Документы



Мундарижа: I. Умумий қоидалар icon

Мундарижа: I. Умумий қоидалар

НазваниеМундарижа: I. Умумий қоидалар
страница1/4
Дата02.03.2014
Размер0.86 Mb.
ТипДокументы
скачать
  1   2   3   4





МУНДАРИЖА:


I. Умумий қоидалар..........................................................................................................................................................................3


II. Концептуал асослар......................................................................................................................................................................3


III. Мақсад ва вазифалар...................................................................................................................................................................5


IV. Тамойиллар ва асосий йўналишлар.........................................................................................................................................8


^ V. Дастурни амалга ошириш босқичлари ва механизми............................................................................................................9


VI. Узлуксиз таълим тизимини мазмунан модернизациялаш ва таълим тарбия самарадорлигини янги сифат босқичига кўтариш чора тадбирлари...........................................................................................................................................11


Ташкилий-меъёрий масалалар............................................................................................................................................^ 11


Таълим мазмуни ва технологиялари..................................................................................................................................15


Таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш ва ривожлантириш.....................................................................................^ 22


Кадрлар алоҳияти...................................................................................................................................................................27


Соғломлаштириш ва ижтимоий ҳимоя..............................................................................................................................^ 31


Таълим сифатини бошқариш тизими.................................................................................................................................35

2008-2012 йилларда узлуксиз таълим тизимини мазмунан модернизациялаш ва

таълим-тарбия самарадорлигини янги сифат даражасига кўтариш

^ ДАСТУРИ


  1. Умумий қоидалар


Мазкур Дастур Кадрлар тайёрлаш миллий дастури доирасида таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларни чуқурлаштириш мақсадида ишлаб чиқилди.

Дастур жамиятдаги замонавий ижтимоий-иқтисодий шарт-шароитлар, меҳнат бозори ва жамият эҳтиёжлари асосида таълим хизмати сифатини такомиллаштириш тизими ва ташкилий-услубий асосларини яратишни кўзда тутади.

Дастурда 2012 йилгача бўлган даврда узлуксиз таълим тизимини ривожлантиришнинг концептуал асослари ва энг муҳим истиқбол вазифалари, ижтимоий-педагогик шарт-шароитлари, амалга ошириш манбалари ҳамда ўқув-тарбия жараёни мазмунини янгилаб бориш механизмлари белгиланган.

Дастурнинг амалга оширилиши узлуксиз таълим тизими фаолияти самарадорлигини таъминлаш ва уни ривожлантиришнинг янги сифат даражасига кўтариш имконини берадиган услубий, ташкилий, ахборот, ҳуқуқий ва кадрлар таъминотини мувофиқлаштиришни назарда тутади.



  1. ^ Концептуал асослар



Жаҳон ҳамжамиятида ҳар қандай давлатнинг мавқеи аҳолисининг турмуш даражаси ҳамда сиёсий ва иқтисодий фаоллиги билан белгиланади. Глобаллашув сари бораётган ҳозирги дунёда давлатнинг халқаро рақобат жараёни шартларига тез мослашуви унинг муваффақиятли ва барқарор ривожланишининг асосий омили ҳисобланади. Бунда юксак тараққий этган давлатларнинг асосий устунлиги - таълим тизимининг ҳолати билан аниқланадиган, шахсни ривожлантириш имкониятлари мавжудлиги билан боғлиқ. Давлатнинг бугунги ва истиқболдаги барқарор иқтисодий ўсишини таъминловчи омиллар айнан таълим соҳаси ривожланишига бевосита боғлиқ.

Шу сабабли мустақилликнинг илк йиллариданоқ жамият ва иқтисодиётни тубдан ислоҳ қилиш жараёнида таълим соҳасида жаҳонда муносиб ўринни эгаллашга қаратилган янги узлуксиз таълим тизимини яратиш ва ривожлантириш устувор вазифа сифатида белгиланди.

Ислоҳотлар даврида Республикамизда ёш авлодни баркамол инсонлар қилиб вояга етказишнинг барча қирра ва босқичларини қамраб олувчи узвийлик ва узлуксизликка асосланган яхлит таълим комплекси таркиб топди. Янги турдаги таълим муассасалари – академик лицей ва касб-ҳунар коллежларини яратиш бўйича кенг кўламли лойиҳа давом этмоқда, умумтаълим мактаблари қурилиши ва реконструкцияси махсус ишлаб чиқилган лойиҳалар асосида амалга оширилиб, бугунги кун мактабининг янги қиёфаси яратилмоқда, таълим муассасалари замонавий ўқув жиҳозлари, техникалар ва компьютерлар билан таъминланмоқда. Яъни энг юксак талабларга жавоб берадиган ўқув-моддий база ва таълим стандартларини шакллантириш, қишлоқ ва шаҳар таълим муассасалари моддий базаси ва жиҳозланишидаги тафовутларни босқичма-босқич бартараф этиш асосида болаларнинг таълим-тарбия олишлари учун тенг шароитлар яратилди.

Бу жараёнда мактаб, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида яратилган замонавий техник имкониятлар ҳамда таълим мазмунига тузатишлар киритиш, инновацион технологияларни жорий этиш, шунингдек, педагог кадрлар меҳнатини рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш билан боғлиқ ҳолда ўқув-тарбиянинг назарий ва амалий жараёнида сезиларли ютуқларга эришилаётганлиги кузатилмоқда.

Амалга оширилаётган мазкур ислоҳотлар энг аввало, фан ва техниканинг илдам тараққиёти, жамиятдаги ижтимоий муносабатларнинг замонавийлашуви, асосий буюртмачи сифатида Давлат ва Жамиятнинг таълимга қўяётган янгидан-янги талабларига мос равишда таълим-тарбиянинг сифат-самарадорлигин узлуксиз такомиллаштириб боришга қаратилган.

Таълим соҳасидаги миллий дастурлар доирасида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ва эришилган қатор ижобий ўзгаришларга қарамасдан, таълим сифат самарадорлиги ривожланиши динамикасини янада жадаллаштириш, бунда яратилган шарт-шароитлар ва имкониятлардан самарали фойдаланиш бугунги кунда энг долзарб масала ҳисобланади.

Болалар ва ўсмирларнинг билим олиш мотивацияларини шакллантирувчи механизмларни ва ўқитишнинг янги шакл, ноанъанавий услублари орқали уларнинг билиш жараёнларини фаоллаштириш тизимини такомиллаштириш ҳамда индикаторлар тизими орқали таълим-тарбия жараёни сифатини бошқариш мехнизмларини ишлаб чиқиб амалга жорий этиш зарурати мавжуд.

Айнан мана шулар узлуксиз таълим тизимини мазмунан такомиллаштиришни, таълим-тарбия самарадорлигини янги сифат босқичига кўтаришга хизмат қиладиган таъсирчан чораларни кўришни тақозо қилади.

Таълимнинг устувор вазифаларидан бири, бу таълим олувчи онгу шуурида миллий ва умуминсоний қадриятлар қарор топтириш, унда келажакда жамиятда ўз муносиб ўрнини топиши учун амалий ҳаётий кўникмаларни шакллантириш билан ўқувчи ёшларнинг ижтимоий иқтисодий муносабатларга фаол киришишига замин ҳозирлашдир.

Шу нуқтаи назаридан, таълим-тарбия жараёнини нафақат ўқувчи ёшларга фанлар бўйича билим бериш, балки эгаллаган билим ва малакаларини амалга татбиқ этиш, улардан маиший ҳаётда фойдаланиш кўникмаларини шакллантиришга йўналтириш ҳам асосий вазифалардан биридир.

Мазкур муаммоларни ҳал этиш йўлларидан бири –таълим муассасалари, раҳбар ходимлар, педагоглар, ўқувчи ёшлар ва ота-оналар учун таълим хизматлари (илмий-услубий ва ахборот таъминоти, педагог ходимларни тайёрлаш, уларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, услубий хизмат тизими) сифатини ошириш масаласи ҳам долзарб ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганнинг 15 йиллигига бағишланган тантанали тадбирида таъкидлаб «Ёшларимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш, уларнинг замонавий билим ва касбга эга бўлишини, бугунги ўта мураккаб ва таҳликали замонда мавжуд бўлган ҳар қандай хатарга, зарарли таъсир ва оқимларга нисбатан огоҳ, сезгир ва ҳушёр бўлиб яшашини ва жамиятимиз ҳаётида мунасиб ўрин эгаллашини таъминлашдан иборат» дир деган сўзлари Дастурнинг асосий концептуал ғояси ҳисобланади.



  1. ^ Мақсад ва вазифалар



Узлуксиз таълим тизимини мазмунан модернизациялаш ва таълим-тарбия самарадорлигини янги сифат босқичига кўтариш Дастурнинг асосий мақсади ҳисобланади.

Мазкур мақсадни таъминлаш учун, қуйидаги вазифаларни бажариш назарда тутилади:

- узлуксиз таълим тизимининг барча босқичларида “Миллий ғоя” туркумига кирувчи фанларни ўқитиш кетма-кетлиги ва узлуксизлигини таъминловчи ягона Концепцияни яратиш, миллий ғоя, умуммиллий қадриятларга оид тушунчаларни барча ўқув фанлари таркибига сингдириш;

  • таълим ва тарбияни уйғун олиб бориш, ёшларни нафақат билимли, балки, маънавий, аҳлоқий жиҳатдан етук шахс сифатида вояга етказиш бўйича таъсирчан педагогик чораларни белгилаш, таълим муассасаси фаолиятига улардаги ўқувчиларнинг тарбияланганлик даражасидан келиб чиққан ҳолда баҳо бериш, бунинг учун ўқувчи-ёшларнинг тарбияланганлик даражасини белгиловчи мезонларни ишлаб чиқиб, жорий этиш;

  • ёшларни диний-экстремистик ғоялар, турли ахборот ҳуружлари таъсиридан ҳимоя қилиш, уларда ватанпарварлик, юртга садоқат ва унинг тақдирига дахлдорлик туйғуларини тарбиялаш;

  • таълим муассасаларида соғлом ижодий муҳитни яратиш, таълим ва тарбия жараёнига илғор инновацион, педагогик ва ахборот технологияларини жорий этиш орқали ўқитиш сифатини янги босқичга кўтариш, ўқувчи-ёшларнинг дунёқараши, тафаккури, мустақил мушоҳада қилиш қобилиятларини ривожлантириш;

  • болаларни мактабга тайёрлашнинг турли шакл ва услубларидан кенг фойдаланган ҳолда мактабгача таълимнинг самарадорлигини ошириш, уларга болалар қамровини кўпайтириш, оилавий таълимга эътиборни кучайтириш, мактабгача таълим ёшидаги болаларнинг қобилиятларини эрта аниқлаш ва ривожлантириш;

  • иқтидорли болаларнинг қобилияти ва истеъдодини аниқлаш, тарбиялаш, тўлақонли рўёбга чиқаришнинг ягона умумиллий тизимини шакллантириш, ўқув-тарбия жараёнини индивидуаллаштириш, табақалаштириш ва профиллаштиришнинг илмий асосларини яратиш. Фанлар ва йўналишлар бўйича ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш;

  • узлуксиз таълим тизимининг барча босқичларида Давлат таълим стандартлари, ўқув режа ва дастурлари ҳамда дарсликларини такомиллаштириш, мазмунан узвийлаштириш билан таълим узлуксизлигини таъминлаш;

  • ўқув режаларидаги турдош фанларни интеграциялаш орқали ўқув юкламалари кўлами ва ҳажмини оптималлаштириш;

  • ўқувчи ва талабаларнинг Давлат таълим стандартлари бўйича билим, кўникма ва малакаларини баҳолашнинг барча босқичлар учун ягона тизимини яратиш ва амалиётга татбиқ этиш;

  • умумий ўрта таълим мактаблари битирувчиларини якуний аттестациядан ўтказиш ва таълимнинг кейинги босқичига жалб қилишнинг ягона механизмини ишлаб чиқиш, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларига ўқишга қабул қилиш тартибини мукаммаллаштириш;

  • таълим муассасаларида виртуал ўқув-лаборатория, замонавий ахборот коммуникация, электрон-техник ва масофадан ўқитиш имкониятларини кенгайтириш, дарслик, қўлланма ва ўқув фильмларининг электрон турларини яратиш ва улардан таълим -тарбия жараёнида самарали фойдаланиш;

  • узлуксиз таълимнинг барча бўғинлари учун чоп этиладиган дарслик ва ўқув қўлланмаларнинг мазмуни, дизайни, матбаа сифатини янада яхшилаш, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини дарсликлар билан таъминлашнинг ижара тизимини жорий этиш;

  • мактабдан ташқари таълимнинг шакллари ва мазмунини тубдан янгилаш, ҳудудларнинг хусусиятлари, ўқувчиларнинг қизиқишлари ва ота-оналарнинг хоҳиш-истаклари асосида тўгараклар ташкил этиш, миллий ҳунармандчилик, бадиий-эстетик йўналишлардаги тўгаракларни кўпайтириш;

  • ёшларда соғлом турмуш тарзи ҳамда фаол ҳаётий кўникмаларни шакллантириш, ўқувчилар, педагог ва ота- оналарнинг тиббий, экологик, ҳуқуқий ва педагогик маданиятини юксалтиришга йўналтирилган таълим дастурларини ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш;

  • ўқувчи-ёшларда жисмоний маданиятни юксалтириш, қиз болаларни спорт машғулотларига жалб этишга алоҳида эътибор қаратиш, болалар спорти мажмуалари ва бошқа спорт иншоотларидан унумли фойдаланиш;

  • кутубхоналарни бадиий, илмий-оммабоп, методик адабиётлар, луғатлар билан бойитиш, ахборот-ресурс марказлари ишини мазмунан бойитиш;

  • педагог ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш тизими фаолиятининг самарадорлигини ошириш, таълим муассасаларини малакали мутахассислар билан тўлиқ таъминлаш чораларини белгилаш;

  • олий ўқув юртларида таълимни бошқарув тизими учун раҳбар кадрларни мақсадли тайёрлашни йўлга қўйиш;

  • фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини таъминлаш мақсадида касб-ҳунар коллежларига қабулни буюртмачилар ва эҳтиёжлари асосида режалаштириш, уларнинг ишлаб чиқариш амалиётларини бевосита корхона ва ташкилотларда ташкил қилиш;

  • педагогика соҳасидаги илмий тадқиқотлар кўламини кенгайтириш, педагогик диагностика, ўқувчи шахсига индивидуал ёндашишга доир тадқиқотларга кенг йўл очиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш механизмини жорий этиш;

  • битирувчиларни меҳнат соҳаларига жойлашувининг мониторингини ташкил қилиш ва шу асосда академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари фаолияти самарадорлигини аниқлашнинг ҳуқуқий-меъёрий асосларини яратиш;

  • индикторлар тизими орқали таълим сифатини бошқариш мехнизмини яратиш ва жорий этиш.



^ IV. Тамойиллар ва асосий йўналишлар


Узлуксиз таълим тизими мазмунини янгилашнинг асосий тамойиллари:

    • узлуксиз таълимнинг ўқувчи ақлий ҳамда яратувчанлик фаолиятини оқилона уйғунлаштириш йўли билан олинган билимларни замонавий ижтимоий-иқтисодий вазиятларда амалиётда қўллаш имкониятини берадиган амалий йўналганлигини таъминлаш;

    • ривожланиб борувчи таълим босқичларининг мазмунан узвийлиги – умумий, ижтимоий ва касбий таълимнинг ягоналиги;

    • психологик-педагогик талаблар асосида таълим мазмунида ўқув юкламаси ҳажмини оптималлаштириш;

    • таълим мазмунини интеграциялаш йўли билан ўқувчилар тасаввурининг яхлитлигини таъминлаш;

    • ўқувчилар томонидан таълим дастурлари даражаси ва йўналишини танлаш шарти сифатида таълим мазмунини касбга йўналтириш ва табақалаштириш;

    • таълим олувчиларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантириш, таълимнинг шахсга йўналтирилганлиги ва индивидуаллигини таъминлаш;

    • таълим мазмунининг бевосита шахсга йўналтириш ва таълим олувчиларнинг шахсий ижодий қобилиятларини бойитиш, мавжуд имкониятларини ривожлантиришда уларнинг қизиқиш ва иштиёқларини ҳисобга олган ҳолда таълимни ижтимоийлаштириш, индивидуаллаштириш;

    • инсонийлик ва инсонпарварлик, болалар ва ўсмирларнинг жисмоний, интеллектуал, маънавий–ахлоқий, эстетик, коммуникатив ва қобилиятини ривожлантирувчи омилларнинг барча босқичининг таълим мазмунида акс этиши;

    • фундаменталлик, таълим мазмунида олинадиган билимлар кўламини ошириш, асосий назариялар, қонунлар, тамойиллар, тушунчалар, муаммолар ва инсониятнинг умумэътироф этилган маданий-тарихий ютуқларини ўрганишни таъминловчи методологик таркибий қисмларни кучайтириш;

    • ўқувчи ва талабалар соғлигини сақлашнинг устуворлиги, жумладан, ўқув материалларини қайта кўриб чиқиш ва таълим мазмунини ўқувчи ва талабаларнинг ёш хусусиятларига мувофиқлаштириш;

    • ҳар бир ёшнинг ўзига хослигига таяниш, ҳар бир ёш босқичи хусусиятларидан келиб чиқиб, болалар имкониятларини тўлиқ рўёбга чиқариш.



^ Узлуксиз таълим тизими мазмунини янгилашнинг асосий йўналишлари:


- Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ижросини янги босқичга кўтариш, узлуксиз таълим тизими ислоҳотлари жараёнида эришилган натижаларни келажакда ривожлантириш;

- жаҳон талабларига тенглашувчи натижаларга эришишга йўналтирилган барқарор инновацион таълим тизимига ўтиш;

    • таълимнинг мазмуни ва технологиясини маданият, иқтисодиёт, фан, техника, технологиянинг замонавий ютуқлари ва истиқбол йўналишларига мос равишда узлуксиз ва муттасил ривожлантириб боришни таъминлаш;

    • замонавий ахборот ва коммуникацион технологиялардан фойдаланган ҳолда узлуксиз таълим тизими сифат кўрсаткичлари ўсишини таъминловчи ўқув жараёнини ташкил этишнинг янги таълимий тамойиллари ва йўналишларини татбиқ этиш;

    • сифатли таълимий хизматни амалга оширишнинг ташкилий ва педагогик шарт-шароитларини таъминлаган ҳолда ўқувчи-ёшларнинг жисмонан ва руҳан соғлигини, уларнинг ижтимоий, ҳуқуқий, маънавий ваколатларини, ўз-ўзини ривожлантириш ва намоён эта олиш имкониятларини кенгайтириш;

    • педагогик кадрларнинг касбий салоҳияти, умумий маданияти, ижтимоий тайёргарлиги даражасини ўстириш, уларни рағбатлантириш механизмини янада ривожлантириш орқали таълим тизимида педагогик фаолият ва бошқарув самарадорлигини ошириш.



^ V. Дастурни амалга ошириш босқичлари ва механизми


Дастурни амалга ошириш босқичлари: 2008 - 2012 йиллар.

Дастурнинг биринчи босқичида (2008 йил) меъёрий базани такомиллаштириш, янгиланган Давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурларини ишлаб чиқиш, уларни тажриба-синовдан ўтказиш билан боғлиқ ташкилий ишларни амалга ошириш назарда тутилган.

Иккинчи босқич (2009 – 2010 йиллар) да Дастурнинг таълим хизматлари сифатини оширишга қаратилган, методик, кадрлар, ахборот таъминотини назарда тутадиган тадбирларини амалга оширишга устувор аҳамият берилади.

Учинчи босқич (2011 – 2012 йиллар) да асосан аввалги босқичларда эришилган натижаларни амалиётга татбиқ этиш ва оммалаштиришга қаратилган тадбирларни амалга ошириш мўлжалланган.

Ҳар бир босқичда Дастурни йилма-йил амалга ошириш жараёни хусусиятини белгиловчи кўрсаткичлар ҳамда дастурий тадбирларнинг узлуксиз таълим тизими ҳолатига таъсирини ўрганиш режалаштирилган.

Дастурни ҳаётга татбиқ этиш Давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурларини янгилаш, кадрлар салоҳияти ва меъёрий базани такомиллаштириш, шунингдек, ўсиб келаётган ёш авлод таълим тарбияси жараёнига инновацион технологияларни жорий этишни ўз ичига олган ташкилий-методик тадбирлар комплекси воситасида амалга оширилади.


^ VI. Узлуксиз таълим тизимини мазмунан модернизациялаш ва таълим-тарбия самарадорлигини янги сифат даражасига кўтариш чора-тадбирлари


Т.р.

Тадбир номи

Бажарилиш муддати

Масъуллар


^ Кутилаётган натижа


Индикаторлар

Бошл.

2008

2009

2010

2011

2012

1

2

3

4

5

6

1

2

3

4

5


^ I. Ташкилий-меъёрий масалалар


1.1.

Умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим Давлат таълим стандартларининг узвийлигини, таълимнинг узлуксизлигини таъминлаш.


2008-2011 йиллар

Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази

Узлуксиз таълим тизими ДТСларига ўрнатилган тартибда ўзгартиришлар киритилади.

50

10

10

10

20




1.2.

Узвийлашган ДТСлари асосида ўқув режадаги фан соҳалари (йўналишлари)ни интеграциялаш орқали ўқув юкламаларини оптималлаштириш.

2008-2012 йиллар

Халқ таълими вазирлиги , Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази

Вазирлар Маҳкамасига “Умумий ўрта таълим бўйича фанлар интеграциялаштирилган таянч ўқув режаси ва уларни босқичма-босқич тажриба-синовдан ўтказиш тартиби” тўғрисида таклифлар киритилади.


10

10

10

10

10

10

1.3.

Ўқув режадаги ўқув юкламаларни ҳамда санитария ва гигиена нормаларини бир-бирига мувофиқлаштириш.

2009 йил

Халқ таълими вазирлиги , Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда


Умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим ўқув режалари таълим олувчиларнинг ёши, психофизиологик имконият-лари билан мослаштирилади. Натижада, ўқув юкламалари камаяди, бу эса ўз навбатида ёш авлоднинг ақлий, жисмоний, психологик-педагогик ва тиббий-физиологик ривожланишини оптималлаштиради.


50

50













1.4.

Узлуксиз таълим тизимининг барча босқичларида “Миллий ғоя” туркумига кирувчи фанларни ўқитиш кетма-кетлиги ва ўқув фанлари мазмунига Миллий ғояни сингдириш Концепциясини ишлаб чиқиш.

2009 йил

Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий Маркази, Республика маънавият тарғибот Маркази, Халқ таълими вазирлиги , Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази


Миллий ғоянинг ёшлар онгига, уларнинг ёш ва психо-физиологик имкониятларини ҳисобга олган ҳолда босқичма-босқич ва тизимли тарзда сингдириб бориш таъминланади. Ҳар бир таълим босқичида ўқувчи-ёшлар онгига миллий ғоя тамойилларини сингдириш бўйича амалга ошириладиган ишлар аниқ белгилаб берилади. Натижада ўқувчи– ёшларда ватанпарварлик, юрт равнақи ҳамда унинг тақдирига дахлдорлик хусусиятларини тарбиялаш ягона тизимга солинади.


0

50

50










1.5.

Масофавий таълимнинг меъёрий-ҳуқуқий базасини ишлаб чиқиш ва амалга татбиқ этиш.

2008 йил декабрь

Халқ таълими,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари,

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази


Таълим муассасаларида масофавий таълим беришнинг ҳуқуқий асослари яратилади

0

100













1.6.

“Узлуксиз методик хизмат тўғрисида”ги Низомнинг янги таҳририни тайёрлаш, ўрнатилган тартибда тасдиқлаш ва амалиётга жорий этиш.

2008 йил


Халқ таълими,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари,

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази


Методик хизмат тизимлашади.


50

50













1.7.

Узлуксиз таълим тизими ўқув-лаборатория ва информатика хоналаридан самарали фойдаланишни баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш

2008 йил

Халқ таълими,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлик-лари, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази

“Узлуксиз таълим тизими ўқув- лаборатория ускуналари, компьютер жиҳозларидан самарали фойдаланишни баҳолаш мезонлари тўғрисида”ги Низом ишлаб чиқилади.

Бу мазкур жиҳозлардан самарали фойдаланишни назорат қилишни таъминлайди ҳамда ўқувчилар билим кўникма ва малакаларини янги сифат босқичига кўтариш учун хизмат қилади.


0

100













1.8.

Мактабгача таълим Концепцияси-ни ишлаб чиқиш

2008 йил

Халқ таълими вазирлиги

Болани мактабга тайёр ҳолда бориши учун лозим бўлган таълим ва тарбия йўналишлари белгилаб берилади.


0

100













1.9.

Мактабгача таълимнинг Давлат талабларини такомиллаштириш

2008 йил

Халқ таълими вазирлиги,

ҳамкорлар

Мактабгача таълим мазмуни такомиллаштирилиб, болаларни мактабга тайёрлаш сифати ошади.


50

50













1.10.

Республикада ихтисослаштирил-ган умумий ўрта таълим муассасалари фаолиятини тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар мажмуасини яратиш


2008 йил


Халқ таълими,

Адлия, Молия вазирликлари,

“Истеъдод” жамғармаси



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Қобилиятли ва истеъдодли болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасалари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарор лойиҳаси, Ихтисослаштирил-ган таълим муассасалари Низоми, уларга қабул қилиш ва чиқариш тартиби ишлаб чиқилади.

“Таълим тўғрисида”ги Қонун ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” талабларига мувофиқ шу турдаги муассасалар фаолиятини тартибга солувчи меъёрий ҳужжатлар тўплами яратилади.

Қобилиятли ва истеъдодли болаларнинг ижтимоий, таббиий, техник, эстетик, жисмоний ва бошқа йўналишлар бўйича интеллектуал салоҳиятини намоён этиши ва ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратилади.


70

30













1.11.

“Республика фан олимпиада-ларини ўтказишнинг янги тартиби”ни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш.

2009 йил

Халқ таълими вазирлиги,

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Давлат тест маркази


2009 – 2010 ўқув йилидан 12 йиллик таълимга тўлиқ ўтилиши муносабати билан умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ўқувчиларининг фан олимпиадаларни ташкил этиш Низомлари ишлаб чиқилади ҳамда ўрнатилган тартибда тасдиқланади.


50

25

25










1.12.

Умумий ўрта таълим мактаблари-нинг 9-синф битирувчиларини якуний аттестациядан ўтказиш ва таълимнинг кейинги босқичида ўқишни давом эттиришининг ягона механизмини яратиш, “Академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига қамраб олиш тартиби тўғрисида”ги Низомга тегишли ўзгартиришлар киритиш, ўрнатилган тартибда тасдиқлатиш.


2009-2010 ўқув йили

Халқ таълими, Адлия вазирликлари,

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Давлат тест маркази


Умумий ўрта таълим мактабларининг
9-синф битирувчиларини якуний аттестациядан ўтказиш ва таълимнинг кейинги босқичида ўқишни давом эттиришининг ягона механизми яраилади, Низом ишлаб чиқилади. Умумий ўрта таълим мактаблари битирувчиларини академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига жалб этиш ишлари тартибга солинади.


50

15

15

20







1.13.

“Таълим муассасаларида ижтимоий-психологик хизмат тўғрисида”ги Низомни ишлаб чиқиш, уни ўрнатилган тартибда тасдиқлатиш.

2008 йил IV-чорак

Халқ таълими, Адлия

Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Республика болалар ижтимоий мослашув маркази

Таълим муассасаларидаги ижтимоий-психологик хизмат ҳамда уларда фаолият кўрсатаётган амалиётчи психологлар фаолияти тартибга солинади, уларнинг ҳуқуқ ва вазифалари аниқ белгилаб берилади, таълим муассасалари ўқувчилари ва талабаларини психологик муҳофаза қилиш, педагогларга услубий психологик ёрдам кўрсатиш механизми амалиётга татбиқ этилади.


0

100













1.14.

“Имконияти чекланган ўқувчиларни академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига қабул қилиш тўғрисида»ги Низомни ишлаб чиқиш ва ўрнатилган тартибда тасдиқлаш.



2008 йил

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, Халқ таълими вазирликлари

Имконияти чекланган ўқувчиларнинг академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига қамраб олишни мақсадли тарзда йўлга қўйилади, Жисмоний ва руҳий ривожланишида нуқсони бўлган ўқувчи-ёшларнининг манфаатлари, уларнинг касаллик турларига мос замонавий касб-ҳунар эгаллашлари таъминланади.


0

100













1.15.

Руҳий ва жисмоний ривожланишида нуқсони бўлган, ДТСларни ўзлаштира олмайдиган 9-синф битирувчилари учун ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг қисқартирилган дастурларини яратиш ва ўрнатилган тартибда тасдиқлаш.


2008-2010 йиллар

Соғлиқни сақлаш, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирликлари,

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази

Ўқишга лаёқати бўлмаган ёшларга қисқартирилган дастурлар асосида касб-ҳунар ўргатиш орқали уларнинг жамиятда ўз ўрнини топиши учун зарур шароит яратилади.

0

25

25

50







1.16.

Замонавий талаблардан ва меҳнат бозорининг эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг таълим йўналишлари, мутахассисликлар ва касблар Таснифлагичини такомиллаштириш. “Олий таълим йўналишлари ва мутахассислик-лари классификатори”ни халқаро классификаторларга мувофиқлаш-тириш.


2008 йил

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази

Такомиллаштирилган олий таълим ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг таълим йўналишлари, мутахассислик-лари ва касблари Таснифлагичи ишлаб чиқилади

0

100













1.17.

Умумий ўрта таълим ва касб-ҳунар коллежларининг меҳнат ҳамда ўқув ишлаб чиқариш устахоналар-ида амалий машғулотларни ташкил этиш ва ўтказиш учун зарур бўлган хомашё ва материаллар билан таъминлаш бўйича меъёрларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2008-2009 йиллар

Халқ таълими вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Молия вазирлиги


Ўқув-ишлаб чиқариш устахоналар-ида амалий машғулотларни сифатли ўтказишга шароит яратилади.

0

50

50










1.18.

Касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг ишлаб чиқариш амалиётини тегишли корхона ва ташкилотларда ташкил қилишнинг хуқуқий-меъёрий асосларини ишлаб чиқиш.

2009 йил


Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази

Касб-ҳунар коллежларида ишлаб чиқариш амалиётини ташкил қилиш такомиллаштирилади.

0

50

50











^ II. Таълим мазмуни ва технологиялари


2.1.

Узлуксиз таълимнинг Давлат таълим стандартлари ва ўқув режаси асосида ўқув дастурлар ва дарсликларни такомиллаштириш.

2010-2012 йиллар

Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими вазирликлари,

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази

Такомиллашган ўқув дастур ва дарсликлар яратилади

40

10

10

10

10

20

2.2.

Узлуксиз таълим тизимида ўқувчи ва талабаларнинг Давлат таълим стандартлари бўйича билим, кўникма ва малакаларини баҳолашнинг ягона тизимини шакллантириш.

2010 йил

Давлат тест маркази, Халқ таълими,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази


Узлуксиз таълимнинг барча бўғинларида ўқувчи ва талабаларнинг Давлат таълим стандартлари бўйича билим, кўникма ва малакаларини баҳолаш бўйича уйғунлашган ягона тизим яратилади.

50

10

20

20







2.3.

Иқтидорли болаларнинг қобилияти ва истеъдодини аниқлаш, тарбиялаш ва рўёбга чиқаришнинг ягона умуммиллий тизимини яратиш.

2010 йил

Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази «Истеъдод” жамғармаси

Ўзбекистоннинг иқтидорли ёшлари билан ишлаш бўйича фаолиятни янада ривожлантириш ва такомиллаштириш Концепцияси яратилади.

Жамиятнинг интеллектуал ресурсларини ривожлантириш, ижодкор ва фаол шахсларнинг ижтимоий мавқиени кўтариш, умумтаълим ва ўрта махсус касб-ҳунар, олий таълим муассасалари ўқувчи-ёшларининг ақлий қобилиятларини аниқлаш ва тўлақонли рўёбга чиқариш учун шарт-шароитлар яратилади.


20

30

25

25







2.4.

Узлуксиз таълим тизимида ўқувчи-талабалар томонидан фанларни танлаш имконияти бўйича ривожланган мамлакатларнинг тажрибаларини ўрганиб чиқиш ва таклиф киритиш.

2008-2009 йиллар

Халқ таълими,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази


Ўқувчи-талабалар томонидан фанларни танлаш имкониятларини берувчи тажрибалар асосида таклифлар тайёрланади.

10

40

50










2.5.

Узлуксиз таълим тизими Ахборот ресурс марказлари(кутубхона) иши мазмунини бойитиш, Давлат таълим стандартлари талабларига мувофиқ лотин алифбосига асосланган ўзбек ёзувидаги дарслик, ўқув фильмлари ҳамда ўқув адабиётларининг электрон турларини яратиш, таълим муассасаларига босқичма-босқич етказиб бериш, улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш

2012 йил

Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими вазирликлари,

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Молия вазирлиги, “Мактаб китоб айланма жамғармаси”


Республикадаги барча таълим муассасаларида ахборот-ресурс марказлари фаолияти такомиллаштирилади Электрон дарсликлар ва ўқув фильмлари яратилади.

Тендер савдолари ўтказилади, Давлат таълим стандартларига мос электрон ўқув воситалари яратилади. Улар тажриба-синовдан ўтказилиб, таълим жараёнига жорий этилади. Яратилган электрон ўқув воситалари ўқувчиларнинг билим самарадор-лигини оширишга ёрдам беради.


20

10

10

20

20

20
  1   2   3   4



Похожие:

Мундарижа: I. Умумий қоидалар iconУмумий ўрта таълим мактаб ўҚитувчи ва ўҚувчиларининг одоб ахлоқ Қоидалари I боб. Умумий қоидалар «Умумий ўрта таълим мактаб ўқитувчилари ва ўқувчиларининг одоб-ахлоқ қоидалари»
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 21 майдаги 139-сон «Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида мобил телефонлардан фойдаланишни...
Мундарижа: I. Умумий қоидалар iconЎзпфл томонидан ўтказиладиган тадбирларда оав ходимларини аккредитациядан ўтказиш тартиби I. Умумий қоидалар мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»
Оав ва уларнинг ходимлари (журналистлар) ҳуқуқ ва мажбуриятлари, аккредитациядан маҳрум қилиш асослари ва тартиби, Ўзпфл томонидан...
Мундарижа: I. Умумий қоидалар iconУмумий қоидалар
Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги наркотик моддаларни назорат қилиш минтақавий комиссияси...
Мундарижа: I. Умумий қоидалар iconЎзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги тўғрисидаги низо м умумий қоидалар
Агeнтлик ўз фаoлияти тўғрисида Ўзбeкистoн Рeспубликаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисoб бeради
Мундарижа: I. Умумий қоидалар iconI боб. Умумий қоидалар 1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 1-сон, 8-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й.,...
Мундарижа: I. Умумий қоидалар icon1-боб. Умумий қоидалар 1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Ушбу Қонуннинг мақсади бола ҳуқуқларининг кафолатлари соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат
Мундарижа: I. Умумий қоидалар iconI. умумий қоидалар 1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Ушбу қонун фуқароларга таьлим, тарбия бериш, касб-ҳунар ўргатишнинг ҳуқуқий асосларини белгилайди ҳамда ҳар кимнинг билим олишдан...
Мундарижа: I. Умумий қоидалар iconI. умумий қоидалар 1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 й., 1-2-сон, 8-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й.,...
Мундарижа: I. Умумий қоидалар iconТиббий фаолиятни лицензиялаш тўғрисида низо м I. Умумий қоидалар
Тиббий фаолиятни лицензиялаш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (кейинги ўринларда лицензияловчи орган деб аталади)...
Мундарижа: I. Умумий қоидалар iconМарказий кенгашнинг (МК) иш тартиби (регламенти) I. Умумий қоидалар
Марказий кенгашнинг (МК) иш тартиби кенгаш, кенгаш раёсати фаолияти тартибини белгилайди, кенгаш ва раёсат мажлисларини режалаштириш,...

Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации