Документы



Ахборот тизимлари ва уларнинг вазифалари icon

Ахборот тизимлари ва уларнинг вазифалари

НазваниеАхборот тизимлари ва уларнинг вазифалари
страница1/6
Дата20.02.2014
Размер1.19 Mb.
ТипДокументы
скачать
  1   2   3   4   5   6


Ахборот тизимлари ва уларнинг вазифалари.


Режа:


1. Тизим ҳақида тушунча ва унинг турлари. Ахборот тизимлари

2. Иқтисодий объект тизим сифатида, бошкариш тизими.

3. Қарор қабул қилишни қўллаб-қувватловчи ахборот технологиялари .


Ҳозирги даврда фан ва техникада кўп қулланиладиган тушунчалардан бири- тизимдир. Тизим- юнонча сўз бўлиб, ташкил этувчилардан иборат бир бутунлик деган маънони англатади. Тизимларни уларнинг турли белгиларига қараб туркумлаш мумкин. Умуман олганда, тизимлар моддий ёки мавҳум бўлиши мумкин (мавҳум – инсон онги маъсули).

Моддий тизимлар, асосан моддий объектлар тўпламидан ташкил топади. Ўз новбатида моддий тизим анорганик (механик, химик) ва органик (биологик) тизимга ёки аралаш тизимга ажратилади. Моддий тизимлардан асосий ўринни ижтимоий тизим эгаллайди. Бундай тизимнинг хусусиятларидан бири инсонлар ўртасидаги муносабатларни акс эттиришдир.

Мавҳум тизимлар инсон онгининг маҳсули бўлиб, ҳар хил назариялар, билимлар, гипотезалардан иборат. Янги ахборот технологияси ҳам моддий тизим унсурларини (математик моделлар, инсон билимлари ва ҳоказо) ўз ичига олади. Шу орада ахборот технологиясига таъриф бериб ўтиш мақсадга мувофиқдир.

Ахборот тизимини ишлаб чиқаришдан мақсад – ташкилий лойиҳалаштириш, технологик ва ҳакозо жиҳатларини ҳисобга олган ҳолда тизим фаолиятининг самарадорлигини оширишдир.

Ўрганилаётган фан соҳасини акс эттирувчи ҳам умумий, ҳам айрим хусусиятларга эга бўлган тизимнинг кўплаб тушунча ва таърифлари мавжуд.

Умумий ҳолатда тизим деганда элеменлари орасидаги ва уларнинг хусусиятлари ўртасидаги алоқалар мажмуига эга бўлган, яъни бир-бирига чамбарчас боғланган қисимлардан иборат бутун бир объектлар мажмуаси тушунилади. Бундай таърифдаги тизимга қуйидагиларни мисол қилиб келтириш мумкин: деталлар ва туташтирувчи қурилмалардан йиғилган машина; ҳужайраларининг бутун мажмуини ташкил этувчи тирик организм; турли ресурслар, бир-бири билан боғланган кўплаб ишлаб чиқариш жараёнлари ва кишилар жамоалари яхлитлигини юзага келган корхоналар ва ҳоказо. Бундай ҳолларда объектлар (қисмлар) ягона тизим сифатида ишлайди, яъни ҳар бир объект, кенжа тизимлар умумий тизим оддидаги ягона мақсад учун ҳаракат қилади.

«Тизим» ни аниқлашга қуйидаги атамалар киради; «объектлар», «алоқалар», «хусусиятлар».

Объектлар- тизимнинг бир бўлаги ёки компонентлари бўлиб, жисмоний, математик ўзгарувчан тенгламалар, қоида ва қонунлар, технологик жараёнлар, ахборот жаранлари, ишлаб чиқариш бўлинмалари каби кўплаб чекланмаган қисмларга эга

Хусусиятлар- бу объектнинг сифатини ифодаловчи параметрлардир. Хусусият тизимнинг маълум бир ўлчамга эга объектларини битталаб миқдорий жиҳатдан баён этиши имконини беради.

Объектларнинг хусусиятлари тизим ҳаракати натижасида ўзгариши мумкин.

Алоқалар объектлар ва уларнинг хусусиятларини тизим жараёнида ягона яхлитликка бирлаштиради. Бунда барча тизим элементларининг кенжа тизимлари ва тизимлар ўртасида алоқа бўлиши назарда тутилади. Айрим умумий қонуниятлар, қоидалар ёки тамойиллар билан бирлашувчилар ўртасида алоқанинг мавжуд бўлиши тизимнинг асосий тушунчаси саналади. Бошқалар билан бирор-бир алоқага эта бўлмаган элемент кўриб чиқилаётган тизимга кирмайди. Тизимнинг хусусиятлари қуйидагилар саналади: элементлар мураккаолиги, мақсадга каратилганлиги, турли-туманлиги ҳамда улар табиати, таркиблашганлиги, бўлинишпигидир.

Тизимлар таркиби ҳамда асоснй мақсадларига кўра фаркланади. Қуйида 1.1-жадвалда турли элементлардан иборат бўлган ва турли мақсадларга каратилган бир қанча тизимлар намуна сифатида келтирилган.

^ Ташкилий мураккаблик тизимнинг асоснй хусусияти саналади ва у элементлар ўртасидаги ўзаро алоқалар (ўзаро ҳаракатлар) микдори билан аниқланади. Элементлар ўртасидаги чатишиб кўшилиб кетган ўзаро алоқалар шундай тўзилганки, у бирорта параметр алоқасининг ўзгаришига олиб келади.

Ташкилий мураккаблик элементлар тизимини ташкил этувчи тавсифлар микдори бўлмаган. яхлит ҳолда, факат тизимга тегашли тавсифларни аниқлайди. Умуман олганда, тизим уни ташкил этувчи элементлардан бошқачарок тавсифларга эга бўлибгина колмай, балки унинг барча кисмларидан сифат жихатидан фаркланади. Шунингдек элементлар эга бўлмаган бошқа вазифаларни ҳам бажариш хусуснятига эга.

Тизим бутунлигининг ўзига хослиги билан аниқланадиган янги хусуснятларнинг пайдо бўлиши баъзан эмержентлик (инглизча «emergent» - юзага келувчи, пайдо бўлувчи) деб аталади. Тизимларни кисмларга, айникса ўзи таркиб топадиган элементларга бўлганда бўндай вазифалар ёки тавсифлар ўз-ўзидан йўқ бўлади.

^ Мақсадга каратилганлик. Тизим умумий хусусиятга эга, яъни у умумий мақсадга эришишга ҳаракат қилишга каратилган. Тизимнинг мақсадга йўналтирганлигини ифодаловчи барча элементлар учун умумий бўлган ўзаро алоқаларнинг мақсадли қоидалари мақсаднинг мавжудлигини белгилайди.

^ Тизимнинг таркнблашганлиги — бу тизимнинг алохида элементлари ва уларнинг ташки мухит билан ўзаро ҳаракати ўртасидаги ички алоқаларнинг доимий таркибидир. Тизим таркиби унинг фаолияти самарадорлигини кўп жихатдан белпгловчи мухим тавсифлардан бири саналади.

^ Тизимнинг бўлиниши - бy унинг максадлар ва вазифаларга жавоб берувчи маълум белгилар бўйича ажратилган элементлар ёки бир катор кенжа тизимлардан тўзилганлигини англатади. Кенжа тизимлар бўндай ажратилишнинг асосини ташкил этиб. бунда элементлар ўртасидаги алоқалар кўпрок, кенжа тизимлар ўртасида эса камрок бўлади.

Тизим тушунчаси шу маънода нисбийки, тизим элементининг ўзи ҳам мураккаб тизим бўлиши мумкин. Бирор белги бўйича ажратилган тизим ўзига нисбатан юқори даражадаги тизим элементи бўлиши мумкин.

^ Ташки мухит. «Тизим» тушунчаси тизимга кирувчи бир катор элементларни чеклайди: шартли равишда чекланган чегара ўргнади, ундан ташқаридаги элементлар эса ушбу тизимга кирмай қолади. Бундан англашиладики, тизим ўз-ўзидан эмас, балки бошқа кўплаб элементлар кўршовида мавжуд бўлади. Айрим масалаларни хал этишда бизни бу ташки муҳитнинг барча элементлари эмас, балки ушбу масала нуктаи-назаридан ташки мухитни ташкил этувчи, кўриб чиқилаётган тизимга бирор-бир алоқаси бўлган элементларгина қизиктиради. Ташки мухит- бу кўрилаётган тизимга таъсир кўрсатувчи ёки кўрилаётган масала шароитида унинг таъсири остида бўлган, тизимдан ташкаридаги ҳар қандай табиат элементларидир. Чунки, реал шароитларда тизимларнинг ҳар бири алохида эмас, балки бошқалари ёнида, бир-бирига боғлиқ ҳолда ишлайли. Тизимларни тахлил ва синтез қилиш чоғида алоқаларнинг икки хил тури ажралиб туради: ички ва ташки алоқа. Ташки алоқага эга тизимлар очик деб, унга эга эмаслари эса ёпик алоқа деб аталади.

^ Тизимлар таснифи. Тизимларни киёслаш ва фарклаш, уларнинг бир-бирга ўхшашлари ва фарклиларини ажратиш оркали таснифлаш амалга оширилади.

Таснифлаш - бу факат борлик модели ва уни турли белгилар, яъни, кириш ва чикиш жараёнларининг баёни, уларнинг келиб чикиши, бошқарув тури, бошқарувнинг ресурслари билан таъминланганлиги ва ҳакозо бўйича амалга ошириш мумкин. Бизни тизимнинг келиб чикиши бўйича таснифлаш қизиқтиради.

^ Сунъийi тизимлар - бу инсон томонидан яратилган тизимлардир.

Табиий тизимлар - бу табиатда ёки жамиятда инсон иштирокисиз юзага келган тизимлар.

^ Аралаш тизимлар таъбий ва сунъий тизимларни ўз ичига олади.

Эргонамик тизимлар — бу, «машина - инсон - оператор» мажмуи.

Биотехник тизимлар - тирик организмлар ва техник қурилмалар кирадиган

тизимлардир.

^ Ташкилий тизимлар — бу, зарурий воситалар билаи жихозланган кишилар жамоасидан ташкил топтан тизимлар саналади.

Ташкилий тизим - бошқариш, шунингдек, ташкилий тузилма, максадлар, бошқариш самарадорлиги ва ходимларни рағбатлантириш қоидалари мезонлари учун фойдаланадиган, ходимларнинг юриш-туриши ва техник воситаларнинг ишлатилиш тартибини белгиловчи қоидалар йиғиндисидир.

Ташкилий тизимлар шилаб чиқариш воситаларидан фойдаланувчи кишилар жамоасининг ишлаб чиқариш фаолиятини бошқариш учун мўлжалланган. Охиргиси анча муҳим ҳолат ҳисобланади, чунки ташкилий тизимлар техник воситаларнинг ўзига хослигини, хусусан, бошқарув воситаларини ҳисобга олиши лозим,

Тизимда бошқарув объекти - бу муайян моддий захираларга эта ва аниқ махсулотни олишга йуналтирилган ишлаб чиқариш операцияларини бажарувчи вазирлик, идора, корхона, цех, ишлаб чиқариш, участкалар, ижрочилар жамоаси ёки айрим шахслардир. Бошқарув объектининг фаолияти ишлаб чиқариш жараёни чоғидаги турли ҳолатлардаги вазифаларни амалга оширишга буйсиндирилган.

Бошқарув opгaни объектни бошқариш учун ташкилий тизимдан фойдаланувчи шахс ёки шахслар гуруҳи саналади.

Ташкилий тизимлар автоматлаштирилган ёки автоматлаштирилмаган бўлиши

мумкин.

Ташкилий тизимлар бир катор ўзига хос хусусиятларга эга. Дастлабки ўзига хослиги шуки, тизимнинг асосий элементи мураккаб, фаол тизим бўлган инсондир. Инсон юриш-туриши, хулқи жиҳатларининг амалий талабларини баён этувчи норасмий моделларини тузиш жуда мураккаб, баъзан эса иложи йўқ. Айни пайтда инсон ташкилий тизимларда карор кабул килувчи шахс (ҚҚШ) ҳисобланади.

Ташкилий тизимларнинг иккинчи ўзига хослиги - кўп мақсадли ишлаш хусусиятидир. Ушбу тизимлар фаолиятининг самарадорлиги умуман олганда ҳам унинг кичик тизим ва элементларини ташкил этувчиларига кўра кўплаб микдордаги техник, иқтисодий ва ижтимоий кўрсаткичлар билан белгиланади. Самарадорликни баҳолашнинг кўпкирралиги кўпгана ўзаро боғлиқ жиҳатлар бўйича бошкаришни ташкил этиш заруриятига олиб келади. Бунда тизимнинг бошка элементлари билан моддий ва ахборот жиҳатдан ўзаро таъсирини ташкил этиш талаб этилади.

Учинчи ўзига хослик - ташкилий тизимларнинг ўзлуксиз ривожланишини ўз ичига олади, у янги эхтиёжлар пайдо бўлишини, бу эхтиёжларни ташқи ва ички шарт-шароит ҳамда ўзгаришлар билан боғлиқ холда кондириш йулларини такомиллаштиришдан иборат. Оқибатда, объектлар тармоқлари доимий ўзгаради, унинг элементлари ўртасида янги алоқалар пайдо бўлади. Шуниингдек, ҳам алоҳида объект, ҳам умуман тизим сифатида бошкариш тизими ўзгаради.

^ 2. Иктисодий объект тишм сифлтилл, бошклриш тнлши.

Ишлаб чикариш ва иқтисодий объектларнинг мавжудлиги жамиятнинг у ёки бу эхтиёжларини кондириш билан белгаланади. Ҳар бир бундай объект ўзгарувчан мухит (давлат бошкарув органлари, бошқа объектлар) билан муайян муносабатларда бўлади ва ўзаро таъсирнинг мавжудлигини ҳамда ўз вазифасининг бажарилишини таьминлайдиган кўплаб турли элементлардан ташкил топади.

Қўлланмада бундан кейин, ҳажм, мулкчилик шакли, ташкилий-хуқукий мақомидан қатьий назар, исталган объект ташкилот деб юритилади.

Ташкилот — бу ён-атрофдан захиралар оладиган ва уларни ўз фаолияти махсулотларига айлантирадиган баркарор расмий ижтимоий тузилмадир. Барча ташкилотларда бир катор умумий хусусиятлар, шунингдек кўплаб индивидуал ўзига хосликлар мавжуд.

Ташкилотнинг муҳит билан ўзаро таъсири натижасида турли хил ўзгаришлар юз беради. Бу ўзгаришлар бир-бирига ўта қарама-қарши икки шаклга эга бўлиши мумкин. Булар: деградация (ташкилотнинг мураккаблашуви, ахборотнинг жамланиши), яъни ташкилотнинг емирилиши ҳамда ривожланиши. Бундан ташкари. ташкилот ва мухит ўртасида вақтинчалик мувозанат ҳам булиши мумкин, шу туфайли ташкилот бир қанча муддат ўзгармай қолади ёки факат тескари ўзгаришларга учрайди. Ташкилотда бу ўзгаришлар бошкариш зуруриятини юзага келтиради. Бошкача килиб айтганда, максадга йўналтирилган таъсир кўрсатади.

Бошқариш — бу ўта мухим функция, усиз ҳеч бир ташкилот мақсадга йўналтарилган фаолият юрита олмайди. Бошқаришнинг мақсади ракобат курашида омон қолиш, кўпроқ фойда олиш, муайян бозорларга чиқиш ва ҳоказолардир.

Бошқариш аник бир ташкилотларнинг ўзига хослиги ва бошқариш мақсадларига боғлик ҳолда уларни баркарорлаштириш, сифат белгиларини сақлаш, мухит билан иқтасодий мувозанатни ушлаш, ташкилотни такомиллаштиришни ва у ёки бу фойдали самарага эришишни таъминлашга имкон беради.

Бошқаришни амалга ошириш алоҳида вазифа саналади. Уни бажариш учун ташкилотнинг айрим элементлари ихтисослашади. Шу боис ҳам ташкилот доирасида бошқариладиган жараён (бошқариш объекти) ва бошқарувчи кисм (бошқарув органи) ни ажратиб курсатиш мумкин. Уларнинг йиғиндиси бошқарув тизими сифатида белгиланади.

Бошқариладиган объект кирши оқимларини (масалан, хом-ашё. материаллар) чиқиш махсулотларига (тайёр маҳсулот) айлантириш бўйича операциялар йигиндисини бажаради.

Бошқарувчи кисм олдига кўйилган мақсадга эришиш жараёнида бошқарилувчи объектни ташкил этиш учун зарур бўлган операциялар йиғиндисини бажаради.

^ Ахборот контури. Бошқарувчи қисм бошқарилувчи жараёнга муайян таъсир кўрсатади. Бошқарувчи қисм бошқарувни амалга ошириши учун унта бошқариладиган жараённи бошқариш мақсадида аниқ ҳолатини киёслаш талаб этилади, чунки шу боис бошқариладиган жараён бошқарувчи қисмга таъсир кўрсатади. Иккала қисмнинг бир-бирига ўзаро таъсири ахборотни ўзатиш шаклида амалга оширилади. Шу тариқа бошқарув тизимида доимо ёпик ахборот контури мавжуд бўлади (1.2-расм).

^ Бошқариш тизимининг ишлаши. Бошқариш тизимининг ишлаши (1.3-расм) ахборот базасида, олдига қўйилган мақсадга мувофиқ ҳолда бошқариладиган объект. унинг кириш ва чиқишлари (1,2,4 алоқалари) ҳолати бўйича амалга оширилади(6). Объектни бошқариш бошқарувчи таъсирни узатиш йўли билан амалга оширилади (3). Ташки муҳит билан алоқа тазими стрелка билан кўрсатилган (3). Бошқаришнинг асосий тамойили — тескари алоқа тамойилидир (ёпиқ цикл бўйича бошқариш).

Бошқариш жараёни муайян мақсадга эришишга йуналтирилган. Шундан келиб чиқиб бошқариш жараёнини бошқариладиган объектдаги жараёнга мувофик келувчи мақсад ва ҳажм ўртасидаги фарқни камайтиришга интилиш сифатида кўриб чиқиш мумкин.

Бошқариш тазимининг ишлаши тасодифий ёки муттасил таъсирлар манбаи бўлган ташки мухит билан ўзаро таъсир шароитларида рўй беради, улар бошқариш объекти чиқишида ҳам, бошқарув жараёни кечишида ҳам камчилик чиқариши мумкин. Бошқариш жараёнида тўғри ва тескари алоқа каналлари бўйича тазимнинг бошқарувчи ва бошқарилувчи қисмлари ўртасида ахборот алмашинуви кечади. Олдига қўйилган

мақсадларни бажариш учун тизимнинг бошқарувчи қисми бошқарилувчи объектга ахборот ўзатишнинг тўғри канали бўйича бошқарувчи таъсирлар жунатади. Тескари алоқа канали бўйича бошқарилувчи объектдан бошқариш жараёни холати ва бошқарувчи таъсир бажарилиши натижалари ҳақида ахборот келиб тушади.

Тизимнинг бошқарувчи қисми киришида келадиган ахборот таъсир кўрсатади. У бошқариш объектидан (масалан, хом-ашё, материаллар келтирилганлиги ҳақидаги маълумотлар) ташқаридан (7) ҳамда ичкаридан (1,2,4) олинган маълумотларни ўз ичига олади.

Кўрилганлардан келиб чиқилса, бошқариш моҳиятини бошқарилувчи объектга бошқарувчи таъсир кўринишида етказилувчи қарорлар қабўл қилиш учун барча келиб тушувчи ахборотни тизимнинг бошқарилувчи қисмида кайта ишлаш, деб изоҳлаш мумкин.

^ Ташкилотнинг ахборот тизими. Ахборот контури доирасида бошқариш мақсадлари ҳақида, бошқарилувчи жараён ҳолати ҳақида, бошқарувчи таъсирлар ҳақида ахборотга эга бўлинади ва узатилади. Ахборот контури ахборотларни йигиш, узатиш. кайта ишлаш ва сақлаш воситалари, шунингдек, ахборотларни ишловчи ходимлар билан биргаликда мазкур ташкилотнинг ахборот тизимини ташкил этади. Бу тизим динамик ривожланувчидир, чунки ахборот ўзгаришларга учрайди, унинг тезлиги ташкилот бажараётган вазифаларга боғлиқ. Ахборот тизимига кирадиган маълумот сифатида ахборотни шакллантирувчи ахборот манбалари ва маълумотларни йиғиш тизими кўриб чиқилади. Чиқадиган ахборот сифатида эса қарорларни шакллантириш ва қабул қилиш. яъни ахборотдан мақсадли равишда фойдаланиш тизими тахлил этилади. Демак. ахборот тизими ахборотни бошланғич йиғиш ва ундан иккиламчи фойдаланиш тизими билан ўзаро боғлиқ.

Ахборот тизими бошқариш тизимининг асоси саналади. Бироқ бутун бошқариш тизими у билан тугамайди. Қарорлар қабўл қилиш ишлаб чикаришга таъсир кўрсатувчи бошқариш тизимининг бошқа томонини ташкил этади.

Ахборот тазими тушунчаси узлуксиз ахборот тушунчаси ва унинг моддий намоён бўлиши билан боғлиқ. Бунда ахборот тизимининг икки томони, яъни технологик ва мазмуний жихатини фарқлаш лозим. Ахборот тизимига технологик ёндошув уни ахборот процедураларини (маълумот йиғиш, рўйхатга олиш, узатиш, сакпаш, жамлаш, қайта ишлаш ва хоказолар) комплекс амалга ошириш билан боғлиқ бошқарув жараёнларининг бири сифатида кўриб чикишини кўзда тутади. Процедураларни бажариш ташкилотнинг асосий фаолиятини амалга ошириш жараёнида рўй беради. Бошқаришни автоматлаштириш биринчи галда ахборот процедураларини бажаришга йуналтирилган.

Ахборот тизимига мазмуний ёндошув у ёки бу ташкилотнинг функционал вазифаси билан боғлиқ ва аниқ бир ахборот бирликтарининг (реквизит ва кўрсаткичлар, массив ва оқимлар) таркиби шу билан белгиланади. Ҳал қилувчи ахборот вазифалари доираси ва натижалар рўйхати ахборот тизимининг мазмуни билан белгиланади. Ташкилот ахборот тизимининг мазмунида, асосий фаолиятида кандай роль ўйнамасин, ҳар бир ташкилотнинг тузилиши ва ҳар бир бўлинма фаолиятининг йўналиши акс этади.

Ахборот тизимларига технологик ёндошув ахборотни процедуралар объекти сифатида кўриб чикишга имкон беради. мазмуний ёндашув эса ахборотнинг маънавий тахлили, унинг кийматини белгилайди.

^ Бошқарув тизимининг поғоналилиги. Одатда исталган ташкилот бир неча объектлардан иборат мураккаб комплекс бўлиб, уларнинг ўзи ҳам бошқарув жараёни ва қисмларидан ташкил топган. Шу боис ҳам комплекснинг келишилган ҳолда ишлаши учун қўшимча бошқариш қисми киритилади. У бошқа бошқариш қисмлари ва бошқарилувчи жараёнлар (локал бошқариш тизимлари каби) харакатларини мувофиклаштиради, улар фаолиятини комплекснинг умумий максадларини бажаришга йўналтиради. Анча мураккаб тўзилишли бошқарувчи жараёнда бошқариш қисми кўп даражали тўзилмага эга бўлиши мумкин. Бу кўплаб бошқарув тазимлари учун хос хусусият.

Одатда объектнинг бошқариш қисмида бошқаришнинг олий, ўрта, қуйи даражаси фаркланади. Улардан ҳар бири ўз функциялари тўплами, компетенция даражаси билан изохланади ва тегишли ахборотга мухтож бўлади.

Бошқаришнинг юкори даражасида стратегик бошқариш, ташкилот вазифаси, бошқариш максадлари, ўзоқ муддатли режалари, уларни амалга ошириш стратегияси белгиланади. Бошқаришнинг ўртача даражаси — техник бошқарув даражаси ҳисобланади.

Бунда такгик режалар тўзилади, уларни амалга ошириш назорат қилинади. ресурслар кўзатиб борилади ва ҳоказо. Бошқарувнинг куйи даражасида тезкор бошқарув режаси, яьни. хажм-тақвим(календарь) режалари бажарилади, тезкор назорат ва кайд этиш амалга оширилади.

Бошқариш даражаси (бошқарув фаолият тури) ҳал этиладиган масаланинг мураккаблиги билан белгиланади. Масала қанчалик мураккаб бўлса, уни ҳал этиш учун шунчалик юкори даражадаги бошқарув талаб этилади. Бу ўринда шуни назарда тутиш керакки, тезкор ҳал этишни талаб этувчи оддий масалалар нисбатан кўп юзага келади. Демак, улар учун тезкор қарор қабул қилинадиган, нисбатан куйи бошқарув даражаси қабул қилинади. Бошқарув пайтида шунингдек, қабул қилинадиган қарорларни амалга ошириш динaмикacини ҳам ҳисобга олиш зарур. Бу ҳол бошқарувга вақтинчалик омил нуқтаи назаридан қараш имконини беради.

Тезкор бошқарув даражаси кўп марта кайтарилувчи вазифалар ва операцияларини ҳал этишини ҳамда келадиган жорий ахборотлар ўзгаришини қайд этишни таъминлайди. Мазкур даражада бажариладиган операциялар ҳажми ҳам, бошқарув қарорларини қабул қилиш динамикаси ҳам етарлича юкори. Уни кўпинча вазият ўзгаришига тез жавоб қайтарш зарурияти туфайли тезкор бошқарув даражаси, деб ҳам юритишади.

Ўрта (тактик функционал) бошқарув даражаси биринчи даражада тайерланган ахборотларни олдиндан тахлил этишни талаб қиладиган масалалар ечимини таъминлайди. Мазкур даражада бошқарувнинг тахлил вазифалари кенг аҳамиятга эга бўлади. Ҳал этиладиган масалалар хажми камаяди, бироқ уларнинг мураккаблиги ошади. Айни пайтда керакли ечимни ҳар доим ҳам тезкор ишлаб чикиш имкони бўлмайди. Бунинг учун етмаган маълумотларни йиғиш, тахлил этиш ва фикрлашга кўшимча вақт талаб этилади. Бошқарув хабар келиб тушган вақтдан то қарор қабул қилиш ва уни амалга оширгунча, шунингдек қарорни амалга ошириш вақтидан то унга бўлган таъсирни кайд этгунча бўлган айрим оралиқ тўхталишлар билан боғлиқ.

Стратегик даража ташқилотнинг узок муддатли стратегик мақсадларига эришишга йуналтирилган бошқарув қарорларни танлашни таъминлайди. Мадомики, қабул қилинадиган қарорлар натижалари орадан узок вақт ўтгач кўринар экан, ушбу даражада стратегик режалаштирш каби бошқарув вазифалари мухим аҳамиятга эга. Бошқарувнинг бошқа функциялари бу даражада етарлича тўлиқ ишлаб чиқилмаган. Кўпинча бошқарувнинг стратегик даражаси стратегик ёки узок муддатли режалаштириш деб юритилади. Ушбу даражада қабул қилинган қарорнинг ҳаққонийлиги узоқ вақт ўтгачгана ўз тасдиғини топиши мумкин. Қарор қабул қилиш масъулияти жуда катта. Бу математик ва махсус аппаратлардан фойдаланган ҳолдаги тахлил натижалари билангина эмас, шунингдек, менежерларнинг касбий интуицияси билан ҳам белгаланади.

Бошқарувнинг учта даражасидаги фаолият мазмуни 1.2-жадвалда келтирилган.

Бошқарувнинг ҳар бир даражасидаги маълум бир меҳнат таксимоти бошқарув кисмининг алоҳида элементларига режалаштириш, ташкиллаштириш, ҳисобга олиш ва назорат, баён этиш, таҳлил ва бошқарув каби алоҳида вазифаларни бириктиришга олиб келади. Бу вазифалар турли ҳажмда ва бошқарувнинг турли даражасида амалга оширилади. Уларнинг айримлари хатто бошқарувнинг бирор бир даражасида ҳам амалга ошмаслиги mvmkiih.

Ташқилотнинг бошқарув қисмида вазифа элементларининг мавжудлиги ахборот тизимларида тегишли кенжа тизимлар пайдо бўлишига олиб келади.

Масалан, бошқарув вазифаси сифатида режалаштириш ва назоратнинг намоён бўлиши ташқилотнинг ташқилий таркибига тегшили таркибий элементларини, унинг ахборот тизими доирасида эса режалаштириш ёки назорат кенжа тизимларини ҳосил қилади. Уларнинг биринчиси бизнес-режа ишлаб чиқариш, маркетинг тадқиқотлари, режалар, молиявий режалар ва ҳоказолар шаклланишини, иккинчиси — назоратнинг ахборот кўмагини таъминлайди.

Ташқилот фаолпят юритаётган иқтисод тармоғи ва бошқарув қисми даражасига кўра, бошқарув объектидаги ўзгаришлар тўғрисидаги ахборот ушбу бошқарув қисмига турли тезлик билан келиб тушади. Олайлик, машинасозликда завод директори ишлаб чиқариш, тўғрисида ҳар куни цех бошлиғидан ҳар смена ҳақида маълумот олади, мастер эса ушбу ишлаб чиқаришни кузатади. Қурилишда ахборот олиш частотаси пастроқ. Масалан, нефть-кимё тармоғидаги технологик жараёнларни бошқариш тўғрисида гапирадиган бўлсак, у ерда ахборот доимий равишда келиб тушади.

Шундай қилиб миллий иқтисод тармоғининг турли бошқарув даражасида бошқарув жараёни тўғрисида ахборот олиш дискретлиги турличадир. Худди шунингдек, ташқилотнинг бошқарув органи томонидан мақсадга мувофиқ ушбу жараённи тузатиш зарурияти ахборот олиш частотасига кўра юзага келади ёки келмайди.

Қуйида тўлик бошқаришнинг асосий вазифалари санаб ўтилган:

/. Башоратлаш — бу ташқи муҳитнинг юзага келиши мумкин бўлган ҳолатини, бошқариладиган объектнинг ўзини тутишини аниқлаш максадида маълумотларни қайта ишлаш ҳамда улар ҳар бирининг эҳтимоллигини баҳолашдан иборат.

2. Режалаштириш — бу тизимнинг келажакдаги орзу қилинган холатини ишлаб чиқиш (режали моделини ишлаб чиқиш) ва ушбу холатга эришиш учун маблағларни таксимлашга нисбатан қарорлар қабўл қилишдан иборат. Режалаштириш максад ва мезонларни танлашни ўз ичига олади. Шу максад ва мезонга нисбатан бошқарув самарадорлиги баҳоланади.

З.Дастурлаш режасини амалга ошириш, яъни тизим фаолиятининг алгоритмини ишлаб чиқиш учун бошқариладиган харакатлар кетма-кетлиги ҳамда ўзаро алоқасини баён этувчи дастурларни ишлаб чиқишдан иборат.

4. Ташқил этиш — мустаҳкам (бардошли) объектлар ёки жараёнлар тўзилмасини ўзгартириши ёки кўришдан, яъни маълум бир ҳолатларида бошқариладиган объектлар фаолиятини регламентлаштиришда фойдаланиладиган у ёки бу қоида, процедура, усул, алгоритмларини белгилаш ёки ўзгартириш демакдир.

5. Меъёрлаштириш — тизимнинг хусусиятларини ифодаловчи статистик маълумотларни доимий равишда йиғиш ва улар асосида тизимнинг бир меъёрда фаолият кўрсатишини таъминлаб туриш.

6. Ҳисобга олиш бошқариладиган объект ва ташқи муҳит параметрлари мажмуини қайд этишдан иборат. У яна келадиган маълумотларни дастлаб қайта ишлаш, жумладан, таснифлаш, гуруҳлаш ва ҳоказо арифметик ҳамда мантиқий операиияларни ўз ичига олади.

^ 7. Назорат қилиш — бошқариладиган объектларнинг меъёрида ишлашидан чалғиши тўғрисидаги маълумотлар мазмунини аниқлашдан иборат.

8. Бошқариш — тасодифий таъсирлар сабабли тизим ишининг меъёрий режасидан четлашишини бартараф этиш мақсадида қарор қабул қилиш, яъни қайта алоқа асосида тўзатиш, олинадиган самаранинг сифат ва микдор ўлчовлари ўзгаришига кўра бошқарилувчи объектга таъсир кўрсатишидир.

9. Таҳлил — тизимнинг жорий ҳолатини ўрганишда иш самарадорлигини ошириш учун унинг имкониятларини тахлил этишдан иборат.

Ахборот тизимлари ахборот ва ахборот технологиялари каби жамият пайдо бўлган вақтдан буён мавжуд, чунки унинг ҳар қандай ривожланиш босқичида бошқарувга эхтаёж бўлади. Бошқарув учун эса тизимлаштирилган, олдиндан тайёрланган ахборот талаб қилинади.

^ Ахборот тихими. Тегишли ташкилотлар (объектлар)да фаолият кўрсатувчи ва турлича тўзилувчи ахборотлар мажмуи унинг ахборот тизимини ташкил этади.

Ахборот тизимларининг асосий вазифаси — барча ресурсларни самарали бошқариш учун ташкилотларга керакли бўлган ахборотларни илшаб чиқиш, ташкилотни бошқариш учун ахборот ва техникавий муҳитни яратишдан иборат.

Бошқарув тизимини кўриб чиқиш давомида бошқарувнинг қуйидаги учта даражасини ажратиб кўрсатиш мумкин: стратегик, тактик ва тезкор (1.8-расм). Ушбу ҳар бир даражанинг ўз вазифалари бўлиб, уларни ҳал этишда ахборотга бўлган эхтиёж, яъни ахборот тизимига нисбатан талаб юзага келади. Бу талаблар ахборот тизимидаги тегишли ахборотларга қаратилган. Ахборот технологиялари талабларни қайта ишлаш ва мавжуд ахборотлардан фойдаланиб жавобларни шакллантиршни имконини беради. Шундай қилиб, бошқарувнинг ҳар бир даражасида керакли қарорни қабул қилиш учун асос бўлувчи ахборот пайдо бўлади.

Бошқарув даражаси аҳамиятлигига кўра қанча юқори бўлса, мутахассислар ва менежерларнинг ахборот технологиялари ёрдамида балжарадиган иш ҳажми шунча кам бўлади. Бироқ, бу ҳолда, ахборот тизимининг мураккаблиги ва интелектуал имконияглари ҳамда менежернинг қарор қабул қилиш чоғидаги роли ортади. Бошқарувнинг ҳар қандай даражаси турли микдор ва турли даражадага ахборотга мухтож бўлади.

Ҳозирги кунда ахборот тизими ҳақида компьютер техникаси ёрдамида амалга оширилган тизим деган фикр юзага келган. Ахборот технологиялари каби ахборот тизимлари ҳам техник воситалардан фойдаланиб ва уларсиз ҳам фаолият кўрсатиши мумкин. Бу иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ масала.

Ташкилот ахборот тизимида ахборот ҳажмининг усиши, уни янада мураккаб усулларда қайта ишлашни тезлаштириш эх;тиёжи ахборот тизишнинг ишини автоматлаштириш, яъни ахборотларни қайта ишлашни автоматлаштириш заруриятини келтириб чиқаради.

Автоматлаштирилмаган ахоорот тизимида ахоорот ва қарорлар қабул қилиш билан боғлиқ барча ҳаракатлар инсон томонидан амалга оширилади. Ахборотни қайта ишлаш жараёнини автоматлаштириш алгоритмлар доирасида ҳал қилувчи қоидаларни қайта ишлашнингг юзага келишига олиб келади. Бу ҳам ўз навбатида «соф ахборот тизими»нинг бошқарув ахоорот тизимига, яъни бошқарув жараёнида қўлланиладиган маълумотларни йиғиш, сақлаш, тўплаш, қидириш, қайта ишлаш ва ўзатиш тизимига айланишига олиб келади. Ахоорот тизимида бошқариш ва шунингдек инсоннинг қарор қабул қилиш бўйича иши қисман амалга оширилган.

^ Ахборот тизимининг вазифаси. Ахборотларга асосланган, мақсади олдиндан белгиланган ва шу мақсадга эришиш дастури ишлаб чиқилган бошқарилувчи жараёнга мақсадли таъсир кўрсатиш — қарор қабул қилиш деб аталади. Қарорнинг шакилланиш жараёни эса — қарор қабул қилиш жараёни деб юритилади. Ташкилотни бошқариш доирасида меҳнат тақсимотига мувофик қабул қилинадиган қарорлар бошқарувнинг у ёки бу вазифасига киради.

Қарор қабул қилиш жараёнини таъминлаш, яъни айнан, керакли ахборотни керакли вақтда ва керакли жойга тақдим этиш - ташкилот ахборот тизимининг асосий вазифаларидан биридир. Шу боис ҳам қарор моҳияти, уни қабул қилиш жараёни, қарор қабул қилишнинг барбод бўлиши ташкилотнинг ахборот тизими фаолиятига, у ерда қўлланиладиган технологияга сезиларли таъсир қилади ва ҳатто ахборот тизимининг бутун бошли синфи - қарор қабул қилиш тизимини шакллантириш заруриятини келтириб чиқаради.

Ташкилотни бошқаришнинг юкорида куриб чиқилган тизими албатта, унта кибернетик нуктаи назардан ёндашувига кўра белгиланган. Агар бошқарув тизими ҳақида айрим мавхумликларсиз гапирадиган бўлсак, юқорида қайд этилганлардан ташқари ташкилотнинг бошқарув тизимига унинг ташкилий таркиби, ходимлар, вазифани бажариш чораларини кўриш, ташкилотнинг ички маданияти ва ҳоказо омиллар таъсир кўрсатади.

Хўш, таъсир кўрсатиш нима дегани? Бу ахборот тизимида қандай ахборот мавжудлиги, у қандай сақланиши, қай йўсинда қайта ишланиши, ушбу тизим қандай ишлаши ва ҳоказоларни олдиндан белгилашни англатади.


^ Компьютер тизимларининг архитектураси ва классификацияси. Компьютер тизимларини функционал ва структуравий ташкил этиш ҳамда уларнинг хусусиятлари.


Режа:

  1. Архитектура тушинчаси.

  2. Архитектура сатҳлари.

  3. Фон Нейман архитектураси.



«Система архитектураси» термини тез-тез кичик ва кенг маънода ишлатилинадиган сўздир. Кичик сферада архитектура, командалар ”буйруқлар” (набори) тўплами, маъносини англатади. Буйруқлар тўплами архитектураси системанинг аппаратли ва дастурий таъминоти орасидаги чегарада ҳизмат қилиб, дастурлар ва комплятор ишлаб чикувчиларга намаён бўлади. Буни тез ишлатиладиган терминлар сафига қўшишимиз мумкин.

Кенг маънода архитектура сўзи - тизим структурасини, компьютернинг юқори сатҳидаги аспектларини, масалан система хотирасини, система шинаси структурасини, киритиш-чиқариш структурасини қамраб олади.




^ 1-расм. ЭХМ архитектураси.


Ҳисоблаш тизимларида “архитектура” термини – амалга оширилаётган системаларда сатҳлар ўртасида функцияларни бўлиш(тақсимлаш), худди шу сатҳлар чегараси аниқлигида, ишига мос ҳолда функциялар бўлинишини аниқлаш маъносини қамраб олади. Юқоридаги фикр мулохазалардан кўриниб турибдики, ҳисоблаш тизимларининг архитектураси кўп сатҳли тузилишдан иборат эканлиги.

Архитектуранинг 1-сатҳи:-маълумотларни қайта ишлагаётганда система тўлиғича қандай функция бажаради ва ташқи муҳит қандай натижага шай (фойдаланувчи, оператор, МБ админстратори ва бошқалар). Система ўзаро харакатни ташқи мухит билан интерфейслар тўплами орқали бажаради. Улар тиллар (оператор тили, дастурлаш тили, топшириқларни бошқарувчи тиллар) ва система дастурлари (утилит дастурлар, тахрирлаш датурлари, тартиблаш, ахборотни сақлаш ва тиклаш дастурлари). Кейинги навбатдаги интерфейслар ички дастурий таъминотнинг сатҳини чегаралашни аниқлашга имкон беради. Масалан: мантиқий ресурларни бошқариш сатҳи – МБ бошқариш, файлларни, вертуал хотирани, тармоқда телеқайта ишлаш каби функцияларни амалга оширишни қамраб олади. Физик ресурсларни бошқариш сатҳи - ташқи функцияларни ва тезкор хотирани бошқариш, процессларни бошқариш (системада бажариладиган) ва бошқаларни қамраб олади.

Архитектуранинг 2-сатҳи:система чегараси чизиқларини яъний системанинг дастурий ва аппаратли таъминотлари орасидаги чегарасини аниқ кўрсатади. Бу тушинчани такомиллаштириб: физик системанинг алоҳида қисмига функциялар бўлиниши деб қарашимиз мумкин. Масалан: айрим интерфейслар марказий процессор қандай ишларни амалга оширишини аниқласа, айримлари процессорнинг киритиш-чиқаришини.

Архитектуранинг 3-сатҳи : киритиш-чиқариш процессорлари ва ташқи қурилмалар контроллерлари орасидаги функция чегарасини аниқлайди. Ўз навбатида системада ишлатилинадиган контроллерлар ва киритиш-чиқариш қурилмаларининг ҳам чегарасини аниқлайдилар (терминаллар билан, модем билан, накопителлар билан ва бошқалар). Архитектура бу сатҳи кўпинча физик киритиш-чиқариш архитектура деб юритилади.
  1   2   3   4   5   6



Похожие:

Ахборот тизимлари ва уларнинг вазифалари icon23. 07. 1997 й. N пф-1823 ахборот тизимлари соіасини єайта ташкил этиш ва бошєаришни такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўЈрисида
Почта алоєасини, ахборот тизимлари ва телекоммуникацияларни бошєаришни янада такомиллаштириш, бозор муносабатларини ривожлантириш,...
Ахборот тизимлари ва уларнинг вазифалари iconКомпьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг 2011 йил 28 ноярдаги 31-сон йиғилиши баёнига 1-илова
...
Ахборот тизимлари ва уларнинг вазифалари iconКомпьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг 2012 йил 16 ноябрдаги 35-сон йиғилиши баёнига 1-илова
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаменти шўъбаси мудири,...
Ахборот тизимлари ва уларнинг вазифалари iconИнтернетда ахборот қидирув тизимлари мавзулар
Интернет тармоғида маълумотларни қидирув бунда ҳар бир фойдаланувчи ўзига керакли бўлган бирор маълумот ёки материални махсус қидирув...
Ахборот тизимлари ва уларнинг вазифалари iconМаъқулланган” Компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича Мувофиқлаштирувчи Кенгашнинг
Ахборот коммуникация технологияларини, давлат ахборот тизимлари ва ресурсларини ҳамда давлат интерактив хизматларини жорий қилиш...
Ахборот тизимлари ва уларнинг вазифалари iconДокументы
1. /12.Электрон тижорат тизимлари ва уларнинг ахамияти.doc
Ахборот тизимлари ва уларнинг вазифалари iconДокументы
1. /12.Электрон тижорат тизимлари ва уларнинг ахамияти.doc
Ахборот тизимлари ва уларнинг вазифалари iconДокументы
1. /ЭЛЕКТРОН ТИЖОРАТ ТИЗИМЛАРИ ВА УЛАРНИНГ А?АМИЯТИ.doc
Ахборот тизимлари ва уларнинг вазифалари iconДокументы
1. /9.Интернетда ахборот rидирув тизимлари.doc
Ахборот тизимлари ва уларнинг вазифалари iconНавоий вилояти ҳокими қарори вилоятда миллий ахборот тизимлари ва ахборот ресурсларини шакллантиришни ривожлантириш ҳамда электрон ҳужжат айланиши тизимларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш тўғрисида
Збекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 21 мартдаги “Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш ва ривожлантириш...

Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации