қандай ҳолатдалиги аниқланади. Масалан, қишлоқ хўжалик машинасозлиги корхоналари 1997 йилда 2852 дона трактор, 1049 дона пахта териш машиналари ишлаб чиқарган бўлса, 2006 йилда тегишлича 954, 337 донадан ишлаб чиқарган. Бу рақамлар шу муддатда тармоқ маҳсулотларининг камайиб бораётганлигини исботлайди. Шу йилларда қишлоқ хўжалигида ғалла етиштириш 2,1 млн. тоннадан 5,2 млн. тоннага етгани унинг ҳажми 2,5 мартага ошганлигини кўрсатади. Натижада нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш сезиларли даражада кўпайди. Пахта хомашёси етиштириш ҳажми 1991-2002 йилларда 4,1 млн. тоннадан 3,2 млн. тоннага тушган, яъни 20 фоизга камайган. Шунинг натижасида пахта толасининг миқдори ҳам 1,2 млн.тоннадан 1,05 млн. тоннага тушган ёки 12,5 фоизга камайган. Бундай ҳол ўсимлик ёғи, совун ишлаб чиқариш ҳажмининг камайишига олиб келган. Шу йилларда спиртли ичимликлар ишлаб чиқариш нисбатан ошган.

Лекин бу натурал кўрсаткичлар агросаноат мажмуасининг умумий ҳолатини ифодалай олмайди. Бунинг учун агросаноат мажмуаси ялпи маҳсулотининг қийматини аниқлаш лозим. Ялпи маҳсулот қиймати мажмуа таркибидаги барча корхоналар бир йилда ишлаб чиқарган тайёр маҳсулотларнинг, кўрсатган хизматларнинг бозор баҳоларидаги қийматидан иборат. Ялпи маҳсулот қийматини ҳисоблашда маҳсулотларнинг бир неча марта ҳисобга олинишини бартараф этиш мақсадида, агросаноат мажмуасининг барча тармоқларида яратилган қўшилган қиймат суммасини ҳисобга олиш мақсадга мувофиқдир. Чунки қўшилган қиймат – бу, корхона томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулот қийматидан етказиб берувчилардан сотиб олинган ва истеъмол қилинган хомашё ва материаллар қиймати (амортизация суммасидан ташқари) чиқариб ташланганидан сўнг қолган қисмининг бозор баҳоларидаги қийматидир. Мажмуа ялпи маҳсулотининг ҳақиқий баҳолардаги қийматини республика ялпи миллий маҳсулоти таркибидаги салмоғини аниқлаб, унинг мамлакат иқтисодиётидаги улуши ва ўзгаришини ҳам аниқлаш мумкин. Агарда агросаноат мажмуаси ялпи маҳсулотининг республика ялпи миллий маҳсулотидаги салмоғи ўсаётган бўлса, ялпи миллий маҳсулот ошган ҳолда мажмуанинг мамлакат иқтисодиётидаги ўрни юксалаётганлигидан далолат беради. Агросаноат мажмуаси ялпи маҳсулотининг ҳақиқий баҳоларда ҳисобланган қийматидан шу йилдаги асосий иқтисодий кўрсаткичларни, жумладан, ишлаб чиқаришнинг рентабеллик даражасини, меҳнат унумдорлигини, фондлар қайтимини аниқлашда фойдаланиш мумкин. Агросаноат мажмуаси иқтисодиётининг қатор йиллардаги ўзгаришини аниқлаш учун унинг ялпи маҳсулоти қийматини ўзгармас, яъни қиёсий баҳоларда аниқлаш мақсадга мувофиқдир. Ҳозирги даврда қиёсий баҳо сифатида 1996 йилдаги ўртача баҳолар олинмоқда. Шу тартибда ялпи маҳсулотнинг қиймати аниқланиб, уни аввалги йиллардаги рақамлар билан таққослаш орқали агросаноат мажмуаси ялпи маҳсулоти қийматининг ўзгаришини аниқлаш мумкин. Ҳозирги даврда бу кўрсаткичнинг салмоғи 60 фоизга яқинлашб қолган. Шундан 24-26 фоизини пахта толасини сотишдан олинаётган валюта ташкил этмоқда.

Ҳозиргача ишлаб чиқарилаётган пахта толасининг аксарият қисми четга экспорт қилинмоқда. Шунинг натижасида сезиларли миқдордаги валюта республикага олиб келинмоқда. Агарда 1992 йилда ишлаб чиқарилган 1250,8 минг тонна пахта толасидан 1066,9 минг тоннаси четга экспорт қилиниб, 890,4 млн. АҚШ доллари миқдоридаги чет эл валютаси олинган бўлса, 2001 йили ишлаб чиқарилган 1250,8 минг тонна пахта толасининг 829,4 минг тоннаси четга сотилиб, 912,4 млн. АҚШ доллари миқдоридаги чет эл валютаси республикага тушган. Ҳар бир тонна пахта толаси 1100 АҚШ долларига сотилган.

^ Агросаноат мажмуаси, тармоқлари ва корхоналарида фойдаланилаётган, сарфланаётган ишлаб чиқариш фондларининг, қилинаётган харажатларнинг самарадорлиги. Бу кўрсаткичларни аниқлаш учун агросаноат мажмуасининг ялпи маҳсулотини, миллий маҳсулотини ҳамда соф фойда суммасини ишлаб чиқариш фондларига, харажатлар суммасига тақсимлаш зарур. Шунда 1 сўмлик ишлаб чиқариш фондлари, харажатлари эвазига олинган ялпи маҳсулот, миллий маҳсулот ҳамда соф фойда суммаси аниқланади. Агарда бу кўрсаткичларнинг мутлақ (абсолют) миқдори ошиб борса, у ҳолда бу фондларнинг, харажатларнинг иқтисодий сўмрадорлиги ошаётганлигидан далолат беради.

^ Агросаноат мажмуаси тармоқларининг, корхоналарининг рентабеллик даражаси. Уни аниқлаш учун тармоқларнинг, корхоналарнинг соф фойдасини жами харажатлар суммасига тақсимлаб, натижани 100 га кўпайтириш лозим. Чунки бу кўрсаткич фоизда аниқланади. Шу билан биргаликда агросаноат мажмуасининг ижтимоий самарадорлигини аниқлашда бир қанча қўшимча кўрсаткичлардан, жумладан, тармоқлар бўйича бир кишининг ўртача ойлиги, кадрларнинг билимлилик салмоғи, аҳоли жон бошига кўрсатилаётган хизматлар миқдори ва бошқалардан ҳам фойдаланиш мумкин.

Сўнгги йилларда республика агросаноат мажмуасида ижобий ўзгаришларга эришилмоқда. Агарда 1993 йилда республика қишлоқ хўжалигида 2,2 млн.тонна дон маҳсулотлари етиштирилган бўлса, 2002 йилга келиб, бу миқдор 4,7 млн. тоннани ташкил этди. Натижада нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш 1993 йилдаги 506 минг тоннадан 2006 йилга келиб 750 минг тонна етди ёки 48,2 фоиз ошди. Бу аҳолининг нон ва нон маҳсулотлари билан таъминланиш даражаси юксалишига олиб келди.


^ 2.4. Озиқ-овқат ва халқ истеъмоли моллари мажмуаси. Давлатнинг

озиқ-овқат хавфсизлиги

Республика ҳукуматининг энг муҳм вазифаларидан бири аҳолининг истеъмол товарларига нисбатан ўсиб бораётган талабини қондиришдир. Чунончи, аҳоли озиқ-овқат ҳамда ноозиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлиқ таъминланиши натижасида уларнинг фаровон ҳаёт кечиришлари учун асос яратилади. Бу муаммони агросаноат мажмуаси ҳал этади. Агросаноат мажмуасида барча тармоқлар ўзаро уйғунлашиши (интеграциялашуви) ҳамда ихтисослашиши натижасида аҳолининг икки хил эҳтиёжини қондирадиган маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, истеъмолчиларга етказиб берилиши зарур.

Улардан биринчиси озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш. У озиқ-овқат маҳсулотлари мажмуасиини ташкил этади. Унга нон ва нон маҳсулотлари, қандолат, шакар, гўшт ва гўшт маҳсулотлари, чой, узум виноси, конъяк, ароқ, турли хилдаги консервалар ва бошқа маҳсулотлар киради. Бу озиқ-овқат маҳсулотлари инсон организми учун зарур моддаларни бериб, унинг соғлом ўсишини таъминлайди.

Шу билан бирга агросаноат мажмуаси аҳоли учун ҳаёт кечириш жараёнида фойдаланиладиган товарлар ишлаб чиқаради. У халқ истеъмоли моллари мажмуасини ташкил этади. Унда оёқ кийими, кийим-бош, газламалар, саноат спирти, техника ёғлари ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Шу мажмуа ривожланиши билан аҳолининг яшаш шароити ўзгаради. Бу ерда аҳолининг зарур бўлган бошқа буюмлар, воситалар, шунингдек, уй-жой билан таъминланиши, унга турли хидаги хизматлар кўрсатилиши ва бошқалар ҳам эътиборга олиниши керак.

Аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланиши давлатнинг озиқ-овқат хавфсизлигига ҳам боғлиқ. Чунки мамлакат миқёсида озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми унга бўлган мамлакат эҳтиёжини ташқи омилларга (чет эл давлатларига) боғланмаган ҳолда таъминлаши лозим. Шунинг натижасида мамлакат миқёсида сиёсий-иқтисодий ҳамда ижтимоий барқарорлик таъминланади. Ўзбекистон Республикаси собиқ СССР таркибида бўлган даврда унинг ун ва ун маҳсулотларига бўлган талаби асосан республикага четдан келтириладиган маҳсулотлар эвазига қондириларди. Бу ҳолатни республика мустақиллиги даврида сақлаб қолиш мутлақо мақсадга мувофиқ эмас эди. Шунинг учун ҳам республика ҳукумати ўтиш даврининг биринчи йилларидан бошлаб ғалла мустақиллиги сиёсатини изчиллик билан амалга ошириб келмоқда. Бунга эришиш учун самарали ҳисобланган пахта хомашёси ишлаб чиқариш ҳажмини камайтиришга ҳаракат қилинди. Натижада «иккинчи нон» ҳисобланган картошка етиштириш ҳам ривожлантирилди. Ҳозирги даврда маҳсулотнинг бу тури чет элдан сотиб олинаётгани йўқ, чунончи, бу борада ҳам давлат хавфсизигига эришилмоқда, лекин ҳозирги даврда республика аҳолисининг гўшт ва гўшт маҳсулотлари, сут ва сут маҳсулотлари, ёғ маҳсулотлари билан таъминланиш даражаси тиббиёт нормативига нисбатан анча паст. Бу масалани ҳал этиш мақсадида агросаноат мажмуаси марказий бўғини ҳисобланган қишлоқ хўжалигининг барча тармоқларини интенсив ривожлантиришга алоҳида эътибор берилмоқда. Бунда чорвачилик тармоқларини устувор суръатларда ривожлантиришга ҳаракат қилинмоқда. Жумладан, паррандачиликни саноат негизида ривожлантиришга алоҳида аҳамият берилмоқда. Қорамолчилик, қўйчилик билан шуғулланадиган нодавлат корхоналари учун ҳар томонлама иқтисодий имкониятлар яратилмоқда. Уларни молиявий маблағлар билан барқарор равишда таъминлаш мақсадида имтиёзли кредитлар бериш йўлга қўйилмоқда, солиқ имтиёзлари берилмоқда, уларнинг ишлаб чиқаришлари учун зарур бўлган, чет эллардан келтирилаётган воситалар божхона тўловларидан озод этилмоқда. Буларнинг ҳаммаси халқ истеъмоли моллари миқдорини кўпайтиришга йўналтирилган тадбирлар ҳисобланади.

^ Таянч иборалар:

Давлат раҳбарлиги, давлат бош ислоҳотчи, мулкни давлат тассаруфидан чиқариш, мулкни хусусийлаштириш, ер ислоҳоти, иқтисодий ислоҳотлар.


Назорат ва муҳокама учун саволлар

  1. Агросаноат мажмуасини шакллантиришнинг зарурияти нимада?

  2. Агросаноат мажмуасининг мақсади ва вазифалари нималардан иборат?

  3. Агросаноат мажмуаси таркибига нималар киради?

  4. Агросаноат мажмуасининг ривожланишини қандай кўрсаткичлар ифодалайди, улар қандай аниқланади?

  5. Агросаноат мажмуасининг республика иқтисодиётидаги ўрнини қандай кўрсаткичлар ифодалайди ва улар қандай аниқланади?

  6. Агросаноат мажмуасининг озиқ-овқат ҳамда халқ истеъмоли моллари мажмуаларини шакллантиришдаги аҳамиятини тушунтириб беринг.

  7. Агросаноат мажмуасининг давлат озиқ-овқат хавфсизлиги муаммосини ҳал этишдаги аҳамиятини изоҳлаб беринг.



Похожие:

Ўзбекистон агросаноат мажмуаси ва унинг ривожланиши iconДокументы
1. /Агросаноат мажмуаси иктисоди.doc
Ўзбекистон агросаноат мажмуаси ва унинг ривожланиши iconДокументы
1. /Агросаноат мажмуаси и?тисоди.doc
Ўзбекистон агросаноат мажмуаси ва унинг ривожланиши iconХисоб жараёниннг умумий тафсилоти. 1 Хисоб тўғрисида тушунча ва тарихий ривожланиш
Жамият тараққиёти ишлаб чиқариш ва савдо-сотиқни ривожланиши тараққиёт омили ҳисобланиб, унинг ривожланиши билан ҳисобга олиш, ҳисобни...
Ўзбекистон агросаноат мажмуаси ва унинг ривожланиши iconДокументы
1. /Шахс ва унинг ривожланиши (уз).doc
Ўзбекистон агросаноат мажмуаси ва унинг ривожланиши icon4 Жамоа ва ширкат хўжаликлари, уларнинг ривожланиши. Фермер хўжалиги ҳақида тушунча, унинг мақсад ва вазифалари
Улар фаолиятларини самарали амалга оширишлари учун мустаҳкам иқтисодий негизга эга бўлишлари керак. Уларнинг иқтисодий негизини эса...
Ўзбекистон агросаноат мажмуаси ва унинг ривожланиши iconЎзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг Ўқув марказида малака ошираётган Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги туман ва шаҳар кенгаши раислари р ў йхат и
Федерацияси Кенгашининг Ўқув марказида малака ошираётган Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги туман ва...
Ўзбекистон агросаноат мажмуаси ва унинг ривожланиши iconЎзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг Ўқув марказида малака ошираётган Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги туман ва шаҳар кенгаши раислари р ў йхат и
Федерацияси Кенгашининг Ўқув марказида малака ошираётган Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги туман ва...
Ўзбекистон агросаноат мажмуаси ва унинг ривожланиши iconЋарорат ва унинг организмлар учун аћамияти
...
Ўзбекистон агросаноат мажмуаси ва унинг ривожланиши iconЎзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг Ўқув марказида Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги туман ва шаҳар кенгаши раислари учун
Ув семинарларни ўтказиш жойи: Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Ўқув маркази Буюк Ипак йўли, 115 уй
Ўзбекистон агросаноат мажмуаси ва унинг ривожланиши iconФизиканинг баъзи бир сохаларини ривожланиши
Термодинамик модда тузилиши хақида тушунча. XVII-XVIII асрларда термометриянинг ривожланиши
Загрузка...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации