Документы



Руководство по судебно-медицинской экспертизе отравлений, Москва. 1981г icon

Руководство по судебно-медицинской экспертизе отравлений, Москва. 1981г

НазваниеРуководство по судебно-медицинской экспертизе отравлений, Москва. 1981г
Дата20.02.2014
Размер298.09 Kb.
ТипРуководство
скачать

2-МАЪРУЗА


Суд-кимёси экспертизаси, бюроси. Суд кимёгарлари, уларнинг вазифалари. Суд кимёси текширув акти. Кимё токсикологик экспертизасини олиб бориш. Учувчи заҳарларини сув буғи ёрдамида биологик объектдан ажратиб олишнинг назарий асослари. Заҳарларни сув буғи ёрдамида ҳайдаб ажратиб олиш.


Маъруза вақти - 2 соат.


Ўқитиш мақсади - Талабаларни суд кимё экспертизаси,уни вазифалари ва ўзига хослиги, кимё токсикологик текширув режаси, эксперт кимёгарлар вазифаси билан таништириш. Заҳарли моддаларни сув буғи ёрдамида ажратиб олишни афзалликлари ва назарий асослари.

Маъруза режаси:

1. Текширув объектларини асосий текширувдан аввалги текшируви.

2. Суд кимё экспертизасини ташкил қилиш. Эксперт кимёгарлар. Акт.

3. Ашёвий далилларни кимё токсикологик экспертиза қилиш қоидалари.

Суд кимё экспертиза хужжатлари.

4 .Мажбурий аниқланиши керак бўлган заҳарли моддалар.

5. Заҳарли моддаларни сув буғи ёрдамида ажратиб олишни афзалликлари ва назарий асослари, уларни токсикологик аҳамияти, метаболизми, сифат ва миқдорини аниқлаш.


Адабиётлар:

1.  М.Д.Швайкова - "Судебная химия", 1965г.

2. Л.Т.Икромов - "Суд кимёси". 1966й.

3. Суд тиббиёт экспертизасининг қоида ва йўриқномаси. 1952, 1967й.

4. М.Д.Швайкова - "Токсиколгическая химия", 1975г.


Қўшимча адабиётлар:

1. Руководство по судебно-медицинской экспертизе отравлений, Москва. 1981г.


Кимё токсикологик текширувда дастлабки текширув олиб бориш


Хозирги вақтда заҳарланишга сабаб бўладиган моддалар сони ниҳоятда кўп бўлганлиги туфайли суд кимёси лабораториясига тушган ҳар бир объектни ҳар бир заҳарли моддаларга текшириш жуда кўп вақт талаб қилган бўлар эди. Шунинг учун юборилган объектни иқтисод қилиб ишлатиш, ҳамда вақтни тежаш мақсадида суд кимёгари аниқ режа тузиб олиши лозим. Шу мақсад учун объектни дастлабки текшириш катта аҳамиятга молик бўлади.

Дастлабки текширув асосида кўпинча кимё токсикологик текширув режасидаги кўп заҳарли моддаларни инкор қилиш ёки қандай заҳарли модда бўлиши мумкинлигига тахмин қилиш мумкин. Масалан: дастлабки текширув асосида бирор хулосага келиш мумкин эмас, агарда тахминий текширув мусбат натижа берса, шу тахмин қилинган заҳарли моддаларга лозим бўлган асосий текшириш олиб бориш шарт. Илгари дастлабки текширув фақат биологик объект, порошок, настойка ва бошқа заҳарланишга сабаб бўлган объектларни текшириб, текширилувчи модда органик ёки ноорганик моддага тааллуқлилигини ва металл заҳарларни ва кислота ишқорларни аниқлашга асосланган эди. Йўлланмаларда заҳарли моддаларга тахминий текшириш олиб бориш усуллари, масалан: оқ маргимуш билан заҳарланганни кўрсатувчи чинни каби бўлакчаларни текшириш (Hg ва As)га Рейнш усулида, маргимушга Гутцейт усулида ва синил кислотаси ва нитритларга текшириш. Баъзи тахминий текширув усуллари юқори сезгир бўлса ҳам хусусий эмас. Дастлабки текширув асосан қон, сийдик, ювинди махсулотларида ёки кам миқдордаги объект таркибидаги сезгир реакциялар асосида заҳарланишни аниқлашда қўлланилади ва бундай текширувлар кўпинча экспересс текширув олиб боришда ишлатилади. Заҳарли моддаларни олдиндан тахминий текширишда асосан микродиффузия, микрокристаллоскопик реакциялар, хроматографик "скрининг" усулларидан фойдаланилади. Юпқа қатлам хроматографик "скрининг" асосида моддаларни Т.М.Радион таклиф этган усули ҳам тахминий ва аниқ усулга киради.


^

Кимё токсикологик текширув режаси




Суд кимёси текшируви асосан ашёвий далилни текширишдир. Ашёвий далил эса кўп ҳолларда қайтариб бўлмайдиган объект,шунинг учун суд кимегаридан текширувни эхтиёткорлик,тежамкорлик билан олиб бориш талаб қилинади. Шунинг учун суд кимегари ашёвий далилни олгандан сўнг аниқ бир режа тузиб, у режа асосида текширув олиб бориши лозим.


Режа тузишда қуйидагиларга асосланилади:

1. Суд органлари томонидан юборилган йўлланмаларни, ўлим содир бўлиш сабабларини тўлиқ ўрганиб чиқиш.

2. Ўлган кишини заҳарланган вақтдаги касаллик тарихи.

3. Суд тиббиёт экспертизаси акти.

4. Текширилувчи объектни ташқи кўриниши, (рН, ҳиди, ранги) ва унда баъзи ёт моддалар бўлиши.

5. Дастлабки тахминий текширув натижаларини ўрганиш.
^

Суд-кимё экспертизаси турлари ва мақсадлари



Суд кимёси экспертизаси асосан икки мақсадга эга. Биринчидан  суд-тергов ходимларига суд-кимёси фани билимлари асосида, ноаниқ масалаларни аниқлашга ёрдам бериш. Иккинчидан, соғлиқни сақлаш ходимларига саноатда, турмушда ва халқ хўжалигида турли кимёвий моддалардан заҳарланишнинг олдини олишда ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш.

Кимёгар-эксперт олиб борадиган таҳлил йўллаган ёки йўлланмаган  бўлиши мумкин.  Йўлланган таҳлил суд-тиббиёти ёки суд-тергов ходимлари берган кўргазма асосида бир ёки бирнеча модда учун олиб борилади.  Йўлланмаган ёки умумий  суд-кимёси таҳлили эса соғлиқни сақлаш вазирлигининг қарори асосида, шу қарорга киритилган  67 заҳарли ва кучли таъсир этувчи моддаларга текширилади.


ЎзР Соғлиқни сақлаш муассасаларида суд-тиббий ва суд-кимёси экспертизалари.

Суд-тиббий экспертизасини ташкил этиш суд-процессуал кодекси ҳамда халқ комиссарлиги  1939  йил  4 июлда чиқарган "Суд-тиббий экспертизасини ривожлантириш ва уни мустахкамлаш чоралари" деб номланган қарори асосида олиб борилади.


Бу сохада  1952  йил 13  декабрда чиқарилган суд-тиббий экспертизасини ташкил этиш қўлланмаси", 1957 йилдаги "Соғлиқни сақлаш органларининг суд-тиббий лабораторияси қошидаги суд-кимёси бўлимида, ашёвий далилларни суд-тиббий экспертизаси қоидалари" соғлиқни сақлаш вазирлигининг  1962  йил 10 апрелдаги  166-рақамли "Суд-тиббий экспертизасининг ишини яхшилаш чоралари"деб номланган қарори, ҳамда 1978 йил  21 июндаги  694 -рақамли "Суд-тиббий экспертизаси нормативлари, бюро шароитлари ва суд-тиббий экспертизасига оид хужжатларни тасдиқлаш" ҳамда 1992 йил 21 октябр 551-рақамли “Ўзбекистон республикасида суд-тиббий экспертизасининг олиб бориш меъёрий ҳужжатлариниамалга ошириш” номланган хужжатлар катта аҳамият касб этади.

Бу қонун ва қарорларга асосан бизнинг мамлакатимизда суд-тиббий ва суд-кимё экспертизасини соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги Бош суд-тиббий эксперт  бошқаради. Рахбарлик ишлари бўйича, у соғлиқни сақлаш вазирлигига ёки унинг биринчи ўринбосарига, илмий-амалий ишлар бўйича эса суд-тиббий илмий текшириш илмгохига бўйсунади.


^ Суд-тиббий экспертизаси бюроси суд-тиббий лабораториясининг

суд-кимёси бўлими


Бу бўлим учта хонадан: аналитик, водород сулфид ва тортиш хоналари ва иш талабига жавоб берувчи асбоб-ускуналардан иборат. Булардан ташқари ашёвий далилларни сақлаш учун айрим қурилган совуқ хона ва заҳар моддаларни сақлашга айрим хоналари бўлиши шарт. Суд кимё бўлимида: катта кимёгар (бошлиқ), кимёгар ва лаборант ловозимлари бўлади.

^

Эксперт-кимёгарлар, уларнинг вазифа ва хуқуқлари


Суд кимёгари қуйидаги вазифаларни бажаради:

1.Суд текширув ва шу каби органлар қарорлари асосида,айрим ҳолларда эса суд-тиббий экспертлари ва тиббий муассасалар ходимлари талаблари асосида суд-кимё экспертизасини ўтказиш.

2.Суд тергов органларининг чақириўи бўйича суд кимёгари уларни қизиқтирувчи саволларга жавоб бериш учун, қандай шароит бўлишига қарамасдан етиб бориши шарт.

3.Экспертиза тугагач эксперт қилинган анализ якунини ёзиши шарт (Акт).

4.Суд кимёгари доришунослик ихтисоси бўйича олий маълумотли бўлиши, шу соха бўйича мутахасислик курсини ўтиши ва ҳар 5 йилда малака ошириш курсини ўтиши лозим.


Кимёгар-эксперт қуйидаги хуқуқларга эга:

1. Иш материаллари билан танишиш,

2. Қўшимча материалларни талаб қилиш,

3. Иш юзасидан олиб борилаётган суд-тергов мажлисларида бўлиш.

4. Кимёгар-экспертлар хуқуқлари суд-тиббий экспертлар хуқуқлари билан тенглаштирилади.

Бизнинг мамлакатимизда "Иттифоқдош жумҳуриятларда соғлиқни сақлаш қонуни асослари" тиббий ходимлар касб хуқуқларини аниқловчи асосий хужжатдир. Бу хужжатга асосан суд-кимёгари этика ва деантологияси қонун ва хуқуқ нормалари билан тенг ва тўғридан-тўғри боғлиқ. Этика фақат кишини-киши билан эмас, балки аниқ факт ва билимлар асосида киши ўзи яшаб турган тузумга муносабати билан белгиланади ва шу муносабатларни ўргатувчи фандир.

Деантология грекча  deon зарурий (должное), logus - ўрганаман, яъни ишни тўлиқ аниқлаш мақсади ва қонуниятларини ўргатадиган билим.

Ҳар бир кимёгар-эксперт ўз фаолиятида зарур этика ва деантологияни сақлаши зарур. Жабрланган,  касал ёки унинг қариндошлари экспертга хақиқатни тикланишида катта умидворлигини унутмаслиги керак. Кимёгар жабрланувчи ёки унинг қариндошлари билан суҳбатлашиши чоўида касаллик ёки бахтсиз ходиса билан боғлиқ кўп чалкашликларни аниқлаш ва улар асосида иш режасини тузиши мумкин. Бундай суҳбат чоғида эксперт овозини кўтармаслиги, жабрланувчи нафсониятига тегувчи ва мавхум ноўрин саволлар бермаслиги лозим.

Экспертиза олиб борилаётганда жабрланувчининг оиласи, қариндошлари ва унинг учун яқин кишилари борлигини унутмаслик зарур. Жабрланувчини яқин ва қариндошларига нисбатан ўта сезгир ва мулойим муносабати зарур. Бундай паллада ва умуман экспертдан тўғрилик, хаққонийлик ва хақгўйлик талаб этилади.

Қонунчиликда бундай пайтларда воқеа сабабларини ўта махфий сақлаш талаб қилади. Суд-тиббий эксперти ва суд-кимёгар экспертлари бахтсиз ходиса сабабларини махфий тутиш уларнинг ўз касблари олдидаги муқаддас бурчидир.

"Соғлиқни сақлаш қонуниятлари асоси" да кўрсатилишича экспертиза маълумотларини тарқатган экспертлар ўз касби олдидаги бурчини бузганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилади.


^ Ашёвий далилларни суд кимевий экспертизаси

Суд кимёси экспертизаси асосан республика соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан чиқарилган жиноят қидирув ташкилотларини қонунлари, буйруқлари ва турли хужжатлари асосида олиб борилади.

Суд кимё экспертизаси асосан маълум бир шароитда киши соғлиғига зарар етказувчи ёки ўлимга олиб келувчи заҳарли моддаларни бор ёки йўқлигини, уни сифатини ва миқдорини аниқлаш учун олиб борилади. Суд кимё экспертизаси бундан ташқари аҳолига тиббий ёрдам кўрсатишни яхшилаш ва заҳарланишни олдини олишда тиббиёт ходимларига яқиндан ёрдам кўрсатади.

Суд қидирув ташкилотларини кўрсатмалари ёки суд-тиббиёт экспертларини шифохоналари  ёзма кўрсатмалари асосида, заҳарланган кишига тез тиббий ёрдами кўрсатиш мақсадида суд кимё экспертизаси олиб борилиши мумкин. Суд кимё экспертизасини ўтказиш тўўрисидаги қарорларда жиноят содир бўлиши,ашёвий далил,ҳамда суд кимёгари олдида албатта кўрсатилиши лозим. Суд кимё лабораториясига суд кимё экспертизасини ўтказиш тўғрисидаги қарори ёзма баённомаси, суд тиббиёт актидан кўчирма, агар ўлган одам шифохонада ётган бўлса касаллик тарихидан кўчирма юборилади.

Ашёвий далиллар суд кимё лабораториясига идора (канцелярия) орқали юборилади. Суд кимёгарига юборилган ашёви далил ва у билан бирга юборилган хужжатлар лабораториянинг рўйхатга олиш журналига ёзилади.

Экспертиза олиб бориш учун ашёвий далил суд кимёгарига топширилади. Агар ашёвий далилни ўрами бузилган бўлса, у ҳолда акт тузилгандан сўнг текширув олиб борилади. Эксперт кимёгар олган ашёвий далилини текширув бошлашдан тугатгунча уни сақлашга жавобгардир. Суд кимёгари тузган режа асосида иш олиб боради.

Суд органлари қарорларида қандай заҳарли моддаларга текшириш олиб бориш кўрсатилмаган бўлса, у ҳолда соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган заҳарли моддаларга текширув олиб борилади.

Маълум бир формада тасдиқланган акт ёзиш тавсия этилади.

^

Суд кимёси текшируви акти


Суд кимё текширувининг охирги босқичи бу ашевий далилни текширув актини ёки суд кимё экспертизаси хулосасини ёзишдир. Акт асосан текшириш натижаларини ҳар тарафлама, чуқур ўрганилган ҳолда, иш дафтарига ёзилган ёзувлар асосида тузилади.

Акт 4 қисмдан иборат: кириш қисми, ашёвий далилни ташқи кўринишини тасвирлаш, кимёвий текшириш ва экспертнинг хулосаси.

Актнинг кириш қисмида хужжат асосида текшириш олиб борилади қайси лабораторияда, экспертиза олиб борган эксперт фамилияси, оти, исми, мансаби, даражаси иш дафтари, жабрланувчининг ф.и.о.м., қандай ашёвий далиллар юборилган, текширув олиб боришнинг бошланиши ва тугалланган вақти,қандай заҳарли моддаларга текшириш олиб бориш лозимлиги, сўнгра жиноят содир бўлган вазият ҳамда ашёвий далил билан юборилган хужжатлар ҳақидаги маълумот кўрсатилади.

Ашёвий далилни ташқи кўринишини тасвирлаш қисмида эса олинган ашёвий далилни тўлиқ ташқи кўриниши, ўрами, идиши, мухрланиши, ўрамдаги ёзувлар, ашёвий далилни ранги хиди, вазни,  рН муҳитини ёзилиши лозим.

Кимёвий текширув қисми актни асосий қисми бўлиб, унда асосан кимёвий текширишни олиб боришда қўлланиладиган физик кимёвий усуллар, турли кимёвий реакциялар, ишлатилган реактив ва мосламалар заҳарли моддалар миқдорини аниқлашдаги ҳисоблар иш дафтарига ёзилган ёзма асосида тартиб билан ёзилади.

Актни бу қисмида турли кимёвий формулалар ёзиш ёки бирор бир муаллиф номини келтириш ман этилади.

"Хулоса" қисмида эса аввало текшириш натижасида топилган заҳарли моддалар кўрсатилади,уларни миқдори мг ҳисобида 100г ашёвий далилга ҳисоб қилинади, сўнгра бутун кимёвий текшириш олиб борилган ва манфий натижа олинган заҳарли моддалар кўрсатилади.

Этил спиртини қон ва сийдикдаги миқдорини аниқлашда суд кимёси акти икки нусхада босилиб эксперт химик томонидан мухрланади ва ёзилган вақт кўрсатилади. Сўнгра унга суд тиббиёт экспертизаси мухри босилиб бир нусхаси тартиб номери кўрсатилган ҳолда тегишли ташкилотга юборилади. Иккинчи нусхаси эса суд-тиббиёт эскпертизаси архивида сақланади.

^

Кимё токсикологик экспертиза олиб бориш хужжатлари


Суд кимё экспертизаси лабораторияларида асосан 3 та журнал бўлиб,улардан:

1.Рўйхатга олиш журнали, у 16  бўлимлардан ташкил этган.

2.Суд кимёгарини иш дафтари. Бунда суд кимёгари кундалик олиб бораётган экспертизасига тегишли бутун ҳисоб китобларини ҳам ёзиб боради.

3.Суд кимёгарининг суд-кимёси текшируви акти-қўлёзма ҳолида ёзилган дафтари. Бу дафтар ҳам иш дафтарига ўхшаш номерланган, шнурланган ва мухрланган бўлади.


^ Ашёвий далил ва хужжатларни сақлаш.

Агар объект консервланган бўлса,у ҳолда 1 йилгача сақланади. Хужжатлар сейфда сақланиб, 1 йилдан кейин ташлаб юборилади. Спирт сақловчи объектлар 1 ойдан кейин ташлаб юборилади.


^ Суд кимё  экспертизаси натижаларини баҳолаш.

Суд кимё экспертиза натижаларини баҳолашда қуйидагилар ҳисобга олинади:

1. Модда ўлим содир бўлгунча организмдан чиқариб юборилиши мумкин.

2. Модда метаболитик ўзгаришларига учраши мумкин.

3. Модда умуман парчаланиб кетиши мумкин.

4. Модда бошқа моддалар билан бирикиши мумкин.

5. Моддани аниқлаш усулини сезгирлигини пастлиги сабабли аниқлаш мумкин эмас.

Модда аниқланган чоғда албатта миқдор анализи ўтказилиши зарур, чунки айрим ҳолларда зарарсиз моддага хос реакциялар чиқиб қолиши мумкин.

  1. Жабрланувчи моддани дори сифатида истеъмол қилса

  2. Аниқланган модда объектда бўлган ҳолда (масалан: металлар)

  3. Объект чириши оқибатида текширилувчи моддага хос реакция берувчи бирикмалар хосил бўлиши

  4. Ташқи муҳитдан текширилувчи объектга бирор модда қўшилиб қолса.


^ Объектларни тўлиқ ва тўлиқ бўлмаган таҳлили.

Суд кимё лабораторияларида кимё-эксперт олдига қай тарзда масала қўйилишига қараб анализ  2  га бўлинади, тўлиқ ва тўлиқ бўлмаган таҳлил.

Тўлиқмас-таҳлил  - бу кимёгар эксперт алоҳида кўрсатма бўйича бир ёки бир неча заҳарли моддага текширув олиб боради.
^
Тўлиқ таҳлил бўйича кимёгар-эксперт  67  та заҳарли моддага текширув олиб бориши шарт.

Учувчи заҳарли моддадан ( 13 ): синил кислотаси ва уни бирикмалари, метил, этил, пропил, бутил, амил, изоамил спиртлари, формальдегид, хлороформ, хлоралгидрат, тўртхлор углерод, дихлорэтан, фенол ва крезоллар.

Металл сақловчи заҳарларни: барий, марганец, хром, цинк, таллий, қўрўошин, мис, симоб, висмут, кадмий, кумуш, маргимуш ва сурма (жаъми 13 ) тузлари. Нордонлаштирилган сув ва спирт усулида ажратиб олинадиган заҳарлар:( 7 барбитурат, 14 алкалоид, 7  синтетик моддалар) барбитал, фенобарбитал, барбамил, этаминал, циклобарбитал, гексабарбитал (эвипан), бензонал, морфин, кодеин, дионин, героин, гидрокодон, папаверин, промедол, стрихнин, атропин, гиосциамин, скополамин, кокаин, пахикарпин, анабазин, никотин, аминазин, дипрозин, тизерцин, мажептил, трифтазин, имизин ва уни аналоглари. Органик эритувчи қўйиб қўйиш йўли билан ажратиб олинадиган заҳарлар: карбафос, метафос, метилэтилтиофос, метилнитрофос, трихлорметафос, фозалон, бутифос, хлорофос, фталофос, октаметил ва севин.


^ Сув буғи ёрдамида ажратиб олинадиган заҳарли моддалар гурухи. Учувчи заҳарларни ажратиб олишни назарий асослари ва уларни аниқлаш усуллари.


Биологик объект таркибидан сув буғи ёрдамида ажратиш мумкин бўлган заҳарли моддалар гурухига осон учувчи, очиқ ҳавода тез буғланувчи турли моддалар киради. Шунинг учун улар ўз кимёвий тузилишига кўра бир неча синфларга мансубдирлар. Биологик объект таркибидан сув буғи ёрдамида ҳайдаб ажратиб олиш мум кин бўлган кимёвий бирикмалар ичида маълум даражада токсикологик аҳамиятга эга бўлганлари қуйидаги:

1. Кислоталар: цианид ва сирка кислоталари.

2. Альдегид ва кетонлар: формальдегид ва ацетон.

3. Спиртлар: метил, этил, пролпил, бутил, амил спиртлари ва этиленгколь.

4. Галоген сақловчи органик бирикмалар: хлороформ, хлоралгидрат, углерод (IV) -хлорид, дихлорэтан ва гексахлоран.

5. Ароматик углеводородлар: бензол, толуол, ксилоллар.

6. Ароматик углеводородлар ҳосилалари: фенол, крезоллар, анилин, нитробензол, салицил кислотаси.

7. Олтингугурт сақловчи моддалар: углерод сулфиди.

8. Металлорганик бирикмалар: тетраэтилқўрғошин

9. Анорганик моддалар: фосфор ва унинг бошланғич оксидланиш маҳсулотлари: гипофосфит ва фосфит кислоталари, водород фосфиди.

10. Алкалоидлар: никотин, анабазин, кониин ва ҳоказолар.

Юқоридаги бирикмалар тузилиши ва функционал гурухлари бўйича турли физик-кимёвий хоссаларга эга, аммо улардаги умумийлик уларни учувчанлигидир. Булардан 13 тасига тўлиқ кимё экспертизасини ўтказишда текширув олиб бориш ЎзССВ нинг 551 буйруғида кўрсатиб ўтилган. Бу моддаларни суд кимё объектлардан ажратиб олишда хайдаш (дистилляция) усуллари қўлланилади. Хайдаш усуллари-оддий, вакуум ёрдамида ёки сув буғи ёрдамида хайдаш усулларига бўлинади.


^ Учувчи заҳарли бирикмаларни биологик объектлардан ажратиб олишнинг назарий асослари.

Моддаларни сув буғи ёрдамида ҳайдаш кимё фанида қадим замонлардан бери маълум. Сув буғи билан ҳайдаш бошқа кўпгина кимёвий усуллар, чунончи қайта кристаллаш, сублимация қилиш билан бир қаторда кимёвий моддаларни тозалаш учун қўлланиб келинган ва бу усул кимё саноатида хозир ҳам ўз аҳамиятини йўқотгани йўқ. Бундан ташқари, сув буғи ёрдамида ҳайдаш усули фармация саноатида эфир мойларни доривор ўсимлик қисмларидан ажратиб олишда ҳам асосий усуллардан бири ҳисобланади.

Сув буғи ёрдамида ҳайдаш усули суд кимёси амалиётида заҳарли учувчи моддаларни биологик объектдан ажратиб, дистиллят тартибига ўтказишда асосий усуллардандир. Текширилувчи мурданинг ички органларидан, овқат маҳсулотларидан ва бошқа шунга ўхшаш ашёвий далиллар таркибидан учувчи заҳарли моддаларни сув буғи ёрдамида ҳайдаб олишда дистиллятга ўтадиган заҳарли модда ёт моддалар сақламайди, юқори ҳароратда қайнайдиган заҳарли моддаларни паст ҳароратда дистиллят таркибига ўтишга имконият туғилади. Бунга сабаб кўпчилик заҳарли моддаларнинг сув билан қўшилиб азеотроп аралашмалар ҳосил қилишидир. Заҳарли моддаларни ашёвий далил таркибидан сув буғи ёрдамида ажратиб олишда юқори ҳароратда тез парчаланиб кетадиган баъзи моддалар (масалан, тетраэтилқўрғошин) ўз хоссаларини сақлаб қолади. Спиртлар, ацетон, сирка кислотаси каби сув билан азетроп аралашма ҳосил қилмайдиган моддалар ҳам сув буғи билан ҳайдалади.

Сув билан аралашмайдиган ва айни вақтда заҳарли ҳисобланган баъзи моддалар (толуол, нитробензол, дихлорэтан) ҳам сув буғи ёрдамида жуда осон ва паст ҳароратда ҳайдалади, чунки бу моддаларни сақловчи аралашманинг буғ босими қиздириш натижасида тезда атмосфера босимига тенглашади, бошқача қилиб айтганда, аралашма қайнай бошлайди.




1-чизма. Моддани қайнаш ҳароратини босимга боғлиқлиги
^ Оддий хайдаш - моддаларга юқори иссиқлик таъсирида бажарилади. Бунинг учун текширилувчи объект Вюрца колбасига солиниб, колбани оғзи тиқин орқали совутгичга улангач, қум ёки ёғ солинган идишга туширилиб қиздирилади. Иссиқлик таъсирида учувчан модда буғ ҳолига ўтиб, совутгичда совитилиб, йиғиб олувчи идишга йиғилади. Бу усул ёрдамида учувчи бирикмаларни объектдан ажратишда моддалар буғ ҳолига ўтиши учун уни қайнаш ҳароратигача қиздириш керак.

Қайнаш бу модда буғ босими билан атмосфера босими тенглашганда содир бўладиган физик ҳолатдир. Моддани қайнаш ҳарорати босимга тўғри пропорционал бўлиб, босим ошиши билан қайнаш ҳарорати ҳам ошади. Уни куйидаги 1-чизма ҳолида тасвирлаш мумкин.

^ Вакуум ёрдамида ҳайдаш- юқори ҳароратда парчаланувчи бирикмаларни, паст босимда вакуум ҳосил килиб хайдаш мақсадга мувофикдир. Бу усулда ҳам юкоридаги каби Вюрца колбасида совутгич ёрдамида ҳайдалади, фақат йиғиб олувчи идиш вакуум ҳосил килувчи сувли ёки бошқа сўриб олувчи насосларга уланади ва бир-бири билан герметик бириктирилади.

Кимё токсикологик таҳлилида айрим учувчан моддалар микродиффузия усулида ҳам ажратиб аниқланади.

^ Сув билан ўзаро аралашмайдиган моддаларни сув буғи ёрдамида ҳайдаш. Бир-бири билан аралашмайдиган ва ўзаро кимёвий таъсир этмайдиган икки суюқлик аралаштирилганда, устма-уст икки қават ҳосил бўлади ва бир суюқликнинг буғланишига иккинчи суюқлик ҳеч халал бермайди. Бундай аралашма қиздирилганда бир-бирига боғлиқ бўлмаган ҳолда буғланади ва ҳар бир суюқлик буғ босими ўзича, иккинчи суюқликка боғлиқ бўлмаган ҳолда ҳосил бўлади ва буғнинг умумий босими иккала суюқликнинг тоза ҳолдаги буғ босимлари йиғиндисига тенг бўлади ва у атмосфера босимига тенглашганда қайнаш жараёни юз беради:

P=P1+P2

Бунда Р – буғнинг умумий босими; Р1-тоза ҳолдаги биринчи суюқлик (масалан, сув буғининг босими); Р2- тоза ҳолдаги иккинчи суюқлик буғ босими.

Мисол тариқасида бензол ва сув аралашмасини кўришимиз мумкин, улар бир-бири билан деярли аралашмайди. Нормал атмосфера босимида тоза бензол 80,2º да, тоза сув эса 100º да қайнайди, лекин бензол билан сув аралашмаси 69,25º да қайнайди, чунки бу ҳароратда сув буғи 225,1 мм, бензолники эса 534,9 мм симоб устунига тенг, буларнинг йиғиндиси: 534,9 + 225,1=760 мм. Бу нормал шароитдаги атмосфера ҳароратига тенгдир.

Шунинг учун бир-бири билан аралашмайдиган суюқликларнинг қайнаш ҳарорати, айрим ҳолда олинган моддалар қайнаш ҳароратидан паст бўлади.

Бир-бири билан аралашмайдиган суюқликларни сув буғи ёрдамида ҳайдалганда олинаётган дистиллятда аралашмаган икки қатламли суюқлик ҳосил бўлади, улардан бири сув, иккинчиси сув билан аралашмаган моддадан иборат бўлади.

Айрим ҳолларда дистиллят икки қатлам ҳосил қилмаслиги ҳам мумкин, бу ҳолат сув буғи билан ҳайдаш натижасида азеотроп аралашма ҳосил бўлгани билан изоҳланади.


^ Азеотроп аралашмалар ва уларни сув буғи ёрдамида ҳайдалиш назарияси

Азеотроп аралашмалар деб, бир-бири билан аралашадиган ўзаро ажрамас дан қайнайдиган ҳамда буғланганда буғ таркибида ҳа ўзаро тенгликни сақловчи суюқликлар тушинилади. Азеотроп аралашмаларни ажралмасдан қайновчи суюқликлар деб ҳам номлаш мумкин.

Азеотроп аралашма хайдалганда уларни дистиллятдаги таркиби ўзгармайди. Шу туфайли сув буғи билан хайдаш усули уларни бир-биридан тўлиқ ажратмайди. Масалан: азеотроп хайдалишда хлороформ 2,5%, тўртхлоруглерод 4,1%, дихлорэтан 19,5%, этил спирти 4,5%, пропил спирти 28,3%, фенол 91% сув билан бирга хайдалади.

1. Азеотроп аралашмаларни оддий ёки фракциялаб хайдаш усулида бир-биридан ажратиш мумкин. Уларни босимни камайтириш ёки ошириш йўли билан ҳам ажратилади. (Масалан: босимни 100 мм гача камайтириб, этил спиртини концентрациясини 99,6% гача кўтариш мумкин.

2. Азеотроп аралашмаларни кимёвий усул билан бир-биридан ажратиш мумкин. Масалан: абсолют спирт олиш учун натрий металидан фойдаланилади.

Токсикологик аҳамиятга эга бўлган ҳамда сув буғи ёрдамида ҳайдалганда азеотропик таркиб ҳосил қилувчи моддалар 1- жадвалда келтирилган.


1-жадвал

Сув (биринчи таркиб) ва мувофиқ модда (иккинчи таркиб) сақловчи икки таркибли азеотропик аралашмалар




Азеотропик аралашмани иккинчи таркибига мувовиқ моддалар

Азеотропик эритма

Номи

Соф ҳолдаги қайнаш ҳарорати, оС

Қайнаш ҳарорати, оС

Таркибидаги сув миқдори, %(оғирлик)



Анилин

184,35

75,0

81,8



Бензол

80,2

69,25

8,83



1,2-дихлорэтан

83,5

71,62

8,2



1,4-диоксан

101,32

87,2

18



Диэтил эфири

34,5

34,15

1,26



о-кризол

191,0

99,07

90,8



м-ксилол

139,1

94,5

40



Нафталин

218

98,8

84



Никотин

246

99,85

97,48



Нитробензол

210,85

98,6

88



Пиридин

115,3

93,6

41,3



Сероуглерод

46,5

43,6

2



Амил спирти

137,8

95,8

54,4



Бутил спирти

117,4

92,7

42,5



Изоамил спирти

132,05

95,15

49,6



Изобутил спирти

107,0

89,8

33,0



Изопропил спирти

82,5

80,1

12,0



Пропил спирти

97,5

87,65

28,3



Этил спирти

78,3

78,17

4,0



Толуол

110,6

85,0

20,2



Фенол

182,0

99,52

90,79



Хлоралгидрат

97,75

95,0

7,0



Хлороформ

61,2

56,2

2,6



Углерод(IV)хлориди

76,75

66,0

4,1



Этилацетат

77,15

70,38

8,47


Сув билан ҳайдаш натижасида сув билан ёмон аралашадиган ёки қисман аралашадиган азеотропик аралашмалар ҳам ҳосил бўлиши мумкин.

Азеотропик таркибида сув ўрнида бошқа суюқлик бўлиши ҳам мумкин, шундай азеотропик аралашмалар таркиби ҳамда уларнинг қайнаш ҳароратлари 2- жадвалда келтирилган.


2-жадвал

Сув сақламаган икки таркибли органик эритувчилар сақлаган азеотропик эритмалар





Таркибга кирувчи моддалар

Қайнаш ҳарорати, оС

Азеотропик эритмадаги А модданинг миқдори,

% (оғирлик)

А

модда

Б

модда

А

модда

Б

модда

Азеотропик эритма



Метил спирти

Бензол

64,7

80,2

58,34

39,55



Этил спирти

Бензол

78,3

80,2

68,24

32,37



Этил спирти

Хлороформ

78,3

61,16

59,4

7,0



Углерод(IV) сулфиди

Ацетон

46,25

56,25

39,25

66


Икки таркибли азеотропик аралашмалардан ташқари уч таркибли аралашмалар ҳам учрайди. Айрим ҳолларда икки таркибли азеотропик аралашмаларни бир-биридан ажратиш учун учинчи таркиб қўшиш усулидан фойдаланилади. Масалан: этил спирти ва сувдан иборат аралашмага бензол қўшиб чайқатилса, 64,90 да қайнайдиган икки қатламли аралашма ҳосил бўлади. Органик қатлам бензол ва сувдан иборат бўлиб, қолдиқда абсолют спирт қолади.

^ Сув буғи ёрдамида ҳайдаш қурилмаси. “Учувчи” заҳарли моддаларни биологик объект таркибидан ажратиш учун одатда суд кимёси амалиётида сув буғи билан махсус ҳайдаш қурилмасидан фойдаланилади (расм).

Қурилма асосан уч қисмдан иборат: биринчи қисми- буғ ҳосил қилувчи колба; иккинчи қисми- сув ҳаммомига тушуриб қўйилган юмалоқ колба ва учинчи қисм сув ёрдамида совутиладиган совитгич ва қабул қилувчи колбача.





1-расм. “Учувчи” заҳарларни сув буғи ёрдамида ҳайдаш қурилмаси:

1-буғ ҳосил қилувчи қисми;

2-объект солинадиган колба;

3-сув ҳаммоми;

4- совутгич;

5-қабул қилувчи колба.




1 2 4

3

5


Заҳарли моддаларни объектдан кислотали муҳитда сув буғи

билан ҳайдаш.


Буғ ҳосил қилувчи идиш сифатида оловга чидамли шиша (ёки метал) колбадан фойдаланилади ва шишанинг ярмигача тозаланган сув қўшилади, идиш қопқоғида иккита ҳимоя ва буғ чиқарувчи найчалар учун тешик бўлиши керак. Улардан каттароғига узун ҳимоя найчаси ўрнатилади, найчани остки қисми деярли идиш тубигача тушиб туриши, юқорида қоладиган қисми эса 50 см дан кам бўлмаслиги шарт. Ҳимоя найчаси буғ ҳосил қилувчи идишдаги сув қаттиқ қайнаб кетганда босимни ва чайқалишни сақлаб турувчи воситасини бажаради. Идиш ичида босим ортиб кетса сув ҳимоя найчасидан кўтарилади, айрим ҳолларда ундан тошиб чиқиши ҳам мумкин, ундан сақланиш мақсадида аланга пасайтирилади.

Буғ чиқариш учун тўғри бурчак остида бир томони иккинчи томонидан қисқароқ букланган шиша найча олинади ва қисқа томони тиқини остидан 2-3 см чиқариб жойлаштирилади. Найчани иккинчи учи қурилмани объект солинадиган колба билан резина найча ёрдамида уланади.

Объект солинадиган колба оғзини ҳам иккинта букланган найчалар билан таъминланган тиқин билан теркитилади. Тиқиндаги найчалардан бири колба тубигача етиши керак ҳам буғ ҳосил қилувчи колба найчаси билан уланади. Иккинчи найча эса тиқин остидан 2-3 см чиқиб туриб, иккинчи учи совитгич билан уланади. Совитгичнинг иккинчи томони дистиллятни йиғиб олиш учун мўлжалланган идишлар билан туташтирилади.

Учувчи моддаларни ажратиб олиш учун олинган объект колбага жойланади ва сув буғи ёрдамида ҳайдалади. Объект колбани хажмини ярмидан кам бўлиши керак, ҳамда буғ ҳосил қилувчи найча ҳамда совутгич билан уланади, сўнг учувчи моддалар ҳайдалади. Ҳайдаш давомида найча орқали объект орасига бораётган сув буғи совиб кондетсатланиши ҳисобига хажм кўпайиб кетиши мумкин. Буни камайтириш мақсадида объектли колба тагидан сув ҳаммоми билан қиздирилади. Шунда ҳам қисман кондетсатланиш бўлади.

Ҳайдаш тугатилгандан кейин аввал буғ ҳосил қилувчи колба найчаси билан объектли колба найчаси ораси ажратилади, сўнг буғ ҳосил қилувчи идишни қиздириш тўхтатилади. Аксинча, буғ ҳосил қилувчи идиш ичида вакуум ҳосил бўлиши буғ ҳосил қилувчи колбага сўрилиши мумкин. Эҳтиётсизлик туфайли ишни олиб борувчи шахс қайноқ сув билан қўйиб жараҳатланиши мумкин.

Бундай нохушликдан сақланиш учун буғ ҳосил қилувчи идишни буғ чиқарувчи найчаси ҳамда объект солинадиган идишга буғ бириктирилувчи найчалар ўртасига сув йиғувчи (сув ажратгич) мослама ўрнатилиши ҳам мумкин.

“Учувчи” заҳарли моддаларни биологик объект таркибидан ажратиш учун эксперт кимёгар объектни майдалагач, қурилманинг иккинчи қисмидаги- юмалоқ колбага солиб ва тозаланган сув ёрдамида қуюқ бутқа ҳолига етказилади. Аралашма муҳитини оксалат ёки тартрат кислота эритмаси билан рН=2-2,5 муҳитга келтирилади ва объект таркибида учраши мумкин бўлган, тез учувчи цианид кислотани йўқотмаслик учун колба оғзини олдиндан тайёрлаб қуйилган икки найчали тиқин билан дарҳол беркитилади. Биринчи шиша найчани юқори қисқа томони билан буғ ҳосил қилyвчи колбасининг буғ чиқарувчи найчасига жипслаб бириктирилади. Тиқиндаги қисқа найчанинг иккинчи учини эса ичидан совуқ сув ўтказиб турган совутгич билан бирлаштирилади. Совутгичнинг қабул қилувчи колбага тушириб қўйилган томони, албатта, колба тагига етиб туриши шарт, акс ҳолда, кимёгар осон учувчи моддаларнинг учиб кетганлигини сезмай қолиши мумкин.

Сув буғи ёрдамида учувчи заҳарли моддаларни ҳайдовчи аппарат юқорида айтилгандек қилиб йиғилгач, буғ ҳосил қилувчи идиш ва объект солинган колба остидаги сув ҳаммоми қиздира бошланади.

Учувчи моддаларнинг ҳайдаш эса совутгичдан тушаётган томчилар сонини санаш имкониятини берадиган тезликда бажарилади.

Дистиллятлар идишларга йиғиб олинади. Биринчи дистиллят 3 мл миқдорда, 2 мл 2% натрий ишқори эритмаси сақлаган идишга йиғилади ва совутгич учидаги эгик найча ишқор эритмаси ичига тушиб туриши шарт. Биринчи дистиллят тўлиғича цианид кислотасини аниқлаш учун фойдаланилади.

Цианид кислотаси ишқор билан реакцияга кириб, учмайдиган туз ҳосил қилади.

HCN + NaCN → NaCN + H2O

Сўнг 50 мл хажмли тоза идишга 1 ёки 2 қисм 25 мл хажмда дистиллят ҳайдаб олинади. Бу дистиллятлар спиртлар, алдегид ва кетонлар. Алкилгологенидлар, ароматик, углеводород хосилаларини аниқлаш учун фойдланилади.

Бу усул ёрдамида этиленгликол, сирка кислотаси тўртэтилқўрғошин каби моддалар кам миқдорда ҳайдалади. Шунинг учун моддларни аниқлаш учун махсус усуллардан фойдаланилади.

Биологик объект таркибидаги учувчи заҳарли модда сифат реакциялари ёрдамида тўлиқ аниқлангач, объектнинг янги қисмидан заҳар миқдорини аниқлаш учун алоҳида дистиллят олинади, бунда дистиллят биологик объектдан шу моддага тегишли энг сезгир сифат реакциясини бермагунча ҳайдалади.

Биологик объектдан заҳарли учувчи моддаларни ажратишда объектни тўғридан-тўғри аппаратнинг иккинчи колбасига солиб, ундан дистиллятни буғ ҳосил қилувчи биринчи колбасиз, қиздириш йўли билан ҳайдаш баъзи заҳарли моддалар объектнинг ўзидаёқ парчаланиб кетишига ва айрим ҳолларда биологик объектдан юқори ҳарорат таъсирида баъзи заҳарли моддаларнинг ҳосил бўлишига олиб келиши мумкин.


^ Заҳарли “учувчи” моддаларни ишқорий муҳитда сув буғи билан ҳайдаш

Кислотали муҳитда “учувчи” заҳарли моддаларни ажратиб олингач, объектли колба ажратиб олинади ва совитилгач 5% натрий ишқори қўшиб ишқорий муҳитга келтирилади (муҳит индикатор билан текширилади) сўнгра буғ ҳосил қилувчи идишни буғ чиқарувчи найчаси ва совитгич билан юқоридаги тартибда бирлаштирилади. 50 мл хажм ичида 5 мл 0,1н хлорид кислотаси сақлаган идишларга 3-4 қисм (10-15 мл дан) дистиллятлар ҳайдаб олинади. Ҳайдаш даврида совутгич учидаги эгик мослама суюқлик ичига тушиб туриши керак.

Олинган дистиллят анилин, пиридин, ареколин, кониин, никотин, анабазин, эфедрин, фенамин каби асос хоссасига эга моддаларга текширилади.


^ Кимёвий моддаларни сув буғи билан ҳайдашда рН-муҳитининг таъсири

Объектдан сув буғи ёрдамида ҳайдалувчи моддалар кимёвий тузилиши бўйича кислотали, асосли ёки нейтрал хоссали бўлиши мумкин.

Кислота хоссали моддалар кислотали муҳитда сув буғи билан ҳайдалади. Асос хоссали моддалар эса ишқорий муҳитда ҳайдалади. Нейтрал характерли моддалар эса ҳар икки муҳитда ҳам ҳайдалиши мумкин. Амфотер бирикмаларни максимал ажралиши изоэлетрик нуқтага мос келувчи рН-муҳитида ҳайдалади. Шунга қарамасдан зағарли моддларни сув буғи билан ажратилади. Объект рН-муҳитини бундай таъсирини кимёгарлар назарда тутмаса заҳарли моддаларни тўлиқ ажратиб олиб бўлмайди.

Текширилувчи ашёвий далилни сув буғи билан ҳайдаш олдидан унга кучсиз оксалат ёки тартрат каби органик кислоталарни қўшиш ҳам шунга асосланган. Объект шароитини кучли минерал кислоталар қўшиб керакли рН-ни ҳосил қилишлик тавсия этилмайди. Чунки бундай қилинганда текширилувчи ашёвий далил таркибидаги цианид кислота тегишли реакциялар ёрдамида аниқланмаслиги мумкин, чунки у кучли кислоталар иштирокида бошқа янги моддаларга ўтиб қолиши мумкин. Бундай хол текширилувчи биологик объект таркибида цианид кислота кам бўлганда алоҳида аҳамиятга эгадир.

Цианид кислотани метоболитланиши қуйидагича ёзиш мумкин:



Демак, цианид кислотадан чумоли кислота ва аммиак ҳосил бўлиши мумкин экан.

Иккинчи мосол, ашёвий далил таркибида ҳеч қандай заҳарли модда бўлмаганда, объектни минерал кислоталар билан кислотали муҳитга келтирилиш натижасида фенол ҳосил бўлиши ҳам мумкин. Маълумки, одам ва ҳайвонлар организмида оқсил моддаларининг алмашиниши натижасида ҳосил бўлган фенолнинг сульфат кислотали эфири, пешоб орқали организмдан ташқарига узлуксиз чиқариб турилади. Ана шундай моддани сақловчи биологик объектга кучли кислоталар қўшилганда, табиий равишда ҳосил бўлган мураккаб эфир гидролизланади, натижада кимёгар-эксперт дистиллят таркибидан фенолни аниқлаш мумкин.



Ана шуларни назарда тутган ҳолда текширилувчи биологик объектни нордонлаштиришда, албатта, кучсиз органик кислоталардан фойдаланиш тавсия этилади.

Аммо айрим ҳолатларда заҳарли моддларни сув буғи ёрдамида ажратиб олишда биологик объект сулфат ва фосфат кислотаси каби кучли минерал кислоталар билан нордонлаштирилиши мумкин.

Масалан: сирка кислотаси билан заҳарланган холларда, кучсиз кислотали муҳит таъсирида у ионларга осон диссоциаланиши сабабли сув буғи билан деярли ҳайдалмайди. Объектни кучли минерал кислота билан нордонлаштирилса сирка кислотасининг диссоциаланиши тўхтатилади, ҳамда диссоциаланмаган ҳолда сув буғи билан анча осон ҳайдалади.


^ Дистиллят таркибидаги моддаларни фракцион ҳайдаш

Объектдан ҳайдаб олинган дистиллят таркибида моддалар миқдори жуда кам бўлиши мумкин. Бу эса айрим ҳолларда заҳарли моддаларни аниқлаб бўлмайди, ҳамда дистиллят таркибида объект чириши натижасида ҳосил бўлган моддалар ўтиб қолиши ва таҳлилга ҳалақит бериши мумкин.

Юқоридагиларни ҳисобга олган ҳолда фракцион ҳайдаш ва моддаларни маълум бир-бирига яқин ҳароратда ҳайдалувчи компонентларга ажратиш мумкин.

Фракцион ҳайдаш дифлегматор билан таъминланган колбаларда амалга оширилади. Учувчи моддларни қайнаш ҳароратига монанад ҳолда бир-биридан ажратиши учун фракцион колонкали дефлегматорлар қўлланилади. Фракцион ҳайдаш дистиллятни ёт моддалардан ажратиш ва текширилувчи концентрациясини ошириш мумкин.



Похожие:

Руководство по судебно-медицинской экспертизе отравлений, Москва. 1981г iconРуководство по судебно-медицинской экспертизе отравлений, Москва. 1981г. Цианид кислотаси
Биологик объектдан сув буғи ёрдамида ажратиб олинадиган заҳарли моддаларни таҳлил усуллари. Цианид кислотаси, формальдегид, фенол,...
Руководство по судебно-медицинской экспертизе отравлений, Москва. 1981г iconРуководство по ведению больных с гипертензивным синдромом при беременности Ташкент-2007
Данное руководство не должно быть истолковано и не должно служить стандартом медицинской практики. Стандарты медицинской практики...
Руководство по судебно-медицинской экспертизе отравлений, Москва. 1981г iconРуководство по диагностике, лечению и профилактике язвенной болезни у взрослых в первичном звене здравоохранения
Данное руководство
Руководство по судебно-медицинской экспертизе отравлений, Москва. 1981г iconРуководство по диагностике, лечению и профилактике инфекции мочевых путей у взрослых в первичном звене здравоохранения
Данное руководство [25,26,44]
Руководство по судебно-медицинской экспертизе отравлений, Москва. 1981г iconРуководство по диагностике, лечению и профилактике сахарного диабета у взрослых в первичном звене здравоохранения ташкент-2013
Данное руководство
Руководство по судебно-медицинской экспертизе отравлений, Москва. 1981г iconРуководство по диагностике, лечению и профилактике хронических гепатитов b и c в первичном звене здравоохранения Этапы оказания помощи
Данное руководство
Руководство по судебно-медицинской экспертизе отравлений, Москва. 1981г iconРуководство по установке и настройке. Руководство Администратора безопасности
Использование сервисов доверенной третьей стороны в процессах трансграничного информационного взаимодействия: теория и практика
Руководство по судебно-медицинской экспертизе отравлений, Москва. 1981г icon10. 07. 2012 г. N 203 о создании военно-медицинского факультета при ташкентской медицинской академии
В целях дальнейшего совершенствования системы подготовки офицеров медицинской службы, повышения квалификации и переподготовки медицинского...
Руководство по судебно-медицинской экспертизе отравлений, Москва. 1981г icon19. 07. 2005 г. N уп-3629 об образовании ташкентской медицинской академии
Принять предложение Министерства здравоохранения, Министерства высшего и среднего специального образования Республики Узбекистан...
Руководство по судебно-медицинской экспертизе отравлений, Москва. 1981г iconПостановление Кабинета министров республики узбекистан 29. 07. 2005 г. N 178 об организации деятельности ташкентской медицинской академии
Во исполнение Указа Президента Республики Узбекистан от 19 июля 2005 года n уп-3629 "Об образовании Ташкентской медицинской академии"...
Загрузка...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации