Документы



Чорвачилик ва паррандачилик комплекслари чиқиндиларини қайта ишлашнинг экологик илмий асослари icon

Чорвачилик ва паррандачилик комплекслари чиқиндиларини қайта ишлашнинг экологик илмий асослари

НазваниеЧорвачилик ва паррандачилик комплекслари чиқиндиларини қайта ишлашнинг экологик илмий асослари
Дата21.05.2013
Размер211.84 Kb.
ТипДокументы
скачать

. Чорвачилик ва паррандачилик комплекслари чиқиндиларини қайта ишлашнинг экологик илмий асослари

Маълумки, республикамизнинг умумий майдони 447,4 минг км2 бўлиб, шундан қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун фойдаланиладиган ерлар 269,2 минг км2 ва суғориладиган ерлар 43 минг км2 ни ташкил этади.

Энг муҳим қишлоқ хўжалик маҳсулотларини 2010 йилгача ишлаб чиқариш кўрсатгичлари ва башоратлари қуйидаги жадвалга келтирилган.


^ Маҳсулот турлари

1990

1995

1997

2000

2005

2010

Пахта, минг тонна

5058

3934,2

3641

4000

4000

4000

Буғдой, минг тонна

553,5

2346,9

3073

4800

5400

6000

Картошка, минг тонна

336,4

440

691,9

750

950

1000

Сабзавотлар, минг тонна

2842,5

2724,2

2384,2

2720

3200

3500

Полиз маҳсулотлари, минг тонна

1000

472

376,2

550

770

850

Мевалар, минг тонна

660,4

602,3

547,7

550

850

950

Узум, минг тонна

744,7

621

511,5

500

850

950

Чорва ва парранда (тирик вазнда) , минг тонна

789,1

853

800,7

845

875

930

Сут, минг тонна

3034,2

3665,4

3406,1

3710

4155

4680

Тухум, минг тонна

2452,9

1231,8

1075,4

1390

1640

2030

Минерал ўғитлар, минг тонна

1762

943

955

1000

1556

1892


Жадвалдаги маълумотлар кўрсатадики, 2010 йилга бориб дон етиштиришни 6 млн тоннага, сабзавотларни-3,5 млн т., полиз махсулотларини-850 минг т., гўштни-930 минг тоннага етказиш кўзга тутилган. Юқоридаги вазифаларнинг бажарилишининг энг самарали йўлларидан бири – қишлоқ хўжалиги соҳасида чиқиндисиз ва кам чиқиндили технологияларни жорий этищдир. Фақат 1990-1994 йиллар давомида йирик шохли қорамоллар миқдори 19,7% га ошган. Ҳозирги пайтда республиканинг йирик чорвачилик комплексларида йилига 19 млн м3 суюқ гўнг йиғилиб қолмоқда. Фақат Бухоро вилоятида 5,7млн м3 суюқ гўнг чиқинди сифатида тўпланиб қоляпти.

Маълумки, чорвачилик ва паррандачилик комплексларида йиғилиб қолган гўнг ва чиқиндиларни хандакларга 1,5-2 йил давомида сақлаб, сўнгра минерал ўғит сифатида ишлатилади. Аммо ушбу муддат давомида чиқиндилар таркибидаги керакли овкатбоб компонентларнинг 60%, азотни 50% ва фосфорнинг 40% самарасиз нобуд бўлади. Бундан ташқари, гўнг таркибидаги бегона ўсимликлар уруғи йўқолмайди. Натижада ғўзани ёки сабзавот ва полиз экинзорларини ўтоқ қилиш керак бўлади. Мул-кўл ҳосил етиштириш мақсадида ҳар гектар ерга камига 140 кг азот, 120 кг калий ва 30 кг фосфорли ўғитлар сепилади. Натижада ҳар гектар ердан мўл-кўл ҳосил олишга сарфланган харажатлар қарийб 3-4 минг сўмни ташкил этаяпти.

Гўнг таркибида касаллик тарқатувчи микроорганизмлар, вируслар, оддий бир ҳужайрали жониворлар, гижжа тухумлари, бактерия ва гелминтлар мавжуд. Гўнгни хандакларга 1,5-2 йил сақлаш пайтида ҳам ушбу микроорганизм ва бактериялар ўз ҳаётини сақлайди. Бундай чиқиндилар ва гўнглар билан озиқлантирилган майдонлардан олинган озуқалар ва улар билан парваришланган чорвалар инфекцион ва инвазион касалликларга учрашиши мумкин. Бундан ташқари, гелминтлар уруғи шамолнинг тезлиги 3-4 м/с га етганда 400-600 метргача кўчиши мумкин. Бунда нафақат ҳайвонот, балки ферма ёки комплекс атрофида яшовчи аҳоли кассаллик қўзгатувчи микроблар ва бактериялар билан зарарланиши мумкин.

Ферма атрофидаги атмосфера ҳавоси микроорганизмлар, аммиак, чанг, ва органик моддаларнинг парчаланиши жараёнида ҳосил бўлган газ ва ислар билан ифлосланади. Чиқиндиларнинг парчаланиши пайтида метонал, бутанол, изобутанол, формалдегид, меркаптан ва бошқа органик бирикмалар пайдо бўлади. Анаэроб жараёнида парчаланаётган органик моддалар ўзларидан жуда сассиқ газлар: аммиак, сероводород, меркаптан моддалари билан ташқи армосфера ҳавосини ифлослантиради. Фермадан 1 км узоқ масофада аммиакнинг консентрацияси 0,5 мг/м3 га тенг бўлиб, 2-2,5 км га узоқлашган сари унинг концентрацияси пасайиб 0,44 мг/м3 ни ташкил этади. Ферма ёки комплекс миқёсида органик моддаларнинг атмосфера ҳавосидаги концентрацияси 22,4 мг/м3 ни ташкил этади. Органолептик ҳидларни комплекс ёки фермадан узоқ масофаларда ҳам бемалол сезиш мумкин.

Табиий ифлосланган сувлар таркибида биоген моддалар мавжуд бўлади. Сувда азот минерал ва органик моддалар (NH3, NO2, NO3) таркибида бўлади. Амонийли азот ёз пайтида кўпроқ бўлади, қиш пайтида эса сизот сувлари билан аралашганда нитрат ионлари кўпайиб кетади.


Қуйидаги жадвалга Бухоро минтакасидаги сув манбаларининг таҳлил натижалари келтирилган.

^ Сув манбалари

Сувларнинг физик-кимёвий таркиби, %

NH3

NO2

NO3

Водород суви

-

йўқ/1,2

йўқ/1,5

Ариқ суви

йўқ/0,5

йўқ/1,6

2,0/3,3

Зовур суви

0,5/1,4

0,3/4,8

1,2/5,2


Изох: Суратда ёз пайтида, махражда эса қиш пайтида сув таркибидаги моддалар миқдори курсатилган.

Жадвалдаги натижалардан маълумки, сувларнинг физик-кимёвий таркиби таҳлил қилиш учун олинган сув манбаларига ва йил фаслларига боғлиқдир. Сув таркибидаги минерал фосфорнинг концентрацияси 5-6 мг/л, азотнинг концентрацияси 7-10 мг/л ва кислородга бўлган эҳтиёжи 7,0-75 мгО2/л ни ташкил этади.

Чорвачилик ва паррандачилик комплексларидаги оқова сувларни зовурларга оқизилиши сувнинг санитар ҳолатини кескин ёмонлаштиради. Натижада зовур сувларининг ҳиди ёмонлашади, сувнинг кислородга булган эҳтиёжи эса 70-80 мгО2/л гача етади. Бундай зовурларда балиқлар бўлмаслигининг боиси ҳам шундадир.

Ер ости сувлари 1,5 метрдан 15 км гача булган чукурликларда жойлашган булиб, улар босимсиз ва босимли бўлади. Ер остидаги босимли сувларни артезиан сувлари деб аталади. XII асрда Франциянинг Арт вилояти ахолиси ер остида жойлашган чуқур ер қатламлари оралиғидаги сувлардан фойдаланган ва бундай сувлар ҳозиргача фанда мазкур вилоят номи билан чуқур артезиан сувлари деб номланиб келинмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, сизот сувлари, шунингдек артезиан сувларини ифлосланиши нитратлар миқдорига боғлиқдир. Сизот сувларида нитратлар концентрацияси 400-500 мг/л гача етади. Сизот (артезиан) сувлари ифлосланишининг олдини олишнинг бирдан-бир йўли чорва молларини қўтанларда сақлашдир. Бу эса, оқова сувларини йиғиш ва тозалаш имконини беради. Натижада нитратларнинг концентрацияси 57мг/л дан 20 мг/л гача пасайиши мумкин.

Бизнинг минтақамизда сизот сувларининг ифлосланиш даражаси ва жадаллиги ўз хусусиятларига эга: биринчидан, қумалоқ ерларнинг сингдирувчанлиги ниҳоятда катта; иккинчидан, сизот сувларининг сатҳи ёзда 2 метрни, қишда ернинг тузлари ювилганда 70 см гача етиши мумкин; учинчидан, сувнинг йилига 0,15-0,5 метргача ерга сингиб боришини инобатга олсак, унда нитратлар, фосфатлар ва бошқа минерал ва органик моддалар бир-икки йил давомида сизот сувларига етиб бориб қўшилиши мумкин, ҳолбуки, чорвачилик комплекслари 30-50 йилдан буён ишлаб турибди.

Маълумки, ерни нафақат гўнг билан, балки минерал ўғитлар (азот, фосфор, калий) билан ҳам озиқлантирилади. Аммо ўсимликлар улардан 30-70% ни ўзлаштиради, холос. Қолган қисми туз комплекслари шаклида ерда исроф бўлиб, вақт ўтиши билан сизот сувларига аралашиб кетади ва маълум даражада сувни ифлослантиради. Паррандачилик ва чорвачилик комплекслари яқинида жойлашган аҳоли пунктларида яшовчи аҳолининг тиф, дифтерия, дизентерия, сариқ касалликлари ва бошқа касалликларга чалиниши кўпинча ичимлик сувининг сифатига боғлиқ бўлади. Бу касалликларни олдини олиш катта маблағлар ажратишни тақозо этади.

Табиийки, гўнгдаги органик бирикмаларнинг парчаланиши жараёнида метан (СH4) ажралиб чиқади ва фтор гази билан бирга озон кобиғини емиртирувчи бирикмалар ҳосил қилади.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ҳозирги пайтда қишлоқ хўжалиги соҳасида ўз ечимини кутаётган бир қатор муаммолар тўпланиб қолганлиги кўпчиликка маълум. Булар орасида ичимлик ва сизот сувларини ифлосланишдан муҳофазалаш, тупроқнинг шўрлик даражасини камайтириш, табиий заҳираларидан унумли фойдаланиб экологик тоза мўл-кўл маҳсулотлар етиштириш, экологик тоза ва арзон энергия ва иссиқлик манбаларини яратиш ва улардан самарали фойдаланиш, озон қобиғини емирилишидан сақлаш каби муаммолар биринчи ўринда туради. Бу борада батафсилроқ тўхталиб ўтамиз.

Минтақамизда бир йилда 8 ой қуёшли кунлар бўлиб туриши Куёш нурларидан самарали фойдаланиш имконини беради. Натижада иссиқлик энергиясидан унумли фойдаланиш, сув тайёрлаш ва микробиологик базаларни яратиш ишлари минимумга етказилади.

Дастлабки ҳисоб-китоблар шуни кўрсатадики, чиқиндиларни узлуксиз биостимуляторлар билан метанли ачитиш мезофил режимини авруполиклар даражасида технологик жараёнларни автоматлаштириш ва механизациялаш -биогаз ва биогумус комплексини яратиш нархини 8 маротабагача ошириб юборади.

Юқоридаги муаммоларни ечиш учун, Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технология институтида чорвачилик ва паррандачилик чиқиндилари метанли ачитиш технологияси яратилди. Бунда термофил усули (юқори ҳароратли усули, 50-55° С ) қўлланилади.

Чиқиндиларни метанли ачитиш технологияси қуйидагилардан иборат:

- чиқиндиларни ачитиш камераси (реактор ёки реакторлар мажмуи).

- қуёш ёки электр қиздиргичлар системаси;

- қуруқ ёки хўл филтрлаш системаси;

- биомассани аралаштириш системаси;

- газни ҳайдаш системаси;

- ўлчаш назорат системаси;

- метантанка.

Ушбу технологияни саноат миқиёсида кенг жорий этиш учун қуйидаги системалар илова қилинади:

- чиқиндиларни йиғиш ва уларни навларга ажратиш воситалари;

- чиқиндиларни аралаштиргичга юбориб, дастлабки хом-ашёни реакторларга тақсимлаш системаси;

- ачитилган биомассани тўқиш ва сақлаш системаси;

- биомассани қуритиш системаси (центрафугалаш, қуритиш, ўлчаб ўраш, сақлаш, метанол олиш учун метантанка ёки бир нечта метантака қурилмалари).

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, қуритиш қурилмаси, ўраб ўлчаш ва метанол олиш қурилмалари стандарт қурилмалар бўлиб, улар сотиб олинади. Битта рамага иккита ачитиш камераси ва филтрлаш комплекси ўрнатилган бўлиб, у барбатаж (сувга буғ аралаштириш) камерасидан ва қуруқ цеолит филтридан иборатдир. Ачитиш камералари аралаштиргич қурилмаси, термометрлар, юклаш ва тўқиш люкларидан иборат.

Ҳарорат тушган пайтларида биомассани қуёш энергияси ёки электр энергияси билан маълум даражада қизитиш мумкин. (1-расм).




1 – расм. Биогаз ва биогумус олиш қурилмасининг принципиал схемаси.

1. Реактор (гўнгни ачитиш камераси). 2. Аралаштиргич. 3. Қуёш радиатори. 4. Газ ёндиргич. 5. Газни ҳайдовчи вакуум компрессор.6. Газголдер (газни тозалаш цеолит филтри).7. Сувни қизитувчи қозон.8. Теплица (иссиқхона) 9. Тайёр биомассани тўқиш жойи.


Биомасса ачиганда ундан чиқадиган биогазни компрессорлар ёрдамида газ голдеррга ҳайдалади. Биогаз цеолит филтридан алоҳида ёки навбат билан ўтиб сероводород, азот ва бошқа газлардан тозаланади. Қурилмада тозаланган ва тозаланмаган газларни таҳлил қилиш учун намуналар олиш жойи мавжуд. Бундан ташқари, ёз пайтларида ачитиш камерасидаги сувни қуёш иситкичлари иситилиб, керакли ҳарорат таъминланади. Марказий Осиё шароитида бир йилда 8 ой қуёшли кунлар бўлиб туриши ва ушбу арзон қуёш энергиясини қўллаш натижасида олинадиган биогазнинг таннархи бошқа минтақаларда олинган биогазларга нисбатан анча арзонга тушади. Қиш пайтларида эса, керакли ҳарорат электр иситкичлари ёки газ ёндиргичи ёрдамида таъминланади. Ишлов берилган биомасса ер тубида жойлаштирилган махсус идишга тўкилади. Ачитиш камерасидан ажралиб чиқадиган биогазни иссикхона (теплица) қозонига юбориш мумкин ва у ерда экологик тоза қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш мумкин. Биогаз олиш учун қуёш энергиясидан фойдаланиш харажатларни 30-70% га камайтиради.

Қурилманинг ишлаш принципи қуйидагилардан иборат: тоза гўнг ёки парранда чиқиндиларини ачитиш камерасига юклаб, 1:4 нисбатида сув қўшилади (80% намлик), камера зич ёпилади, керакли 50-55°С ҳарорат қизиткичлар ёрдамида таъминланади. Биомасса тез-тез аралаштирилиб турилади, ҳарорат, босим ва муҳит кислоталилиги (РН) назорат қилиб турилади. Биомассадан биогаз олиш учун ушбу технологик жараён 10-12 сутка давом этади. Олинган газнинг таркибида сероводород бўлганлиги учун у ниҳоятда ҳидли бўлади. Тозаланган (филтрланган) газ эса ҳидсиз бўлади. Тозаланган газда метаннинг миқдори 82% гача бўлиши мумкин. РН қиймати эса 7,0-7,8 атрофида бўлади. Чиқиндиларни дастлабки ачитищда СО2 нинг миқдори 36% ни ташкил этади, кейинчалик у камайиб, метан миқдори ошади. Ажралиб чиқиш даврига қараб азотнинг миқдори 16% гача етади.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, биогазнинг чиқиш миқдори қўлланиладиган сувнинг табиатига боғликдир. Масалан, оддий водопровод сувидан қўллаганда ачитиш камерасининг ҳар 1 м3 ҳажмидан 0,7-1,2 м3 биогаз олиш мумкин. Термофил (50-55°С) режимида дистилланган тоза сувдан қўллаганда ачитиш камерасининг ҳар 1м3 ҳажмидан 4м3 гача биогаз олиш мумкин. Юқори унумдорли органик ўғитларда фосфор, калий ва азот бирикмалари 96% гача сақланади. Озуқа потенциали бўйича 1 кг биогумус 7 кг кўмилган гўнгга ёки 3,5 кг тоза гўнгга тенгдир. 1м3 биогаз олиш учун такрибан 1,2 кг қуруқ биомасса керак бўлади.

Хорижий мамлакатлардаги тажрибалар шуни кўрсатадики, биогаз қайси жойда ҳосил қилинган бўлса, ўша ерда ишлатилиши керак. Чунки биогазни суюқликка айлантириш ёки уни катта босимлар остида қувурларда юбориш маҳсулот тан-нархини ошишига сабаб бўлади.

Украина газ илмий-тадқиқот институтида яратилган метанни метанолга айлантириш янги технологияси бир суткада 100 литрдан ўнлаб тоннагача метанол олиш қурилмасининг яратиш имконини беради. Бухоро ОО ва ЕСТИ да яратилган қурилма метантанкасининг ҳажми 2x50 м3 бўлиб, уни 150 бош қорамолга мўлжаллланган фермаларда кўриш мумкин, фермани ва ферма атрофидаги аҳоли пунктини электр энергияси, иссиқлиқ ва сув билан таъминлаш имкониятига эга. Фермадаги чиқиндилардан 420 тонна биогумус олиш мумкин, метан миқдори 85% бўлганда 7 минг м3 биогаз ёки 55 минг литр метанол олиш мумкин. Қурилманинг нархи 16 млн сўм бўлиб, унга сарфланган харажатлар бир йилда қопланади. Бундай комплекснинг нархи 7 млн. сўмни ташкил этади ва қурилмада сарфланган харажатлар бир йилда қопланади.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, биогаз қурилмаларини 500 дан 5 минг бош чорва молларига мўлжалланган фермаларда, семиртириш базаларида қуриш энг самарали ҳисобланади. Чунки ҳосил бўлган биогазни ёки метанолни махсус автомобилларга ёки идишларга қуйиш осон бўлади, ҳосил бўлган ўғитни гранулага айлантириш мумкин. Натижада кўп маблағ сарфлашга хожат қолмайди.

Даврий ишлайдиган биогаз-биогумус комплексларини 50 минг дан 500 минг паррандага мўлжалланган фермаларда, жамоа ва фермер хўжаликларида куриш мақсадга мувофиқдир. Реактор ёки реакторларнинг ҳажми Зх50м3 дан Зх200м3 гача бўлиши мумкин.

Олиб борилган илмий-тадқиқот ишлари ва ривожланган мамлакатлар тажрибаларидан келиб чиққан ҳолда қуйидаги хулосалар чиқариш мумкин.

1. Чорвачилик, чўчқачилик ва паррандачилик фермаларида кундалик чиқиндиларга қайта ишлов бериш ва физиологик шароитларни яратиш йўли билан чорва моллари ва паррандаларнинг кундалик оғирлигини 40% га ошириш мумкин.

2. Биогумус билан ишлов берилган ҳар бир гектар ер сабзавот ва полиз маҳсулотлари унумдорлигини 3-4 маротаба оширади.

3. Ишлов берилган суюқ ёки ярим қуруқ гўнгдан суғориш пайтида фойдаланилганда тупроқдаги ғовакликлар колеменация бўлиб, тупроқ сингдирувчанлиги кескин камаяди. Сув таъсирида минерал моддаларнинг ювилиб кетиши олди олинади, тупроқ эрозияси тўхтатилади, ўғитнинг кўп қисми ўсимликлар томонидан ўзлаштирилади.

4. Гўнг таркибидаги керакли озиқабоп моддалар (протеин, клечаткалар ва б.) тупроқнинг унумдор қатламини бойитади, чунки улар тупроқдаги микроорганизмлар учун ҳам яшаш жойи ва ҳам озуқа ролини ўйнайди. Микроорганизмлар нафақат тупроқда, балки биосферада глобал жараёнларнинг кечишига катта ҳисса қўшади.

5. Гўнг билан ишлов берилган ерлардан ўстириб олинган яшил ўсимликлар таркибида хўл протеиннинг миқдори ниҳоятда кўп (1,5-2% атрофида) бўлади. Ернинг суғорилгандан кейин азот ва оқсилли азотнинг миқдори 1,5 маротабагача ошади. Гўнг таркибидаги биоген моддалар минерал ўғитларни сарфлаш имконини яратади, тупроқнинг эрозияга учрашиши ва сизот сувларини ифлосланиши олди олинади.

6. Ишлов берилган гўнг билан ерни ўғитлаш тупроқнинг юмшашига, ёқилгини сарфлашига ва ерларни ҳайдаш (култивация қилиш, шудгорлаш) пайтида сарфланадиган энергияларни тежашга имкон беради. Натижада агрегатларни истеъмол қуввати 2 баробар камаяди.

7. Тупроқ эрозияга учраганда сув тупрокдаги энг керакли моддаларни-гумус ва минерал ҳамда органик ўғитларни ювиб кетади. Гумус билан ўғитланган ерларнинг шурланиш даражаси кескин пасайиб, шўр ювиш ишлари камаяди.

8. Қишлоқ хўжалик соҳасида биогаз (метанол) қайта тикланувчи ёқилғи ҳисобланади. Аммо биогаз технологиясининг амалга жорий этиш бирданига иқтисодий даромад келтирмайди. Ер унумдорлигини ошириш, атроф-муҳит экологиясини яхшилаш, арзон ва етарли бўлган чорвачилик ва паррандачилик чиқиндиларига қайта ишлов бериш ҳисобига катта иқтисодий даромад кўриш мумкин.

^ 19. Биогаз ва биогумус ишлаб чиқариш технологияси ва унинг истиқболлари

Жахон амалиётида чорвачилик, паррандачилик, ўй-рўзғор ва ўсимликлар чиқиндиларига ишлов бериш технологияси янги эмас. Кўпгина мамлакатлар (Голландия, Дания, Швеция, Олмония, АҚШ, Англия)даги фермер хўжаликлари биогаз, биогумус, иссиқлик энергияси ва ёқилғига бўлган ўз эҳтиёжларини гўнгларга ва чиқиндиларга кичик заводларга ишлов бериш йўли билан қондириб келмоқдалар.

Биогаз курилмаларида гўнгни метанли ачитиш унда 97 % гача азот сақлаш имконини беради, гўнгни компост тўдаси эса 40% дан 50% гача азотни сақлайди.


Қишлоқ хўжалик чиқиндиларидан биогазнинг чиқиш миқдори қуйидаги жадвалга келтирилган.

^ Органик моддалар

1 кг қуруқ моддадан ажралиб чиқадиган биогазнинг миқдори,%

Метан газининг миқдори,%

Ўт кўкатлар

0,63

70

Ёғоч барглари

0,21-0,29

59

Картошка палаки

0,42

60

Буғдой похоли

0,34

58

Маккажўхори пояси

0,42

53

Йирик шохдор қорамолларнинг қаттиқ чиқиндилари

0,2-0,3

60

Уй-рўзғор чиқиндилари

0,6

60

Оқова сувларининг қаттиқ қолдиқлари

0,57

70


Бундан ташқари, гўнгни биогаз қурилмаларида ачитганда касаллик қўзғатувчи бактерия ва микроблар, ҳамда бегона ўсимликларнинг уруғи йўқ бўлади. Ажралиб чиққан биогаздан эса турли мақсадларга ишлатиш мумкин.

Собиқ иттифоқнинг барча органик чиқиндиларни ферментациялаш пайтида ажралиб чиқадиган биогаздаги энергия потенциали йилига 33 млн тонна шартли ёқилғига тенг эди.

Эслатиб ўтамиз: 250 л бензин – 1 тонна шартли ёқилғига тенг.

Ҳозирги пайтда органик чиқиндиларнинг 25% қайта ишланса (буни амалга ошириш мумкин), унда қарийб 8-10 млн тонна шартли ёқилғини суюқ ёки газ шаклида ажратиб олиш мумкин. Экологик самарадорлик эса 5 йил ичида сарфланган дастлабки 7-8 млрд. рубл ҳисобига 25 млрд рублни ташкил этади.

Юқорида айтиб ўтканимиздек, агар Ўзбекистонинг йирик чорвачилик комплексларида йилига 19 млн м3 суюқ гўнг йиғилиб қолгудек бўлса, ундан 1900 млн м3 биогаз олиш мумкин. Бундан 5,7 млн м3 суюқ гўнг, 570 млн м3 биогаз ва 2,5млн тонна органик ўғитлар Бухоро вилояти улушига тўғри келади.

Ҳозирги пайтда чорвачилик ва паррандачилик комплексларидаги чиқиндиларга ишлов бериш ва улардан биогаз ҳамда биогумус олишнинг 4 та усули мавжуд:

1. Мезофил усули.

2. Термофил усули.

3. Соф биологик усули.

4. Қўшма усул.

Ҳозирги пайтда чиқиндилар таркибига биостимулятор киргизиб, уни 15-200С да мезофил усули билан ачитиш технологияси кенг тарқалгандир. Мезофил усули (паст ҳароратли усули) нинг технологик жараёнлари узлуксиз кечади, чиқиндиларни йиғишдан бошлаб, биогаз ва биогомус олишгача бўлган барча жараёнлар автоматлаштирилган ва компьютерлаштирилгандир. Гумус суюқ ҳолатда қўлланилиб, биогаз ҳосил қилиш анча самарали ҳисобланади.

Аммо бизнинг шароитимизда биостимуляторлар қўшиб гўнгни мезофилл усулида ачитиб биогаз ва биогомус олиш унча самарали эмас, чунки бу усул қўшимча маблағни талаб қилади, микроорганизмларни ўстириш ва уларни сақлаб қолиш учун махсус лабораториялар очишни тақозо этади. Лекин мезофил усули термофил (юқори ҳароратли) усулига нисбатан арзонроқдир. Чунки термофил усули қўшимча иссиқлик энергиясини талаб қилади, ҳолбуки, ёқилғи нархи кундан-кунга ортиб бормоқда. Саноати ривожланган мамлакатларда технологик жараёнларнинг самарали кечиши учун қўлланиладиган сувнинг сифати улар учун қўшимча муаммоларни туғдирмайди.

Агар Марказий Осиёнинг қуруқ минтақаси, табиий иқлими, суви, тупроқ хусусиятларини инобатга олсак, чиқиндиларни қайта ишлаш муаммосини Оврупадаги технологиялар ва воситаларни такомиллаштирмасдан, сув билан таъминланмасдан ва қўшимча микробиологик таъминоти хизматларини йўлга қўймасдан ечиб бўлмайди. Агар ушбу чора-тадбирларни амалга оширмоқчи бўлсак, унда фақатгина битта комплекснинг нархи 2,5-3 баробарга ошиб кетади.

Назорат саволлари

1. Чорвачилик ва паррандачилик комплекслари чиқиндилари ва уларнинг заҳиралари ҳақида маълумот беринг.

2. Ушбу соҳаларда вужудга келган экологик муаммолар нималардан иборат?

3. Артезиан сув деб нимага айтилади?

4. Сизот (артезиан) сувларининг ифлосланиши нималарга боғлиқ?

5. Биогаз ва биогумус ишлаб чиқариш технологияси ва уларнинг экологик аҳамияти ҳақида маълумот беринг.

6. Биогаз ва биогумус ишлаб чиқариш усуллари ҳақида муълумот беринг.

7. Термофил усулининг афзалликлари нималардан иборат?

8. Биогаз ва биогумус ишлаб чиқариш технологиясини истиқболлари нималардан иборат?

9. Даврий ишлайдиган биогаз – биогумус комплексларини куриш имкониятлари ва ундан кўзланган иқтисодий ва экологик мақсадлар ҳақида маълумот беринг.

10. Метан газидан метанол олиш технологиясининг афзалликлари нималардан иборат?


^ 20. Экологик тоза қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштиришнинг

самарали йўллари


Маълумки, ҳозирги пайтда республикамизнинг қишлоқ хўжалигини янада ривожлантириш, аҳолини экологик тоза озиқ-овқат ва саноат маҳсулотлари билан таъминлаш ўз ечимини кутаётган муаммолардан ҳисобланади. Бунинг учун илмий тадқиқот ишлари натижаларини амалда кенгроқ жорий этиш, ўсимликларни тез ва мунтазам ривожланиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш, тупроқ тизимини яхшилаш каби муаммолар кўндаланг бўлиб турибди.

Экологик тоза қишлоқ хўжалик маҳсулотлар ишлаб чиқариш нафақат агротехника қоидаларига амал қилиш, минерал ва органик ўғитларни кўпроқ қўллашга, балки тупроқнинг минерологик таркиби ва ғоваклигига боғлиқдир. Тупроқнинг ғоваклиги қанча юқори бўлса, унинг филтрлаш қобилияти шунча паст бўлади ва бундай тупроқни соғлом деб бўлмайди. Масалан, қумнинг ғоваклиги 40% , туфнинг ғоваклиги 46,6%, торфники эса 82% ни ташкил этади.

Тупроқ доначалари йирикроқ бўлса унинг ғоваклиги ҳам шунча юқори бўлади. Энг катта ғоваклар тошлоқи тупроқларда ва энг кичик ғоваклар лой тупроқда бўлади. Агар тупроқ ғоваклиги 60-65% ни ташкил этса ундай тупроқларда ўз-ўзини тозалаш жараёнлари учун қулай шароит вужудга келади. Юқори ғовакликка эга бўлмаган тупроқда ўз-ўзини тозалаш жараёни ёмонлашади ва уларни соғлом тупроқ деб бўлмайди. Йирик донали ва қуруқ тупроқлар соғлом бўлади ва улардаги ўз-ўзини тозалаш жараёнлари яхши кечади. Намлиги юқори ва шамоллайдиган тупроқлар соғлом бўлмайди, уларда ўз-ўзини тозалаш жараёнлари ёмон кечади. Буюк бобокалонимиз Абу Али Ибн Сино ўз замонасида бундай тупроқларни “касал тупроқ” деб атаган эди. Унинг фикрича, бундай тупроқли майдонларда уй-жойлар қуриш мумкин эмас. Алоҳида таъкидлаш жоизки, ўртача шағал 7% сув ушлайди, йирик қум 23%, ўртача қум 47%, майда қум эса 65% сув ушлаши мумкин,

Туф – бу вулқонлар натижасида пайдо бўлган жигарранг тоғ жинси бўлиб, унинг таркибида қуйидаги бирикмалар мавжуд SiO2-65,1% Al2O3-19,9%, К2О + Na2О-7,9%, Fe2О3-4,2% , СаО-3,1 %, MgO-1,4%, ТiO2- 0,6% . Туфнинг зичлиги 2, 57 г/см3, ғоваклиги 46,6 % (ҳажм бўйича) ва ҳажмий массаси 840 кг/м3 га тенгдир.

Маълумки, туф тошларидан қурилиш материали сифатида иншоотларни безаш мақсадида кенг қўлланилади. Аммо туфга ишлов бериш (кесиш, шакл бериш, текислаш) жараёнида катта ҳажмда синиқ парчалар, кукунлар ва бошқа чиқиндилар пайдо бўлади. Ушбу чиқиндиларни тупроқ унимдорлигини ошириш мақсадида ишлатиш мумкин.

Перлит ҳам туфга ўхшаган табиий минерал бўлиб, унинг таркибида SiO2-72%, Al2O3-13 % ва нисбатан кам микдорда Fe2O3, FeО, Р2О3 , МnО, Na2О, К2О, СаО, MgО каби бирикмалар мавжуд. Перлитни 1180 К (907°С)да қиздирилганда у шишиб, ғовак материалга айланиб қолади. Перлитнинг ҳажмий массаси 250 кг/м3, заррачаларининг ўлчами 0,5 см, уларнинг солиштирма юзаси 3-7 м2/г атрофида бўлади. Бундай енгил материалларнинг заррачалари ғовак ва ҳаво билан тўлдирилган бўлади.

Маълумки саноат корхоналарида кўмирни ёққанда ёки маъданлардан металлни эритиб олгандан кейин катта ҳажмларда тошқоллар, куйқум ва кукунлар пайдо бўлади. Масалан, қизил куйқумнинг таркибида Fe2О3 (39-44%), Al2O3 (17-19%) SiO2 (5-11%), СаO (7,6-9,5%) TiO2 (4,4-5,6%) Na2O (6,2-6,9%), V2O5 (0,2-0,3 %), P2O5 (0,2-0,3 %) ва нисбатан кам миқдорда MgO, Cr2O3, FeО ва бошқа бирикмалар мавжуд.

Металлургия саноатининг чиқиндилари (тошқоллар, куйқум ва кукунлар), шунингдек туф ва перлит таркибидаги мавжуд бўлган фосфор, калий ва бошқа микроэлементлар ўсимликлар учун энг керакли озуқа бўла олади. Масалан, Ереван тошлар ва силикатлар илмий тадқиқот институти олимлари ҳар бир маккажўхори уруғини 50 г тошқоллар билан аралаштирилган тупроққа экиб, ҳосилдорликни 35% га кўтаришга эришганлар. Маккажўхори экилган қаторларга 3 см қалинликка тошқол сепиб, биринчи майдондан 60% , иккинчисидан 170% ва учинчи ер майдонидан 230% ҳосил олишга эришганлар. Демак, тупроқнинг дастлабки тизими ва таркиби қанча ёмон бўлса, унда озуқабоп ўғитлар шунча кам, янги усулнинг самарадорлиги эса шунча юқори бўлади. Ушбу усул ёрдамида помидордан 2 маротаба ва узумдан 1,5 маратаба кўп ҳосил олишга эришганлар.

Тошлардаги ғовакликлар ва капиллярлар намлик, сув ва минерал ўғитларни сақловчи резервуар (идиш)лар вазифасини ўтайди. Ўсимлик томирлари эса ушбу резервуарлардан керакли сув ва минерал ўғитларни шимиб олади. Натижада экинзорларни ўғитлантириш ва тез-тез суғориб туришга ҳожат қолмайди. Агар республикамиз ва, хусусан, вилоятимиз иқлим шароити ва тупроқнинг шўрланиш даражасининг юқорилигини инобатга олсак, юқоридаги таклиф этилган усулнинг самарадорлигига шак-шубҳа қолмайди.

Ҳозирги пайтда кўпгина хорижий мамлакатлар (Булгория, Буюк Британия, Франция, АҚШ) да тупроқдаги намликни сақлаш, тупроқ тизимини яхшилаш, каткалоқни олдини олиш, тупроқ эрозиясига қарши кураш, ернинг шўрини ювиш, кўчма қумлар ҳаракатини тўхтатиш каби муаммоларни ечиш мақсадида эрувчан полимерлардан кенг қўлланиб келинмоқда. Ушбу муаммолар бизнинг минтақамиз ҳудудида ҳам долзарблигича қолганлигини инобатга олиб, уларга батафсилроқ тўхталиб ўтамиз.



Похожие:

Чорвачилик ва паррандачилик комплекслари чиқиндиларини қайта ишлашнинг экологик илмий асослари iconТошкент шаҳар педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти “ижтимоий фанлар ва маънавият асослари” кафедраси профессор-ўҚитувчиларининг илмий салоҳияти ва олиб борилаётган илмий тадқИҚот ишларининг т а ҳ л и л и
Тошкент шаҳар педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти “ижтимоий фанлар ва маънавият асослари” кафедраси профессор-ўҚитувчиларининг...
Чорвачилик ва паррандачилик комплекслари чиқиндиларини қайта ишлашнинг экологик илмий асослари iconТабиий ресурсларни меъёрлари ва экологик экспертиза асослари
Экологик экспертиза утказиш тартиби куйидагича,куриладиган ёки кайта жихозланадиган корхоналар куйидаги материалларни (кумита) экологик...
Чорвачилик ва паррандачилик комплекслари чиқиндиларини қайта ишлашнинг экологик илмий асослари iconЋозирги экологик кризис (танќислик) ва унинг хусусиятлари XII экологик кризис ва экологик вазият (ситуация)
Янги сифат ўзгаришларга олиб келадиган биосфера ёки унинг катта бир бўлагининг ўзгаришига экологик кризис дейилади
Чорвачилик ва паррандачилик комплекслари чиқиндиларини қайта ишлашнинг экологик илмий асослари iconҚашқадарё вилояти педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти Миллий ғоя ва маънавият асослари кафедраси
Амир Темур таваллудининг 676 йиллиги муносабати билан Амир Темурнинг маънавият ва маърифатга оид қарашларини ёритувчи мақолалардан...
Чорвачилик ва паррандачилик комплекслари чиқиндиларини қайта ишлашнинг экологик илмий асослари iconХоразм вилоятИ педагог кадрларИни Қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти
Вилоят педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти 2011 йил илмий кенгашининг йиғилишида кўриб чиқилди ва нашрга...
Чорвачилик ва паррандачилик комплекслари чиқиндиларини қайта ишлашнинг экологик илмий асослари iconДокументы
1. /Илмий тадкикот асослари-1.rtf
Чорвачилик ва паррандачилик комплекслари чиқиндиларини қайта ишлашнинг экологик илмий асослари iconДокументы
1. /Илмий тадкикот асослари. МАЖМУА.doc
Чорвачилик ва паррандачилик комплекслари чиқиндиларини қайта ишлашнинг экологик илмий асослари iconИжтимоий фанлар ва маънавият асослари ”кафедраси Абдуллаева Мухайё Искандаровна ” Миллий ғоя ва маънавият асослари” ”фанидан маъруза матнлари мажмуаси бухоро «Кўрилди»
Маъруза матнлари мажмуаси “Ижтимоий фанлар ва маънавият асослари” кафедрасининг 26. 01. 2012 йил 1/4- сонли қарори билан институт...
Чорвачилик ва паррандачилик комплекслари чиқиндиларини қайта ишлашнинг экологик илмий асослари iconДокументы
1. /ер муносабатлари тарихи ва ер тузишнинг илмий асослари.DOC
Чорвачилик ва паррандачилик комплекслари чиқиндиларини қайта ишлашнинг экологик илмий асослари icon«Халқ таълими педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълими самарадорлигини оширишда педагогик инновациялар» мавзусидаги республика илмий-амалий конференциясининг резолюциялари
«Халқ таълими педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълими самарадорлигини оширишда педагогик инновациялар» мавзусидаги...

Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации