Документы



Маъруза. Меҳнат бозорининг давлат томонидан тартибга солиниши icon

Маъруза. Меҳнат бозорининг давлат томонидан тартибга солиниши

НазваниеМаъруза. Меҳнат бозорининг давлат томонидан тартибга солиниши
Дата21.05.2013
Размер194.59 Kb.
ТипДокументы
скачать


Маъруза. Меҳнат бозорининг давлат томонидан тартибга солиниши

1. Меҳнат бозорининг давлат томонидан тартибга солиш зарурати


Меҳнат бозори икки асосий ижтимоий-иқтисодий вазифани бажаради. Инсон ресурсларининг иш билан бандликнинг муқобил турлари бўйича (касблар, тармоқлар, корхоналар, худудлар бўйича) тақсимланиши ва даромадларнинг маошлар, рағбатлантириш омили сифатидаги иш хақи ва меҳнат учун мукофотлаш шаклида тақсимланиши. Ана шу меҳнат бозори вазифаларининг амалга оширилиши меҳнат самарадорлигини оширишга, уни юқори даражага етказишга, инсон ресурсларидан олинадиган фойдани, даромадларни кўпайтиришга, давлатнинг иқтисодий юксалишига, ижтимоий адолатга ва, нихоят, барча учун баравар бўлган иш ўринларига жойлашиш имкониятларига ва касб тайёргарлигига ёрдам бермоғи лозим. Бироқ меҳнат бозори жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ахволига фақат ижобий эмас, шу билан бирга салбий таъсир хам кўрсатиши мумкин.

Агар бозор эркин, ўз-ўзидан ташкил топса, унумдорликни ва даромадларни энг юқори даражага етказиш имконини беради, бироқ ижтимоий адолат ва хамма учун иш ўринларига тенг имкониятларни кафолатлаш учун бозор ижтимоий тотувликни сақлаб қолиш мақсадида давлат органлари томонидан тартибга солиб турилиши лозим.

Меҳнат бозорини тартибга солиш стратегияси қуйидаги саволга жавоб бериши лозим: жамият барча аъзоларининг хаётий манфаатларини хисобга олишда, анча кам таъминланган фуқароларнинг турмушига эътиборни кучайтиришда, ижтимоий ишлаб чиқариш натижаларини тақсимлашда адолат талабига амал қилишда қандай устувор йўналишларга эътибор бериш керак? Бу устувор йўналишлардан энг мухимларини танлаб олиш меҳнат бозорини тартибга солиш жараёнининг ижтимоий йўналишларини хамда меҳнат бозорини тартибга солиш тамойилларини ва уларни амалга ошириш усулларини белгилаб беради.

Меҳнат бозорини тартибга солиш стратегиясини ишлаб чиқиш вақтида, биринчидан, барча жараёнларнинг жамият ва иқтисоди ётнинг олға томон ривожланиш талабларига, ижобий ўзгаришларни рағбатлантиришга бўйсунишини, жамиятдаги ижтимоий-сиёсий барқарорликни таъминлайдиган чора-тадбирларнинг устуворлигини таъминлашга хизмат қилиши зарур.

Иккинчидан, «фаол жамият»ни шакллантиришга эътибор бериш керак, унда иқтисодий имкониятлар яратилади ва хар бир фуқаронинг қонуний-демократик жамият барпо этишдаги фаоллиги рағбатлантирилади. Бундай сиёсат жамиятдаги хар бир соғлом аъзонинг ўз меҳнати билан эришиладиган фаровонлик учун жавобгарлигини эътироф қилишга асосланган.

Учинчидан, «фаол жамият» ва унга мос келадиган меҳнат бозоридаги фаол сиёсат тенг имкониятлар принципи билан бирга қўшиб олиб борилиши керак. Унинг асосий мохияти- ишга эга бўлиш ва уни сақлаб қолишдаги тенгсизликни бархам топтиришга ёки энг кам холатга келтиришга имкон беради, бундай тенгсизлик ногиронлик, оилавий шароитлар, малаканинг етишмаслиги ва хоказо сабабларга кўра келиб чиқиши мумкин.

Меҳнат бозорини тартибга солишнинг аниқ мақсадли вазифаси - ишчи кучига бўлган эхтиёжни кенгайтиришга ва иш кучини самарали таклиф этишни қўллаб-қувватлашга кўмаклашишдан иборат бўлиб, бундан кўзда тутилган мақсад:

- иқтисодий ўсиш имкониятларини яхшилаш учун меҳнат ресурсларини ривожлантириш ва уларни таркибий ўзгаришларга мувофиқлаштириш;

- биринчи навбатда ноқулай шароитларда яшаётган ахоли гурухлари иш билан бандлиги учун имкониятларни яхшилаш, иш билан бандликка бўлган қобилиятни ошириш йўли билан ижтимоий тенгликка кўмаклашиш;

- иқтисодий таназзул даврида иш билан бандликни барқарорлаштириш ва иқтисодий юксалиш босқичида иш кучининг етарли таклиф қилинмаслигига бархам бериш учун шарт-шароитлар яратиш.

Агар фаол сиёсат концепцияси меҳнат бозорини тартибга солишнинг белгиловчи стратегияси сифатида намоён бўлмаса, бу холда ижтимоий ривожланишдаги учта ижтимоий-иқтисодий йўналишдан бири устун бўлиб қолиши мумкин:

1. Жамиятнинг иқтисодий воқеликлари ва ижтимоий имкониятларини инкор қилувчи «ижтимоий популизм стратегияси». Меҳнат бозорида ахолини ўта юксак ижтимоий химоя қилиш талаблари инфляциянинг янгидан авж олишига сабаб бўлади, иқтисодий пассивлик вужудга келади, бу эса иш ўринлари тизимини сифат жихатидан ўзгартириш имкониятларини ва меҳнатни сарфлашнинг янги сохаларини ривожлантиришни чеклайди. Шундай бўлиши хам мумкинки, бу хол иш берувчини иш кучини қўшимча равишда ёллашни чеклашга мажбур қилади, бу эса ишсизликнинг ортишига сабаб бўлади.

2. Фақат фаол иқтисодий ўзгаришларга умид боғловчи ижтимоий кескинликнинг йўл қўйиладиган чегараларини инкор этадиган «иқтисодий-технологик детерминизм».

Ахолини оқилона ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг йўқлиги шунга олиб келадики, жамиятдаги иқтисодий ўзгаришлар учун хавф солишнинг асосий манбаи ижтимоий аражадаги ижтимоий портлаш рўй бериши мумкин.

3. «Пассивликнинг такрорланиши». Мутахассисларнинг ишсизликнинг ўсиши ва ижтимоий-меҳнат муносабатлари кескинлашуви хақидаги тахминлари асоссиздир. Шунинг учун хам меҳнат бозоридаги сиёсат ва унинг сифат жихатидан ўзгариши кейинги ўринга сурилади. Бундай ёндашув хавфлидир, чунки у хилма-хил мавжуд ва юзага келаётган муаммоларни фақат хозирча мажбурий иш билан бандликдан иборат қилиб қўяди ва пировард натижада самарасиз расмий иш билан бандликнинг тўхтатилишига сабаб бўлади, у муқаррар равишда ошкора ишсизликка ўсиб ўтади ёки иқтисодий ислохотларни йўққа чиқаради.

Ижтимоий меҳнат муносабатлари, иш билан бандлик, меҳнат бозори - бозор иқтисодиётининг шундай сохаларики, уларда бозорнинг номукаммаллиги яққол кўзга ташланади, бу эса иқтисодиётдаги баланснинг бузилишига олиб келади, натижада давлатнинг тартибга солиб туриши зарур бўлиб қолади. Стихияли бозор иш ўринлари учун олиб борилаётган рақобат курашидан ахолининг химоя қилинмаган гурухларини (касб таълимига ва меҳнат стажига эга бўлмаган ёшларни, меҳнат қобилияти чекланган ногиронларни, бирмунча кўпроқ вақтини ва кучини оилага бағишлашга мажбур бўлган аёлларни, кексайган кишиларни) сиқиб чиқаради. Иқтисодиётнинг бир қанча тармоқлари ва айрим касблар «бозорбоп» бўлмай қолиши, яъни фойда келтирмаслиги ва тегишли равишда бозор иқтисодиёти томонидан рад қилиниши мумкин. Иш билан бандлик ва ижтимоий-меҳнат муносабатларини давлат тартибга солиб турмаса, кескин ижтимоий ўзгаришлар, алғов-далғов рўй бериши мумкин. Давлат ўз-ўзини сақлаш мақсадида, ўз-ўзидан меҳнат бозори институти бўлиб, махсус ташкилотлар - ижтимоий-меҳнат муносабатларини бевосита тартибга солиб турадиган институтлар ташкил этади. Бундай институтларга иқтисодиётнинг турли даражаларида Меҳнат ва ижтимоий ривожланиш вазирлиги, миграцион хизмат, давлат ахоли иш билан бандлиги хизмати, минтақавий ва махаллий органлар, корхоналардаги (ташкилотлардаги) ходимларни бошқариш хизматлари, шунингдек, ёлланма ходимлар ва иш берувчиларнинг жамоат ташкилотлари киради.

Шуни хам айтиш керакки, иқтисодий фикрнинг хозирги замон йўналиши бўлган институционал иқтисодиёт деганда фақат шахсларнинг фаолияти шартларини ва чеклашларни шакллантириш билан бевосита ва узвий равишда шуғулланадиган ташкилотларни эмас, балки кишиларнинг иқтисодий хулқ-атворига таъсир кўрсатадиган ва қонун йўли билан расмийлаштирилган ёки тарихан қарор топган ахлоқий нормалар, одатлар, анъаналарни тушунади.

Меҳнат бозорини тартибга солиш муаммосига ёндашиш мантиғи жамият тараққиётининг ижтимоий, иқтисодий, молиявий ва сиёсий жихатларининг объектив шажараси ва субординацияси билан белгиланади. Уларни комплекс тарзда қараб чиқиш меҳнат бозорини тартибга солиш концепциясини шакллантириш ва шу асосда конкрет иш билан бандлар ва вазифалар тизими бўлган стратегияни ишлаб чиқиш имконини беради.

Меҳнат бозорининг тартибга солиниш даражаси, асосан, давлатнинг ижтимоий вазифалари мохиятига боғлиқдир. Масалан, меҳнат бозорининг «шведча» модели миллий даромадни қайта тақсимлашда, фуқароларнинг юқори турмуш даражасини сақлаб туришда, ходимларнинг касбий тайёргарлиги ва қайта тайёрланишида давлатнинг бирмунча ролини назарда тутади. Давлат ўз зиммасига оладиган ижтимоий вазифалар меҳнат бозорини тартибга солиш йўналиши ва принципларини белгилаб беради. Шу билан бирга, меҳнат бозорини тартибга солиш жамият қандай ижтимоий моделни танлашидан қатъи назар зарур хисобланади.

Давлатнинг меҳнат бозорини тартибга солиши сохасидаги чораларини қуйидаги тарзда табақалаштириш мақсадга мувофиқдир:

- таъсир кўрсатиш объектлари бўйича. Тартибга солиш объектининг хусусиятларига қараб умумий таъсир кўрсатиш чоралари ёки махсус чораларга ажратиш мумкин. Айни вақтда меҳнат бозорини тартибга солиш объектлари сифатида меҳнатни ташкил этиш элементлари, хусусан, меҳнатга хақ тўлаш, меҳнатнинг давомийлиги, меҳнат шароитлари ва хоказолар намоён бўлади;

- таъсир кўрсатиш йўналишлари бўйича. Бу чораларга қуйидагилар киради: меҳнат бозорида меҳнат таклифини кўпайтирувчи (камайтирувчи) чоралар; меҳнат бозорида талабни оширувчи (камайтирувчи) чоралар; меҳнатни таклиф қилиш тузилишига ва меҳнатга бўлган эхтиёж тузилишига таъсир қилувчи чоралар; эхтиёж ва таклифнинг мос келиши даражасини кўпайтиришга қаратилган меҳнат бозорини тартибга солиш чоралари;

- меҳнат бозорини тартибга солиш чораларини таъсир кўрсатиш шакли бўйича бевосита ва бавосита чораларга бўлиш мумкин, бунда меҳнат бозорига бевосита таъсир кўрсатиш хам, бавосита таъсир кўрсатиш хам меҳнат бозори барча субъектларининг манфаатлари балансини албатта хисобга олиш энг самаралидир;

- меҳнат бозорига таъсир кўрсатиш характерига қараб таъсир кўрсатиш чораларини рағбатлантирувчи, чекловчи, тақиқловчи, химоя қилувчи чораларга табақалаш мумкин;

- меҳнат бозорини тартибга солишда чоралар мазмуни бўйича иқтисодий ёки маъмурий характердаги чораларни афзал деб билиш, ёхуд уларни муайян тарзда бирга қўшиб олиб боришни маъқул кўриш мумкин. Масалан, меҳнат бозорини тартибга солишнинг иқтисодий чораларига қуйидагиларни киритиш мумкин: иқтисодий жихатдан мақсадга мувофиқ иш ўринларини қўллаб қувватлаш, жамоат ишларини ташкил этиш, янги иш ўринларини ташкил этиш учун ихтисослашган инвестициялаш, кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш ва хоказо. Меҳнат бозорини тартибга солиш маъмурий чоралари орасида қуйидагиларни санаб ўтиш мумкин: пенсия ёшини пасайтириш, иш кунининг давом этишини камайтириш, бир кишига мўлжалланган иш ўрнини ўриндошлик билан ишлаш имкониятларини чеклаш ва хоказо;

- таъсир кўрсатиш даражаси бўйича меҳнат бозорини давлат йўли билан тартибга солиш чораларини умумдавлат, минтақавий, тармоқ, фирма ичидаги чораларга бўлиш мумкин;

- маблағ билан таъминлаш манбалари бўйича - давлат бюджети, нобюджет маблағлар, иш билан бандлик жамғармаси мабла ғлари, тижорат ташкилотлари маблағлари ва хоказо.

Юқорида санаб ўтилган барча йўналишлардан у ёки бу чорани танлаш асосида қуйидагилар ётади: меҳнат бозоридаги вазиятни тахлил ва башорат қилиш, тахлил ва башорат натижалари асосида чораларнинг хар биридан энг мақбул даражасини аниқлаш, кўриладиган чораларнинг натижалари ва оқибатларига бахо бериш.

Меҳнат бозорини тартибга солиш усулларидан фойдаланиш тажрибаси меҳнат бозоридаги сиёсатнинг икки тури- фаол ва пассив сиёсат тўғрисидаги тасаввурни шакллантирди.


2. Меҳнат бозоридаги пассив ва фаол сиёсат


Пассив сиёсат меҳнат бозорида ходимлар ва иш берувчиларнинг ахволи учун давлатнинг масъулиятини назарда тутади. Бундай холда давлатнинг бозорга ўзига хос ғамхўрлиги намоён бўлади. Бу юқорида санаб ўтилган ижтимоий-меҳнат муносабатларида патернализм (ғамхўрлик) кўринишининг шаклидир.

Давлат меҳнат бозорининг барча қатнашчиларига муайян кафолатлар беради: ходимларга иш ўрни сақланишини, иш хақи ва нафақалар берилишини, ижтимоий суғуртани, пенсия берилишини ва хоказоларни; иш берувчиларга - ишлаб чиқарилган махсулотнинг режалаштирилган хажми учун талабни, хом ашё ва материаллар беришни, барқарор нархлар ва мақсадли маблағ ажратишни кафолатлайди. Бу кафолатлар контрагентларга хар қандай бозор ўзгаришларида хам ўзларини ижтимоий химояланган хис қилиш имконини беради, лекин давлат томонидан ўрнатиладиган молиявий чегараларнинг қаттиқлиги ходим билан иш берувчининг шахсий ташаббускорликка бўлган рағбатини, меҳнатни татбиқ этишнинг энг самарали сохаларини қидириш, унумдорликни ошириш, ўз-ўзини таъминлашнинг ички захираларини аниқлашга интилишини чеклаб қўяди, яъни ижтимоий меҳнат муносабатларида пассивликни шакллантиради.

Меҳнат бозорини тартибга солишнинг пассив сиёсатига қуйидаги чораларни киритиш қабул қилинган: иш қидирувчиларни рўйхатга олиш, ишсизлик бўйича бериладиган нафақа миқдорини аниқлаш, ишсизлик бўйича нафақа бериш тизимини ташкил этиш, ишсизларни ва уларнинг оила аъзоларини қўллаб-қувватлашнинг пулдан ташқари шаклларини амалга ошириш ва хоказо.

Пассив иш билан бандлик сиёсатини амалга оширишнинг энг кўп тарқалган шаклларидан бири ишсизликдан суғурта қилиш дастурлари бўлиб, улар бозор иқтисодиёти ривож топган мамлакатларда кенг татбиқ этилади, ишсизликдан суғурта қилиш, мазкур тадбир тарафдорларининг фикрича, икки хил даражадаги ижтимоий-иқтисодий мақсадларни кўзлайди. Микродаражада, яъни айрим оила, инсон даражасида бу хол истеъмол ва иш билан бандликни барқарорлаштиришдир. Истеъмолни барқарор қилиш шуни назарда тутадики, ишсизлик бўйича нафақа олмаса, ишсиз одамнинг оиласи ўз турмуш даражасини қўллаб туриш учун етарли маблағга эга бўлмайди. Иш билан бандликни барқарор қилиш шуни англатадики, ишсизлик бўйича нафақалар янги иш қидиришни осонлаштиради, чунки тасодифий пул топишга кетадиган вақт сарфини камайтиришга ёрдам беради.

Бироқ, мазкур чорага шубха билан қарашлар хам учрайди, чунки ишсизликдан суғурталаш дастурлари бундай холда ижтимоий боқимандаликни давлат томонидан қўллаб-кувватлашдир, маблағларни ходимларни меҳнат бозорининг ахволи ва истиқболларидан хабардор қилиш тизимини такомиллаштиришдир, деб хисобланади. Бироқ ишсизликдан суғурта қилиш дастурларининг ижтимоий-иқтисодий мақсади макроиқтисодий барқарорлик ҳисобланади. Бу амалдаги иқтисодий ривожланишнинг молиявий рағбатларини ўз-ўзидан таъминлаш - талаб кескин пасайиб кетган даврларда ахолининг харид қилиш қобилиятини оширишдан иборатдир.

Ишсизликдан суғурта қилиш дастурлари кўпинча нафақа олиш хуқуқи берилишини тартибга солишни назарда тутади. Суғурта дастурларидан кўпинча айрим тармоқлар (масалан, АҚШда қишлоқ хўжалиги, Швейцарияда мехмонхона ва ресторанлар сохаси, Франция ва Голландияда уй-рўзғор хизмати кўрсатиш ва шу кабилар) чиқариб ташланади; хажмига қараб айрим корхоналар, айрим касблар, ахолининг айрим демографик гурухлари чиқариб ташланади. Нафақа берилиши ёки берилмаслиги хам мумкин, унинг миқдори ишдан бўшаш сабабларига, иш стажига, қарамоғида одамлар борлигига, иш хақининг миқдорига, ишсизликнинг давомийлигига қараб ўзгартирилиши мумкин.

Меҳнат бозоридаги фаол сиёсат, юқорида айтиб ўтилганидек, инсоннинг иш ўрни учун курашдаги рақобатбардошлигини оширишга қаратилган бўлиб, бунга таълим олиш, қайта тайёрланиш, мустақил шуғулланишга кўмаклашиш, якка тартибда меҳнат фаолияти билан шуғулланиш йўли билан эришилади ва соғлом киши ўз оиласини таъминлаш учун мустақил равишда маблағ ишлаб топишига, бу унинг бурчи эканлигига асосланади. Инсоннинг ўз оиласи фаровонлиги учун жавобгарлиги унинг ўз зиммасида, давлат эса унга иш билан бандлик учун имконият яратиб берадиган воситачидир.

Меҳнат бозорида фаол сиёсатни ишлаб ва амалга оширишда омилларнинг уч энг мухим гурухи хал қилувчи таъсир қилади:

1) халқаро меҳнат нормалари, улар эркин танланган иш билан бандлик, имкониятлар ва муомаланинг тенглиги, бирлашиш эркинлиги ва хоказо асосий хуқуқларни белгилаб беради;

2) ижтимоий меҳнат муносабатларининг қарор топган тури: хар қандай сиёсат, шу жумладан, меҳнат бозоридаги фаол сиёсат борди-ю, тадбиркорлар, меҳнаткашлар ва бошқа ишсизларнинг ижтимоий манфаатдор бўлган бошқа гурухлари эътироф қиладиган бўлса, муваффақият қозонишга катта умид қилиши мумкин;

3) турли мамлакатлар ва мамлакат ичидаги турли минтақалар учун хос бўлган шарт-шароитларнинг хилма-хиллиги.

Меҳнат бозоридаги фаол сиёсат шакли бўйича ишсизларни тезлик билан фаол меҳнатга қайтариш учун кўмаклашишга қаратилган тадбирлар мажмуи бўлиб, у қуйидагиларни ўз ичига олади:

- ишга жойлашишда ёрдам кўрсатиш;

- касб тайёргарлигида кўмаклашиш;

- мустақил шуғулланишни ривожлантириш;

- касб сохасида маслахатлар бериш ва хоказолар.

Фаол сиёсат фақат ишдан махрум бўлиб қолганларни қўллаб-қувватлаб қолмасдан, шу билан бирга хар бир кишининг ўзи учун иш ўрни қидиришга қаратилган фаоллигини рағбатлантиради, бу эса ўз навбатида унинг ижтимоий тўловлар хисобидан даромадларни қўллаб-қувватлаш сиёсатига боғлиқлигини қисқартиради, давлат бюджети харажатларини қисқартиради, жамиятдаги кескинликни юмшатади, меҳнат унудорлигини ошириш, иқтисодиётнинг таркибий жихатдан қайта қурилишига ёрдам беради.

Меҳнат бозоридаги кескинлик сабабларини тахлил қилиш учун у ёки бу меҳнат бозоридаги фаол сиёсат олиб бориш сохасидаги тадбирлар пакетини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда, энг мухим нарса, халқаро меҳнат ташкилоти мутахассисларининг фикри бўйича, қуйидаги ахборотга эътибор беришдир:

- иш билан бандлар, иш билан банд бўлмаганлар, ишсизларнинг ёш-жинс тузилиши;

- иш кучи сафларига киришдаги ўртача ёш ва унинг меҳнаткашларининг малака даражасига таъсири;

- оила даромадининг ёлланиб ишлаш, давлат нафақалари, мустақил иш билан бандлик, ижарага бериш, фоизли даромад ва кўчмас мулкдан олинадиган даромаддаги улуши;

- шахарлардаги урбанизация даражаси ва расмий хамда норасмий иш билан бандлик миқёслари, аграр ва ноаграр иш билан бандлик даражаси ва шу кабилар;

- корхоналарнинг хажми ва мулк шакли бўйича тақсимланиши;

- иқтисодиётнинг халқаро рақобат учун очиқлиги, хусусан, савдонинг миллий даромаддаги улуши, хорижий инвестицияларнинг ахамияти;

- меҳнат институтларининг, шу жумладан, тадбиркорлар ва меҳнаткашлар ташкилотларининг ривожланиши хамда самарадорлиги;

- меҳнат қонунчилиги миқёслари ва уларнинг бажарилиш даражаси, меҳнаткашларни химоя қилиш ва ижтимоий суғурта.

Меҳнат бозоридаги фаол сиёсат кўпинча ахолининг бирмунча ноқулай ахволдаги гурухлари манфаатлари йўлида ишлаб чиқилади. Лекин бундай ёндашганда меҳнаткашларнинг махсус қўллаб-қувватлашни талаб қиладиган гурухларини ажратиш анча мураккаб хисобланади. Шуни айтиш кифояки, бундай гурухлар қуйидагилар бўлиши мумкин: иш кучида чекланган даражада қатнашувчи шахслар (жисмоний нуқсонлари бор кишилар), жинси ва ёш белгисига қараб ишга ёлланишда камситилишга дуч келадиган шахслар; ишлаб чиқариш фаолиятида алохида қийинчиликларни бошдан кечирадиган кишилар (масалан, нотўлиқ оилаларнинг бошлиқлари); сурункали ишсизлар хам шулар жумласига киради.

Мутахассисларнинг фикрига қараганда, меҳнат бозоридаги шундай фаол сиёсат, яъни бутун ахолининг манфаатлари йўлида меҳнат бозорининг фаолият кўрсатиш натижаларини яхшилашга қаратилган сиёсат кўпроқ самара бериши билан ажралиб туради, лекин бунда ахолининг заиф мухофаза қилинган гурухлари муаммоларининг ўзига хос томонларига алохида эътибор берилади.

Меҳнат бозорлари учун хос бўлган айрим муаммоларнинг илдизлари уларнинг ўзларида эмас, балки мамлакатдаги (минтақадаги) иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий вазиятнинг ўзига хос томонларида намоён бўлади. Бундай холатда фаол чора-тадбирлар воситасида меҳнат бозорини тартибга солиш сиёсати мазкур омилларнинг салбий таъсирини юмшатиши мумкин. Бироқ меҳнат бозорида фаол сиёсат олиб бориш муаммоларининг пайдо бўлиш сабабларини бархам топтира олади, деб хисоблаш унчалик тўғри бўлмайди. Меҳнат бозорининг фаолият кўрсатиши натижаларини яхшилаш учун сиёсатнинг қандай вариантларини танлаш самаралироқ бўлишини, улар қандай меҳнат бозорида энг кўп фойда келтириши мумкинлигини аниқлаш зарур.

Хозирги вақтда меҳнат бозорини тартибга солишда бир қатор йўналишлар қарор топган бўлиб, уни хусусан, ахоли иш билан бандлиги давлат хизмати амалга оширмоқда. Бу фаолиятни мазкур хизматларнинг истеъмолчилари бўлган ходимлар хам, иш берувчилар хам юқори бахоламоқдалар.

Бу йўналишларни қараб чиқамиз, уларнинг мохиятини, ташкилий ва сабаб жихатларини, асосий норматив қоидаларни, улардан республика меҳнат бозори сиёсатида фойдаланиш ва жорий қилишнинг айрим муаммоларини тахлил қилиб чиқамиз.


3. Давлат иш билан бандлик хизмати


Меҳнат бозори фаол сиёсат олиб боришнинг энг самарали йўналишларидан бири меҳнат бозорининг энг мухим институти бўлган иш билан бандликнинг ихтисослашган умуммиллий хизматидир. Унинг асосий вазифаси меҳнат бозори хақидаги ахборотнинг тарқалиши хисобига унинг самарадорлигини оширишдан иборатдир. У биринчидан, ишсизларнинг бўш иш ўринлари қидиришларига, тадбиркорларнинг ходимлар қидиришларига сарф этиладиган вақтни қисқартиришни таъминлайди, иккинчидан, иш берувчиларнинг ўз талабларига энг кўп даражада мос келадиган ходимлар ёллашига ёрдам беради, ходимларга эса меҳнат шароитлари ва иш хақи даражаси мувофиқ келадиган иш жойини топишларига имкон беради.

Бундан ташқари, иш билан бандлик хизмати вазифаларига қуйидагилар киради: иш қидирувчиларга касблар бўйича маслахатлар бериш ва ишсизларни янги мутахассисликлар бўйича ўқитиш; ногиронлар, ёшлар, харбий хизматдан бўшаб келган ёшлар ва фуқароларнинг ижтимоий жихатдан химоя қилинишга мухтож бўлган бошқа гурухлари учун иш жойларини банд қилиб қўйиш; иш кучини худудлар бўйича қайта тақсимлаш; оддий йўл билан ишга кира олмайдиган фуқароларнинг (кўп болали ва ёлғиз ота-оналарнинг) иш билан бандлигига кўмаклашиш учун иш ўринларини қўллаб-қувватлаш; ишсизларнинг тадбиркорлик ва мустақил фаолияти билан шуғулланишларига ёрдам кўрсатиш; оммавий ишдан бўшатишларни тўхтатиб қолиш учун компенсация тўловларини амалга ошириш.

Республикамизда давлат иш билан бандлик хизмати 1991 йилда ташкил этилган эди. Иш билан бандлик хизмати ишининг асосий тамойиллари халқаро тажрибага мос келади. Масалан, ахолининг иш билан бандлиги тўғрисидаги қонунга кўра давлат фуқароларига ўзлари учун мос келадиган иш танлашда ва ишга жойлашда бепул ёрдам кўрсатади, ишсизларга бепул таълим олиш имконияти яратиб берилади, янги касбга ўқиётган вақтда стипендия тўланади, хақ тўланадиган жамоат ишларида қатнашиш имкони берилади, ишсиз фуқаролар даромадларини қўллаб-қувватлаш сиёсати амалга оширилади. Иш билан бандлик хизмати мурожаат қилган меҳнаткашларга ва иш берувчиларга ишга эга бўлиш имконияти хақида ва иш кучи билан таъминлаш тўғрисида, бирор касб эгаллашни истайдиган фуқароларга қўйиладиган талаблар хақида ахборотлар берилади; фуқароларнинг ўзларига мос келадиган иш топишларида, иш берувчиларга эса зарур ходимлар танлашда кўмаклашади. Иш билан бандлик хизмати иш берувчиларга ёшлар, ногиронлар, ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун иш ўринлари сақлаш ва яратиш дастурларини қўллаб-қувватлашни кафолатлайди.

Миллий иш билан бандлик хизматлари муайян меҳнат бозори сегментини (бўлагини) тартибга солиб туради. Мамлакатларнинг ривожланиш тажрибасини умумлаштириш шуни кўрсатадики, бўш иш жойларининг унчалик кўп бўлмаган қисми улар ёрдамида тўлдирилади, лекин булар бирмунча паст ва ўртача малака талаб қиладиган иш ўринларидир. Масалан, Швецияда иш қидираётганларнинг қарийб 35 % иш билан бандлик хизмати билан алоқага киришади, Францияда иш қидирувчиларнинг қарийб 15 %, АҚШда эса 5 % га яқини улар хизматидан фойдаланади. Иш қидирувчиларнинг кўпчилиги (50% дан ортиғи) иш жойлари хақидаги ахборотларни дўстлари ёки қариндошларидан олади.

Шунинг учун хам дунёдаги барча мамлакатларда ишсизлар ва ишсиз қолиш хавфи остида турган ходимларнинг касб тайёргарлиги ва уларни қайта тайёрлашдан иборат турли-туман дастурларни ишлаб чиқиш тажриба қилиб кўрилаётир. Бунда мазкур дастурлар биринчи навбатда олдинги касб малакаси иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришларга, ишчи ўринларининг янги касбий тузилишига жавоб бермайдиган кишиларга, шунингдек, ахолининг заиф химояланган қисмига (хозирча зарур касбий тайёргарликка эга бўлмаган ёшларга, меҳнат бозорига қайтишга қарор қилган аёлларга; касбга йўналтиришга эхтиёж сезадиган ногиронлар ва бошқаларга) қаратилган. Кўпинча таълим олиш учун номзодларни давлат иш билан бандлик хизмати аниқлайди.

Касб тайёргарлиги ва қайта тайёрлов дастурлари давлат, тадбиркорлар ва касаба уюшмаларининг иштирокида ишлаб чиқилади ва амалга оширилади. Бу дастурларнинг бевосита ташкилотчиси кўпинча давлат иш билан бандлик хизмати хисобланади, у марказлар ва ўқув курсларининг махсус ташкил этилган шахобчаларда, шунингдек, ўқув юртлари ёки корхоналар билан тузилган шартномалар асосида ташкил этади; таълим олувчиларга стипендиялар тўланади. Иш билан бандлик хизмати давлат манфаатларини кўзлаб иш олиб боради, ишсизларнинг таълим олиши ва қайта ўқишини уларга маблағлар ажратиш шаклида нафақалар тўлаш орқали рағбатлантиради. Давлат корхоналар ходимларининг таълим олиши учун ажратилган маблағлар хисобидан солиқларни чегириш орқали тадбиркорларни хам рағбатлантиради.

Ахолининг иш билан бандлиги тўғрисидаги қонунда ишсиз фуқаролар хам иш билан бандлик хизмати йўлланмаси билан бепул касб танлаш, касб тайёргарлиги, қайта тайёрлаш ва малака ошириш хуқуқига эгадирлар, деб таъкидланган.

Меҳнат бозоридаги фаол сиёсатнинг ана шу йўналишини амалга оширишдаги асосий мураккаблик иқтисодиётнинг бўлажак касб-малака тузилиши тўғрисида, ўрта ва узоқ муддатли истиқболда касб сохасидаги меҳнатга бўлган эхтиёж қандай бўлиши хақидаги ахборотнинг етишмаслигидадир. яна бир муаммо ишдан махрум бўлган шахсларнинг касбий жихатдан қайта тайёрланишга кам талаб билдиришидир, чунки улар олдинги касблари бўйича ишга жойлашишга умид қиладилар. Меҳнат бозоридаги фаол сиёсатнинг мазкур йўналишини ривожлантиришга тўсқинлик қилувчи омил иш билан бандлик хизмати фаолиятини молиявий жихатдан таъминлашнинг чекланганлиги хамдир.

^ Мустақил иш билан бандлик ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш тизими. Хозирги вақтда меҳнат бозоридаги фаол сиёсатни амалга ошириш сохасидаги фаолият доирасида мустақил иш билан бандликни ривожлантириш, тадбиркорлик малакаларини ўргатиш ва кичик бизнесни ташкил этишга кўмаклашиш дастурлари мухим ахамият касб этади. Меҳнат бозоридаги сиёсатнинг бу йўналиши энг мухим ижтимоий вазифани -янгича меҳнат дунёқарашини шакллантиришдир.

Ишсизлар агар ўзларининг мустақил ишларини ташкил этишни хохласалар, иш билан бандлик хизматига зарур асослаш билан (бизнес-режа билан) лойихалар танловида иштирок этиш хақида ариза берадилар, бу ерда унинг режасини мутахассислар кўриб чиқиб, ўз хулосаларини берадилар. Агар илтимос қондириладиган бўлса, у холда янги тадбиркор учун бошланғич капитал сифатида унга муайян муддатга бериладиган ишсизлик нафақасининг бутун суммаси хизмат қилади ва бир йўла тўланади.

Маълумки, одамларнинг фақат 3-5 %ида ўз ишини ташкил этиш ва юритишга майл хамда қобилият бўлади. Ана шундан келиб чиқиб, иш билан бандлик хизматининг вазифаси ўзига мурожаат қилганлардан ўз фирмасини очиши мумкин бўлганларни танлаб олишдир. Иш билан бандлик хизматининг яна бир вазифаси мустақил меҳнат фаолияти билан шуғулланишни истайдиганларни ўқитишдир. Бу кишилар ишга доир асосий кўникмаларни (нарх белгилаш асослари, мухосиблик хисоби, режалаштириш ва хоказо) ўқиш жараёнида эгаллаб чиқадилар. Иш билан бандлик хизматининг вазифаси тадбиркорга мустақил иш билан бандлик нималарни билдиришини (масалан, ижтимоий неъматларнинг бирмунча қисқариши, иш вақтининг давомийлиги бирмунча ортиши, юқори даражадаги таваккалчилик, хонавайрон бўлиш эхтимоли борлиги, қонунларнинг хали тўла мукаммал эмаслиги ва хоказоларни) тушунтиришдир.

янги тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш яна қуйидагиларни ўз ичига олади: маслахат хизматларини кўрсатиш, имтиёзли қарз бериш, ишлаб чиқариш бинолари, хом ашё билан таъминлаш, хом ашё етказиб берувчилар билан алоқа ўрнатиш ва тайёр махсулотни сотиш.

Хозирги вақтда мустақил шуғулланиш ва тадбиркорлик ташаббуси асосида кичик ишлаб чиқариш корхоналарининг шаклланиши кенг истиқболга эгадир. Хозир иш билан бандларнинг қарийб 15 % мулкчиликнинг барча шаклларидаги кичик корхоналарда меҳнат қилмоқда. Шундай ходисалар, чунончи, хусусийлаштириш, рақобатнинг кучайиши муносабати билан корхоналар хажмининг қисқариши, оммавий ишлаб чиқаришдан мослашувчан ихтисослашувга ўтилиши, шунингдек, таркибий қайта қуриш жараёни, мутахассисларнинг фикрича, ўтиш иқтисодиётига эга бўлган бошқа мамлакатлардаги каби йирик фирмалардаги янги иш ўринлари кичик корхоналарга нисбатан камроқ бўлади.

^ Жамоат ишлари дастурлари. Иш билан бандлик хизмати меҳнат бозорида амалга оширадиган фаол сиёсатнинг навбатдаги йўналиши ишсизларга вақтинча ва жамоат ишларининг дастурларини ривожлантириш орқали меҳнат бозорига қайтишда ёрдам кўрсатишдир. Бундай дастурлар биринчи марта АҚШда 30-йилларда пайдо бўлган эди. Ўша йилларда жамоат ишлари умуммиллий хусусиятга эга эди ва ўзига юқори малакани талаб қилмайдиган ишларни қамраб оларди. Халқаро тажрибанинг кўрсатишича, хозирги вақтда мазкур дастурлар баъзан бутун мамлакатни, кўпинча эса ахолининг айрим тоифаларини, худудларни ёки даврларни ўз ичига олади.

Мазкур дастурлар ишсизларга махсус касб тайёргарлигисиз хамма учун қулай фаолият турларини тақдим этади. Бу дастурларни амалга ошириш тажрибасини умумлаштириш шуни кўрсатадики, улар қуйидаги иш турларини бажаришга қаратилган: йўл қурилиши ва уни таъмирлаш, кўприклар барпо этиш ва таъмирлаш (АҚШ ва японияда); ерларни ўзлаштириш - дарахтлар ўтқазиш, ирригация, каналлар, портлар, аэродромлар қурилиши ва уларга хизмат кўрсатиш; экологик тадбирлар (Австралия тажрибаси). Муниципиал маъмурлар хақ тўлайдиган ижтимоий жамоатлар ишлари - булар қарияларга, ногиронларга қараш хизматлари ва хоказолар (Канада, Австралия ва бошқа мамлакатларнинг тажрибаси) хам мавжуддир.

Кўпинча жамоат ишлари тўлиқ бўлмаган иш куни мобайнида давом қилади, бундан мақсад вақтнинг бир қисмини касб тайёргарлигига ёки доимий иш қидиришга бағишлашдир. Мазкур дастурларнинг қатнашчилари одатда энг кам иш хақи оладилар.

Вақтинча ишларнинг ташкил этилиши бир қатор принципларга асосланган. Вақтинча ишлар бандлик хизмати томонидан бевосита ёки бошқа ташкилотлар билан шартномалар тузиш орқали амалга оширилади:

1) бу ишлар айнан вақтинча бўлиши ва улар одатдаги иш ўринлари билан рақобатга киришмаслиги керак. Бунинг маъноси шуки, бундай ишлар жамоат ишларининг махсус дастурларисиз амалга оширилмаслиги лозим;

2) бундай ишларнинг қатнашчилари фақат чекланган вақт мобайнида шуғулланишлари мумкин, масалан, 1 йилгача, кейин нормал ишга жойлашиш имконияти пайдо бўлиши билан дархол бу дастурларни янгилашлари мумкин.

Вақтинча ёки жамоат ишлари дастурларининг самарадорлиги, биринчидан, қўшимча иш ўринлари яратишда намоён бўлади (мутахассисларнинг берган бахосига қараганда, жамоат ишлари сохасида хар 100 та иш ўрни бошқа секторларда 40 та доимий иш ўринлари пайдо бўлишига олиб келади). Иккинчидан, ишсизларни рухий жихатдан қўллаб-қувватлашни таъминлашда намоён бўлади (хаммага маълумки, иш билан бандларнинг рухий холати ишсизларнинг холатидан анча яхшироқдир).




Похожие:

Маъруза. Меҳнат бозорининг давлат томонидан тартибга солиниши icon2. Яқин келажакда меҳнат бозорининг ривожланиш концепцияси Меҳнат бозори ривожланишининг асосий босқичлари ва вазифалари Меҳнат бозорини тартибга солиш
Меҳнат бозорида бундай тартибга солишни қулланишнинг энг муҳим афзаллиги шундаки, унда қабул қилинадиган қарорлар ниҳоятда қайишқоқ...
Маъруза. Меҳнат бозорининг давлат томонидан тартибга солиниши icon24. 12. 1998 й. N 717-i хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат єилиш тўЈрисида
Ушбу Єонун хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат єилиш билан бојлиє муносабатларни тартибга солади
Маъруза. Меҳнат бозорининг давлат томонидан тартибга солиниши iconКорхона ва ташкилотларда меҳнат муҳофазаси қоида ва меъёрларига риоя этилиши устидан жамоат назоратини олиб бориш
Республикамиз раҳбарияти, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан ходимларнинг меҳнати муҳофазаси, уларга яратилган...
Маъруза. Меҳнат бозорининг давлат томонидан тартибга солиниши iconМЕҲнат гигиена фани бўйича экзаменацион саволлари
Меҳнат гигиена фани ва унинг вазифалари. Меҳнат гигиена фани тарихи ҳақида қисқача маълумот. Меҳнат гигиенасида кўлланиладиган текширув...
Маъруза. Меҳнат бозорининг давлат томонидан тартибга солиниши iconЎзпфл томонидан ўтказиладиган тадбирларда оав ходимларини аккредитациядан ўтказиш тартиби I. Умумий қоидалар мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»
Оав ва уларнинг ходимлари (журналистлар) ҳуқуқ ва мажбуриятлари, аккредитациядан маҳрум қилиш асослари ва тартиби, Ўзпфл томонидан...
Маъруза. Меҳнат бозорининг давлат томонидан тартибга солиниши iconТошкент тиббиёт академияси “Бунёдкор” ёшлар меҳнат ҳаракатининг низоми
Бунёдкор” ёшлар меҳнат ҳаракати (кейинги ўринларда “Бунёдкор” ёмҳ деб юритилади) ёшларнинг бўш вақтларини фойдали меҳнат билан банд...
Маъруза. Меҳнат бозорининг давлат томонидан тартибга солиниши iconОкоз: 1
Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05. 10. 00. 00 Айрим тоифадаги ходимларнинг меҳнатини (хизматини) тартибга...
Маъруза. Меҳнат бозорининг давлат томонидан тартибга солиниши iconМеҳнат социологияси
Зеро, социология фанининг бу йўналиши меҳнат соҳасидаги ижтимоий-меҳнат муносабатлари, иқтисодий-ижтимоий муносабатларни ўрганади...
Маъруза. Меҳнат бозорининг давлат томонидан тартибга солиниши iconЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 05. 03. 2013 й. N 2435
Давлат бюджети параметрлари тўғрисида ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 52-сон, 587-модда)...
Маъруза. Меҳнат бозорининг давлат томонидан тартибга солиниши iconМеҳнат шартномасини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш жараёнида бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларининг ўрни Меҳнат шартномаси
Тарафларнинг келишувига кўра. Ушбу асосга биноан меҳнат шартномасининг барча турлари исталган вақтда бекор қилиниши мумкин

Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации