Документы



Капитал ва инвестициялар icon

Капитал ва инвестициялар

НазваниеКапитал ва инвестициялар
Дата21.05.2013
Размер125.94 Kb.
ТипДокументы
скачать


Капитал ва инвестициялар

Иқтисодиётнинг кўламини ва ўсиш суръатини белгиловчи иқтисодий ресурслар ичида капитал муҳим ўрин тутади. Унинг бир неча таърифлари мавжуд.

Кенг маънода капитал деганда иқтисодий муносабатларнинг йиёиндиси тушунилади. Капиталнинг янада аниқроқ ифодаланиши – бу ишлаб чиқариш воситалари (асосий ва айланма ишлаб чиқариш фондлари) яъни реал капиталдир.

Ва ниҳоят, иқтисодий адабиётда унинг молиявий ифодаланиши ҳам қўлланади: капитал деганда корхоналарнинг мавжуд барча активлари ёки маблаёлари тушунилади.

Инвестициялар ёки капитал қўйилмалар – бу ҳали буюмлашмаган, лекин ишлаб чиқариш воситаларига қўйилган капитал. ўзининг молиявий шаклига кўра, улар фойда олиш мақсадида хўжалик фаолиятига қўйилган активлар ҳисобланса, иқтисодий хусусиятига кўра, у янги корхоналар ўуришга, узоқ муддатли хизмат кўрсатувчи машина ва асбоб ускуналарга ҳамда шу билан боғлиқ бўлган айланма капиталнинг ўзгаришига кетган ҳаражатлардир.

Инвестициялар хусусий сектор ва давлат томонидан мамлакат ичкарисида ва унинг ташқарисида турли ишлаб чиқаришларга ва қимматбаҳо қоғозларга (акциялар, облигациялар) қўйилиши мумкин. Инвестициялар ялпи ва соф инвестицияларга ажратилади. Ялпи инвестициялар – бу ишлаб чиқариш воситаларининг истеъмол қилинган қисмини қоплаш ҳамда уларни қўшимча ўсиши мақсадида ишлаб чиқариш жамғармалари ва аҳоли маблаёлари қўйилмаларидир. Бошқача сўз билан айтганда, ялпи инвестициялар ўз ичига амортизация ва соф инвестицияларни қўшади. Соф инвестицияларни аниқлаш учун ялпи инвестициялардан амортизация ажратилади.


Ялпи инвестициялар ва амортизация ўртасидаги нисбатга қараб иқтисодиётнинг аҳволи қандай эканлигини, яъни юксалиш, турёунлик ёки пасайиш даврини бошидан кечираётганлигини аниқлаш мумкин. Агарда, ялпи инвестициялар амортизациядан ортиқ, яъни соф инвестиция О бўлса, иқтисодиёт юксалишда бўлади, чунки унинг ишлаб чиқариш ўувватлари ўсади.

Ялпи инвестиция ва амортизация бир-бирига тенг бўлган чоғда иқтисодиёт турёунлик ҳолатида бўлади. Бу вазиятда соф инвестициялар нулга баробар ва иқтисод шу йилда қанча капитал истеъмол қилган бўлса, уни қоплаш учун шунча ишлаб чиқаради.

Ишчан фаоллик пасайиб бораётган иқтисодиёт учун (асегнация ҳолати) ялпи инвестициялар амортизациядан кам бўлган ҳолдаги вазият хосдир, яъни иқтисодиётда йил давомида капитал ишлаб чиқарилганига нисбатан кўпроқ истеъмол қилинади. Бундай ҳолатда соф инвестициялар ишораси манфий бўлиб, унинг мутлақ қисқаришини билдиради. Натижада, йил охирида капитал ҳажми йил бошидагига қараганда кам бўлади.

Ислоҳотлар дастлабки босқичида иқтисодиётнинг стагнация ҳолати деярли барча ҳамдўстлик мамлакатларида кузатилди. Корхоналарнинг ички инвестициялаш имкониятларини пасайиши билан бир вақтда марказлашган капитал қўйилмаларнинг қисқариши, ишлаб чиқаришни тушиб кетишига, миллий маҳсулот ҳажмини мутлақ камайишига олиб келди. Масалан, макроиқтисодий вазияти МДҐ мамлакатларига қараганда бир мунча яхшироқ бўлган Ўзбекистонда ҳам, 1995 йилда 1994 йилга нисбатан ЯИМ 98,8% ташкил этди.


^ Жамғармалар ва инвестициялар.

Уй хўжаликлари турли хил солиқларни тўлаганларидан сўнг уларнинг ихтиёрида миллий даромаднинг маълум бир қисми қолади. Миллий даромаднинг бу қисми шахсий даромад деб ҳисобланиб, истеъмол ва жамғариш учун ишлатилади (ИД= С+S). Шундай қилиб, жамғарма бу уй хўжалиги ихтиёридаги даромаднинг истеъмол қилинмаган қисмидир.

Жамғариш ва инвестициялар ўртасидаги ўзаро боғлиқликни кўрсатиш учун мувозанатли ишлаб чиқариш шартларини акс эттирувчи макроиқтисодий айниятдан фойдаланилади: бунда, умумий ишлаб чиқариш ҳажми ялпи ҳаражатларга тенг бўлиши лозим.

Агарда миллий иқтисодиёт ташқи дунё билан ҳеч қандай алоқага эга эмас (Х=0) ва давлатнинг иқтисодиётга аралашуви нолга тенг (G=0) деб фараз қилинса, унда соф миллий маҳсулот кўрсаткичи (СММ) орқали ифодаланган ишлаб чиқариш ҳажми ихтиёридаги даромадга (ИД) тенг бўлади. Чунки бунда солиқларнинг барча турлари, ижтимоий суёурта ажратмалари ва трансферт тўловлари йқў бўлади.

Яъни:

СММ = ИД = С + S

ялпи ҳаражатлар = С+I

Бу ердан макроиқтисодий қонуният ўуйидаги кўринишга эга бўлади:

С+I = С+S

ёки I = S

Ушбу жамғариш ва инвестициялардан кўриниб турибдики, фақат қачонки уй хўжаликларнинг жамғаришга бўлган истаклари тадбиркорликнинг қанча миқдорда инвестициялаш хоҳишларига мос


тушса, унда ишлаб чиқариш ҳажми (С+S) ва ялпи ҳаражатлар (С+I) тенглигига ёки ишлаб чиқаришнинг мувозанат даражасига эришиш мумкин.

Агарда дейлик, иқтисодиётда экспорт-импорт алоқалари, солиқ солиш ва трансферт тўловлари кўринишида давлат аралашуви мавжуд бўлган бўлса, бундай ҳолатда жам¶ариш тушунчаси мураккаблашиб ўуйидаги кўринишга эга бўлади:

S = Sр+Sд+Sx

Sр – хусусий жамғармалар;

Sд – давлат жамғармалари;

Sх – бошқа мамлакатлар жамғармалари.

Бунда хусусий жамғармалар тенг бўлади: даромадлар (У),трансферт тўловлари (ТR), давлат заёмлари бўйича фоизлари йиёиндисига минус солиқлар (I) ва истеъмол (С):

Sр = (У+ТR+N-Т) - С

Давлат жамғармалари тенг:

Sд = (Т-ТR-N)-G

Агар давлат жамғармалари нолга тенг бўлса, давлат бюджети мувозанатлашган, жамғаришнинг манфий миқдори бюджет тақчиллигини (ВТ) билдиради:

ВТ = -Sд

Бошқа мамлакатларнинг жамғармалари тенг: ташқи дунёнинг бизнинг импортимиз ҳисобига олган даромадлари минус уларнинг бизнинг экспортимизга сарфланган ҳаражатларига, яъни:

Sx= М-Х ёки Sх= -NX

Агар мамлакат экспортга нисбатан кўпроқ импорт қилса, унда даромадининг бир қисми хорижда қолади ва келажакда у хорижий шериклар томонидан бизнинг мамлакатимизда кўчмас мулк ва молиявий актив сотиб олишда фойдаланиши мумкин.


Ґар қандай ҳолатда ҳам барча турдаги жам¶армаларнинг умумий йиёиндиси инвестицияларга тенг бўлади:

Sр+Sд+Sх=(У+TR+N-T)-C+(T-TR-N)-G+(-NX)

Sр+Sд+Sх=У-С-G-NX=IS=I

Юқоридаги қонуниятдан кўриниб турибдики, иқтисодиётда инвестициялаш аҳоли ва давлатнинг жамғариши қисқараётган ҳолда ҳам, хорижий капитални оқиб келиши ҳисобига иқтисодиётга бўлган инвестициялар ўсиши мумкин.


^ Истеъмол ва жамғариш ўртасидиги ўзаро боғлиқлик.


Ихтиёрдаги шахсий даромад истеъмол ва жамғариш учун ишлатилади, яъни қанча кўп истеъмол қилинса, шунча кам жамғарилади ва аксинча. Истеъмол ва жамғариш ўртасидаги ўзаро боғлиқлик ҳар хил даромадга эга бўлган шахсларда бир хил эмас: кам даромадга эга бўлганлар одатда кўпроқ истеъмол қилиб, камроқ жамғаради, лекин даромадлари ошиб бориши билан бу нисбат жамғариш улушининг ўсиши томонга ўзгаради. Кўрсаткичлар ўртасидаги бундай боғлиқликни ўуйидагича ифодалаш мумкин:

^ Даромад, истеъмол ва жамғариш кўрсаткичлари


йиллар

У

даромад

С

истеъмол

S

Жамғариш


1

370

375

-5

2

390

390

0

3

410

405

5

4

430

420

10

5

450

435

15

6

470

450

20

7

490

465

25


Истеъмол графиги икки тўёри чизиқ кўринишда берилган.

Биринчиси – бу биссектриса, у шундай шартли вазиятни ифодалайдики, қачонки ҳар қандай йилда истеъмол ихтиёрдаги даромадга тенг бўлади, яъни жамғариш бутунлай мавжуд бўлмайди. Алгебраик, бу ўзаро боғлиқлик у=с тенглиги кўринишида ифодаланган.

Иккинчи тўёри чизиқ – бу ҳақиқатдаги истеъмол графиги бўлиб, ҳақиқий истеъмол ва даромад тенг бўлган нуўтада (390) биссектриса билан кесишади. Бундан ўуйи нуўтада ҳақиқий истеъмол даромаддан ошиқ. Бу вазият инсонларни қарз ҳисобига ҳаёт кечиришларини билдиради. Икки тўёри чизиқ кесишиш нуўтасидан юқорида ҳақиқий истеъмолнинг барча миқдорлари даромаддан кам ҳамда улар ўртасидаги фарў жамғаришни ташкил этади. Ґақиқий истеъмол графиги ўзининг оғиш бурчагига эга ва биссектриса фарўли равишда даромад нолга тенг бўлганда истеъмолни маълум миқдорини кўрсатади (А-чизма).


410 1.Истеъмол графиги С=а+вY

405 С=Y

390

375

370




2. Жамғариш графиги

s


370 390 410 430 450 470 Y


Бу шуни билдирадики, одамлар жорий йилда ҳеч қандай даромадга эга бўлишмаса ҳам, истеъмол қилишдан бутунлай тўхтамайдилар, балки улар ўзларининг ўтган йиллардаги жамғармалари ёки қарз ҳисобига яшашади. Даромад ва ҳақиқий истеъмол ўртасидаги алгебраик боғлиқликни у=а+вс кўринишидаги чизиқли тенглама ифодалайди. Бунда а – ихтиёридаги даромаддан қатъий назар автоном истеъмол, в – чизиқнинг оғиши. Чизиқнинг оғиши истеъмол ҳажмини ўзгариши (вертикал ўзгариш) ва даромад миқдорини ўзгариши (горизонтал ўзгариши) нисбатлари сифатида аниқланади. Бизнинг мисолимизда ҳар нуўтадан нуўтага истеъмол – 15, даромад – 20 ўзгаряпти. Демак,


DС 15

В ёки оғиш = ------- = -------- = 0,75

DУ 20

Агар, автоном истеъмолни 97,5 тенг деб олсак, унда тенгламага бошқа аниқ маълумотларни киритиб даромаднинг ҳар қандай даражасидаги истеъмол ҳажмини аниқлаш мумкин:

С = 97,5 + 75 х 370 = 375

Жамғариш графиги даромад билан жамғариш ўртасидаги боғлиқликни ифодалайди. Вертикал қўдаги ҳар бир нуўта жамғарма миқдорини билдиради ва даромад билан унга мувофиқ келадиган истеъмол ҳажми ўртасидаги фарў сифатида аниқланади. (S=У-С). Бошланёич даромад даражасида жамғариш нолга (0) тенг ҳамда улар даромадни ўсиши билан ошиб боради. Жамғариш графиги истеъмол графигига ўхшаб алгебраик ифодага эга: S=-а+ВУ, бунда а – даромад даражаси унинг бошланёич миқдоридан паст бўлгандаги қарз ҳажми, в – оғиш бурчаги бўлиб, жамғаришни ўзгаришини (вертикал ўзгариш) даромаднинг ўзгаришига (горизонтал ўзгариш) бўлган нисбати сифатида аниқланади: 5/20=0,25.

Тенгламага даромад тўёрисидаги берилганларни қўйиб, унга мувофиқ келадиган жамғариш миқдорини аниқлаш мумкин:

S =- 97,5 + 0,25 х 370= -5.

Макроиқтисодий таҳлил қилиш ва тартибга солишда ўртача ҳамда чекланган миқдорлардан кенг фойдаланилади. ўртача миқдор ёки истеъмолга ўртача мойиллик деганда ихтиёридаги даромадда истеъмол ҳаражатларнинг улуши тушунилади.

С 405

АРС = -------- ´ 100% = -------- = 98,8%

У 410

Ихтиёридаги даромадда жамғариш улушини жамғаришга ўртача мойиллик деб аталади:

S 5

АРS=------- ´ 100% = ------ ´ 100% = 1,2%

У 410

Ихтиёридаги даромад истеъмол ва жамғариш йиёиндисига (С+S) тенг бўлгани учун АРС+АРS+100%

Даромадни ўзгариб боришига қараб истеъмол ва жамғариш миқдори ҳам ўзгариб боради, лекин уларни ўзгариши бошқа-бошқа, яъни даромад ошиб борган сари, одамлар кўпроқ жамғаришади ва нисбатан камроқ истеъмол қилинади.

Солиштирма миқдорнинг ўзгариш тезлигини ҳисобга олувчи кўрсаткичлар чекловчи миқдор деб аталади. Истеъмолга чекланган мойиллик (МРС) истеъмолни ўзгариши (DС) шу ўзгаришга олиб келган даромадни ўзгаришига (DУ) нисбати сифатида аниқланади:


DС 15

МРС= ---------- ´ 100% = ------ ´ 100% = 75%

DУ 20

Бу шуни билдирадики, даромадни 100%га (ёки бир бирликка) ўзгаришида истеъмол 75% га (ёки 0,75) ўзгаради.

Жамғаришга чекланган мойиллик (МРS) - бу жамғаришга йўналтирилган даромад ўзгаришининг улуши ҳисобланиб ўуйидагича аниқланади:

DS 5

МРS = ------- ´ 100%= ------- = 25%,

DУ 20 бунда

DS – жамғаришдаги ўзгаришлар;

DУ - даромаддаги ўзгаришлар.

Ўртача миқдорлар каби, МРС ва МРS йиёиндиси ҳар қандай даромад учун 100% ташкил этади (МРС + МРS = 100%). Бизнинг мисолимизда: 75%+25%=100%.

Истеъмол ва жамғариш графигидан кўриниб турибдики, МРС истеъмол функцияси оғишининг тангенс бурчагидир.

^ Инвестиция даражасига таъсир кўрсатувчи омиллар.

Инвестициялар – бу янги корхоналар ўурилишига, машина ва асбоб-ускуналар сотиб олишга, яъни янги капитални барпо этишга кетган ҳаражатлардир.

Инвестицияга бўлган ҳаражатнинг миқдори икки омилга боғлиқ: биринчиси – соф фойданинг кутилаётган меъёри, қайсики уни тадбиркорлар инвестицияга кетган ҳаражатларидан олишни мўлжаллайди; иккинчиси – фоиз ставкаси ёки тадбиркор реал капитални сотиб олишга зарур бўлган пулга эга бўлиши учун тўлаши лозим бўлган баҳо.

Агарда, кутилаётган фойда меъёри фоиз ставкасидан юқори бўлса, инвестициялаш фойдали ва аксинча, фоиз ставкаси кутилаётган фойда меъёридан юқори бўлса, инвестициялаш фойдали бўлмай қолади.

Инвестиция ҳаражатлари фойда келтиришини аниқлашда номинал фоиз ставкаси эмас, балки реал фоиз ставкаси ҳисобга олинади. Реал фоиз ставка нархлар даражасини ўзгаришини акс

эттириб, номинал ставкадан инфляция даражасини айирмаси кўринишида аниқланади. Масалан, номинал фоиз ставкаси 16%га тенг бўлса, инфляция даражаси йилига 12% ташкил этса, унда реал фоиз ставкаси 4% (16%-12%) ташкил этади. Агарда, бу миқдор кутилаётган соф фойда меъёридан паст бўлса, инвестиция ҳаражатлари ўсиб боради.

Инвестиция талабининг эгри чизи¶и исталган инвестиция ҳажми (I) ва реал фоиз ставкаси миқдори (r) ўртасидаги бо¶лиқликни ўрнатади. Реал фоиз ставкаси, яъни пул капиталини қарзга олиш баҳоси қанчалик юқори бўлса, инвестициялашни хоҳловчилар шунча кам бўлади ва аксинча реал фоиз ставкаси қанчалик паст бўлса, фойда келтирадиган инвестиция лойиҳалари шунча кўп бўлади. Шунинг учун ҳам инвестиция функцияси графиги ўуйига қараб о¶ма бўлади (8-чизма).

Макроиқтисодий сиёсатда фоиз ставкаси билан инвестиция ҳажми ўртасидаги мавжуд бо¶лиқлик ҳисобга олинади ва кенг фойдаланилади.

r

Фоиз

ставкаси


Инвестиция ҳажми I

Б-чизма. Инвестиция функциясининг графиги.

Фоиз ставкасининг миқдори пул-кредит сиёсатининг муҳим ўуроли ҳисобланади: давлат уни ўзгартириш орқали мамлакатдаги пул таклифини тартибга солиб туради.

Фоиз ставкасини кўтарилиши пулнинг қимматлашуви ва унга бўлган талабнинг қисқараётганини билдиради. Демак, инвестиция ҳаражатлари ҳам қисқариб боради. ўз навбатида, инвестиц

ҳаражатларини қисқариши, келажакда миллий ишлаб чиқариш ҳажмини пасайишини билдиради.



Похожие:

Капитал ва инвестициялар iconИнвестициялар (капитал Қўйилмалар), уларнинг иҚтисодий самарадорлиги
Инвестициялар (капитал қўйилмалар) ҳақида тушунча, уларнинг ижтимоий-иқтисодий зарурлиги ва аҳамияти
Капитал ва инвестициялар iconНомоддий активларнинг хисоби
Узоқ муддатли активларга асосий воситалардан ташқари номоддий активлар, узоқ муддатли инвестициялар, урнатиш жихозлари, капитал куйилмалар,...
Капитал ва инвестициялар iconДокументы
1. /Хорижий инвестициялар.doc
Капитал ва инвестициялар iconДокументы
1. /Хорижий инвестициялар.docx
Капитал ва инвестициялар iconДокументы
1. /Хорижий инвестициялар.docx
Капитал ва инвестициялар iconИнформация о вкладах учредителей в устав капитал, сум

Капитал ва инвестициялар iconДокументы
1. /Хорижий инвестициялар Ишчи дастур.doc
Капитал ва инвестициялар iconДокументы
1. /Хорижий инвестициялар гУслубий ?члланма.doc
Капитал ва инвестициялар iconДокументы
1. /Хорижий инвестициялар укув кулланма.doc
Капитал ва инвестициялар iconОсвоение инвестиций в основной капитал за январь-декабрь


Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации